Охирги сонда



Кўп ўқилган мақолалар



Долзарб мавзу



Мақолалар архиви

«    Dekabr 2018   
Du Se Cho Pa Ju Sha Ya
26 27 28 29 30 1 2
3 4 5 6 7 8 9
10 11 12 13 14 15 16
17 18 19 20 21 22 23
24 25 26 27 28 29 30
31 1 2 3 4 5 6
17.11.2015

ДАВЛАТИМИЗ БАЙРОҒИ — ҒУРУРИМИЗ, ИФТИХОРИМИЗ ТИМСОЛИ

Мустақил давлатимиз байроғи, унинг яратилиш тарихи, байроқдаги ранглар уйғунлиги, мазмун-моҳияти ҳақида манбалардан ўқиб, ўрганиш мумкин. Лекин унинг асл қадр-қиммати ҳар биримизнинг юрагимизда, қалбимизда бўлиши керак.

Ўзбекистон ХДП Марказий Кенгаши томонидан Тошкент давлат аграр университетида давлатимиз байроғи қабул қилинган кунга бағишлаб ўтказилган маънавий-маърифий тадбирда шу ҳақда сўз юритилди. Тошкент давлат аграр университети маънавий ишлар бўйича проректори ­Абдуазиз Абдувасиқов тадбирни очар экан, мустақил давлатимиз рамз­ларидан бири бўлган байроғимизнинг тарихий аҳамияти ҳақида тўхталиб, барчани байроқ қабул қилинган кун билан табриклади. Олий Мажлис Сенати аъзолари, партия фаоллари, талабалар мустақиллигимиз тимсоли ҳақида ўз фикр-мулоҳазаларини билдирди.

Байроғимиз халқимиз, давлатимиз мустақиллигининг муҳим белгисидир. Ўзбекистон давлат рамзларида халқимизнинг қадриятлари, улуғ анъаналари, эзгу орзу-мақсад­лари ифода этилган.

Олий Мажлис Сенати аъзоси Мақсуда Ворисова аввало, эрк ва озодлик энг олий неъмат эканини алоҳида қайд этди. Собиқ тузумнинг аччиқ хотираларини ёдга олди. Бугунги кун ёшларининг бахти, толеи баландлигини фахр-ифтихор билан гапирди.

Ўзбек Миллий академик драма театри раҳбари ­Фатхулла Маъсудов ёш­лар маънавиятини юксалтиришда, уларни миллий истиқлол ғоялари руҳида камолга етказишда маънавий-маърифий тадбирларнинг аҳамияти ҳақида тўхталиб ўтди. У ўз сўзида Ватанни севган ҳар бир инсон унинг рамзларини ардоқлаши, қадрини баланд тутиши зарурлигига эътибор қаратди.

«Ўзбекистон овози» ва «Голос Узбекистана» газеталари Бош муҳаррири Сафар Остонов байроқнинг қадрини чуқур ҳис қилиш учун байроқ нима деган саволни ҳар биримиз ўзимизга беришимиз кераклигини таъкидлади. Чунки унинг чинакам кучи, қимматини таърифлашга, тушунтиришга лойиқ сўз топилмайди. Ҳар қандай таърифу таҳсинлардан юқорироқ турадиган байроғимиз қадрини ҳар бир ватандошимиз қалбан ҳис этиши муҳим аҳамиятга эга, — деди у. Шунингдек, бугунги ёшлар  онгу тафаккурида, шуурида байроқ қадри чуқур ўрин олиши лозимлигини айтиб ўтди.

Шунингдек, талаба-ёшлар ҳам миллий рамзларимиз, байроғимиз ҳақида сўз юритишди, ўқиб, ўрганганлари бўйича фикр алмашишди.

 

Зилола УБАЙДУЛЛАЕВА,

«Ўзбекистон овози» мухбири.



DB query error.
Please try later.