Охирги сонда



Кўп ўқилган мақолалар



Долзарб мавзу



Мақолалар архиви

«    Aprel 2019   
Du Se Cho Pa Ju Sha Ya
1 2 3 4 5 6 7
8 9 10 11 12 13 14
15 16 17 18 19 20 21
22 23 24 25 26 27 28
29 30 1 2 3 4 5
14.11.2015

«UZGUMI» — ЯНГИ ВА САМАРАЛИ БИОЎҒИТ

Республика Савдо-саноат палатаси «TBS GROUP» масъулияти чекланган жамияти ҳамда «Шарқ аёли» халқаро аёллар жамғармаси билан ҳамкорликда миллий инновацион ишланма – қишлоқ хўжалигида кенг қўллаш учун мўлжалланган «Uzgumi» биоўғити ва ундан  фойдаланиш самараларига бағишлаб илмий-амалий семинар ўтказди. Унда Қишлоқ ва сув хўжалиги, Иқтисодиёт вазирликлари, қишлоқ хўжалиги илмий-ишлаб чиқариш маркази, фермерлар кенгаши мутахассислари, илмий-тадқиқот институтлари ва олий ўқув юртлари олимлари, БМТ Тараққиёт дастури ва Халқаро молия корпорацияси вакиллари иштирок этди.

Семинарда «TBS Group» масъулияти чекланган жамиятида ишлаб чиқилган «Uzgumi» биоўғити ва унинг самарали хусусиятлари ҳақида фикр юритилди. Ушбу биоўғит ўсимликларнинг ўсиши ва ривожланишини тезлаштиради, бошоқ ва меваларнинг етилиш муддатини қисқартиради. Айни пайтда биоўғит мамлакатимиздаги олтита илмий-тад­қиқот институтида синовдан ўтказилди. Ғалла ва дуккакли ўсимликлар илмий-тадқиқот институти томонидан Андижон ва Тошкент вилоятларида бир қанча назорат тадқиқотлари олиб борилди. Ҳар бир вилоятда танлаб олинган экин майдонида «Uzgumi» биоўғити синаб кўрилди. Бунинг самарасида Андижон вилоятида кузги буғдой етти кун ва Тошкент вилоятида тўққиз кун эрта пишди. Бундан ташқари, ҳосилдорлик кўрсаткичлари ҳам ошди.

— «Uzgumi» биоўғити мамлакатимиз қишлоқ хўжалигида қўлланилаётган, хориждан келтириладиган «Гумимакс», «Эдагум СМ» гумин моддаларидан кимёвий таркиби бойлиги, нархининг арзонлиги (3,2 баравар) билан ажралиб туради, — дейди «TBS GROUP» масъулияти чекланган жамияти бош директори Мўмина Абдуқодирова. — Ушбу препарат ўсимликларнинг ўсиши ва ривожланишини жадаллаштирувчи восита бўлиб, адоптоген, антидот ва иммуномодулятор хусусиятига ҳам эгадир. Шу билан бирга, у экологик жиҳатдан тоза, инсон саломатлиги учун хавфсиз, барча кимёвий препаратлар билан қўшиб ишлатишга қулай биоўғит ҳисобланади.

Семинарда қишлоқ хўжалигида «Uzgumi» биоўғитини қўллашни янада кенгайтириш юзасидан фикр-мулоҳазалар билдирилди.

 

Тоштемир ХУДОЙҚУЛОВ,

«Ўзбекистон овози» мухбири.



DB query error.
Please try later.