Охирги сонда



Кўп ўқилган мақолалар



Долзарб мавзу



Мақолалар архиви

«    Noyabr 2018   
Du Se Cho Pa Ju Sha Ya
29 30 31 1 2 3 4
5 6 7 8 9 10 11
12 13 14 15 16 17 18
19 20 21 22 23 24 25
26 27 28 29 30 1 2
14.11.2015

ҲАР БИР ПАРТИЯ ТАШКИЛОТИ

ҳамда депутатлик бирлашмаси дастурий мақсадларимиз ижроси йўлида қатъият билан ҳаракат қилмоғи керак

Сиёсий партия фаолиятининг жамиятдаги таъсир кучини нима белгилайди? У илгари сураётган ғоялар, ташаббусларнинг оддий одамлар томонидан қанчалик қўллаб-қувватланаётганими ёки электорат томонидан ўртага ташланаётган таклифлар, муаммоларнинг қай даражада ўрганилиб, ҳал қилинаётганими?

Ўзбекистон ХДП Бухоро вилоят кенгашида ўтказилган  кенгайтирилган йиғилиш доирасида шу каби саволлар атрофлича муҳокама қилинди. Партия вилоят кенгаши Ижроия қўмитаси аъзолари, халқ депутатлари вилоят Кенгаши депутатлари, маҳаллий Кенгашлардаги партия гуруҳлари раҳбарлари ўртасида ҳамкорликни кучайтириш хусусида фикрлашилди.

Йиғилиш аввалида вилоят партия кенгаши раиси Саида Жўраева вилоятнинг ижтимоий-иқтисодий ривожи билан боғлиқ долзарб масалалар ижроси, бу жараёнларда партия фаоллари, депутатларнинг иштироки тўғрисида тўхталди.

— Ҳар бир сиёсий партиянинг асосий мақсади мамлакат тараққиётига муносиб ҳисса қўшишдир. Бу партия дастурий мақсадлари ва электорат манфаатларини ҳимоя қилиш  учун кураш асосида амалга оширилади, — деди у. — Шундан келиб чиқиб, партиямиз ҳам электорат билан ишлашда тўпланган тажриба асосида янги-янги ғоялар, лойиҳаларни илгари суриши лозим. Яна бир муҳим масала шундаки, бошланғич ташкилотлар мавжуд муаммоларни ўрганиши ҳамда уларни ҳал этиш юзасидан таклифларини юқори партия ташкилотларига тақдим этиши керак. Шу тариқа электоратнинг муаммолари босқичма-бос­қич бартараф этилади. Ана шу механизм доимий ва самарали ишласагина кўзланган мақсадга эришиш мумкин.

Йиғилишда, шунингдек, партия ташкилотларининг депутатлар билан ўзаро ҳамкорлиги, партия Ҳаракат дастурига киритилган масалаларнинг ижроси, депутатлар олдида турган вазифаларга бағишланган масалалар кўриб чиқилди.

Партия фаолиятининг самарадорлигини оширишда муҳим кўрсаткич ҳисобланган депутатлик сўрови механизми вилоят кенгашида анча фаоллашгани айтиб ўтилди. Жумладан, халқ депутатлари маҳаллий Кенгашларидаги партия гуруҳлари томонидан маҳаллий давлат ҳокимияти органлари раҳбарларига 86 депутатлик сўрови юборилган бўлса, шундан ҳозирги кунга қадар 67 таси ижобий ҳал этилган. Бу одамларни ўйлантириб келаётган 67 масала ечим топди, шунинг орқасидан кўпчиликка енгиллик бўлди, деганидир. Энг муҳими, бу натижалар партия Сайловолди дастурида белгилаб олинганидек, ислоҳотларнинг ижтимоий самарадорлигини оширишга хизмат қилмоқда.

Йиғилишда вилоят Кенгаши депутати Собир Қурбонов аҳоли, хусусан, касб-ҳунар коллежлари битирувчиларини ишга жойлаштириш, бунда ёшлар қаноти ташаббусларини кенгайтириш юзасидан фикр-мулоҳазаларини билдириб ўтди.

— Бугун ёшларимизнинг ҳаётга қарашлари ўзгаряпти, улар замон билан ҳамнафас яшашга интиляпти, — деди у. — Биз
«Истиқбол» ёшлар қаноти фаолиятини янада жонлантирган ҳолда, уларнинг шижоати, ташаббускорлигини тўғри йўналтириш учун бир-биридан қизиқ ва фойдали лойиҳаларни ишлаб чиқишимиз керак. Ёшлар билан ёшларга хос муомала қилиш, уларнинг тилини, дилини тушунишга интилсак, қизиқувчанлигини, шаҳду шижоатини йўлга сола оламиз. Қайси маънодаки, улар юртнинг эртаси, уриб турган юраги бўлиши лозим.

Бундан ташқари, йиғилишда аҳолининг ижтимоий манфаатлари юзасидан депутатлик ва жамоатчилик назоратини кучайтириш, партия тизимида ўтказилаётган сиёсий ўқувлар самарадорлиги ва таъсирчанлигини ошириш, хотин-қизлар билан ишлашда замонавий-сиёсий технологиялардан самарали фойдаланиш бўйича фикр-мулоҳазалар билдириб ўтилди. Ҳар бир масала бўйича депутатлар, партия фаоллари ўз таклифларини баён этишди.

Йиғилиш сўнггида муҳокама қилинган масалалар юзасидан тегишли қарорлар қабул қилинди.

 

Мунисхон КАРИМОВА



DB query error.
Please try later.