Охирги сонда



Кўп ўқилган мақолалар



Долзарб мавзу



Мақолалар архиви

«    Dekabr 2018   
Du Se Cho Pa Ju Sha Ya
26 27 28 29 30 1 2
3 4 5 6 7 8 9
10 11 12 13 14 15 16
17 18 19 20 21 22 23
24 25 26 27 28 29 30
31 1 2 3 4 5 6
10.11.2015

ХАЛҚАРО ИНВЕСТИЦИЯВИЙ ФОРУМ САМАРАЛИ БЎЛДИ

Давлатимиз раҳбари фармойишига мувофиқ 5-6 ноябрь кунлари Тошкентда бўлиб ўтган Халқаро инвестициявий форумда 33 мамлакат фирма ва компаниялари, инвестиция фондлари ва банклар, Жаҳон банки, Халқаро молия корпорацияси, Осиё тараққиёт банки ва бошқа етакчи халқаро иқтисодий ҳамда молия институтларининг 560 вакили, олимлар, экспертлар иштирок этди. ЎзА мухбирлари анжуман қатнашчиларининг фикрларини ёзиб олди.

Бенрд ВУРЛ, «PreTherm Solutions» компанияси менежери (Германия):

— Ўзбекистоннинг иқтисодий тараққиёти мамлакатда мустаҳкам макроиқтисодий асос яратилганидан далолат беради. Мамлакатингизда хорижий сармоядорларнинг фаол ва эркин иш юритиши учун кенг қулайликлар яратилган.

Компаниямиз энергетика соҳасига ихтисослашган. Ўзбекистон муқобил энергетикани ривожлантиришда улкан ютуқларга эришаётганини алоҳида таъкидлашни истардим. Мамлакатингизнинг қуёш энергиясидан фойдаланиш имконияти жуда катта. Ўзбекистон ушбу соҳани ривожлантириш бўйича малакали мутахассисларга ҳам эга. Ўзбекистонлик мутахассислар билан қуёш энергиясидан самарали фойдаланиш бўйича фаол ҳамкорлик қилиш ниятидамиз. Шу боис Тошкентдаги Халқ­аро қуёш энергияси институти билан қуёш станцияларини барпо этиш бўйича шартнома имзоладик.

Стефано ЧАМПИОЛИ, «Enerco Distribuzione» компанияси директори (Италия):

— Ўзбекистоннинг халқаро майдондаги нуфузи тобора ошиб бормоқда. Кўплаб мамлакатларнинг етакчи фирма ва компаниялари юртингизга сармоя киритмоқда. Ўзбекистон ривожланган мамлакатлар ва обрўли халқаро ташкилотлар билан ҳамкорликда қатор истиқболли лойиҳаларни амалга ошираётир. Биз ҳам мамлакатингиз ишбилармонлари билан нефть-газ соҳасида самарали ҳамкорлик қилиб келяпмиз.

Ўзбекистонда тадбиркорликни янада ривожлантириш, энг қулай бизнес муҳитини яратиш, соҳа вакилларига имтиёз ва енгилликлар бериш, уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш борасида кенг кўламли ишлар амалга оширилаётир. Халқ­аро инвестициявий форум доирасида «Ўзбекнефтгаз» миллий холдинг компанияси вакиллари билан ўзаро ҳамкорлик алоқаларини янада мустаҳкамлаш, янги лойиҳаларни амалга ошириш масалалари юзасидан музокара ўтказдик.

Дуран Хуан-РАМОН, «Sercobe» уюшмаси бош директори (Испания):

— Ўзбекистонда Халқаро инвестициявий форум ташкилий жиҳатдан юксак савияда, кўтаринки руҳда, ғоят самарали ва муваффақиятли ўтди. Унда мамлакатингизнинг сармоявий бозоридаги янги қирралар кашф этилди, ҳамкорлик учун истиқболли йўналишлар белгилаб олинди. Ўзбекистонда хорижий сармоядорлар учун улкан имкониятлар эшиги очилган. Давлат объектлари хорижий ва маҳаллий инвесторларга сармоявий мажбуриятларни қабул қилиш шарти билан «ноль» қийматда таклиф этилаётгани мамлакатингизни изчил ва бар­қарор ривожлантириш йўлида Ўзбекистон раҳбарияти томонидан олиб борилаётган ғоят пухта, стратегик муҳим саъй-ҳаракатлардандир.

Кўп йиллик тажрибага эга ташкилотимиз саноат ускуналари ишлаб чиқарувчилари — кўплаб йирик компанияларни ўзида жам этган. Ўзбекистон билан янада фаол ҳамкорлик қилишдан манфаатдормиз.

 

ЎзА мухбирлари

Ирода УМАРОВА,

Нодира МАНЗУРОВА

ёзиб олди.



DB query error.
Please try later.