07.11.2015

БОЛА ТАРБИЯСИ – КЕЛАЖАК ТАРБИЯСИ

Қаршида бола тарбиясида мактабгача таълим муассасаларининг ўрни ва аҳамиятига бағишланган тадбир бўлиб ўтди.

Ўзбекистон мустақил босма оммавий ахборот воситалари ва ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди, Журналистларни қайта тайёрлаш маркази, БМТнинг Болалар жамғармаси — ЮНИСЕФ ҳамкорлигида ташкил этилган тадбирда Президентимиз раҳнамолигида болалар ҳуқуқини ҳимоя қилиш ҳамда уларнинг ҳар томонлама баркамол вояга етиши учун зарур шароит яратиш борасида кенг кўламли ишлар амалга оширилаётгани таъкидланди.

Қашқадарё вилоятида 2 ёшдан 7 ёшгача бўлган 48 минг 885 бола 334 мактабгача таълим муассасасига қамраб олинган. 41 спорт зали, 253 спорт майдончаси, 155 очиқ, битта ёпиқ сув ҳавзаси болажонлар ихтиёрида. 550 га яқин спорт тўгарагида тажрибали мураббийлар томонидан олиб борилаётган машғулотлар уларнинг жисмонан соғлом бўлиб улғайишига  хизмат қилмоқда.

Вилоят ҳокимлиги, вилоят халқ таълими бош­қармаси, Республика Саломатлик ва тиббий статистика институти вилоят филиали, турли нодавлат нотижорат ташкилотлари вакиллари ҳамда оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этган тадбирда ота-оналар томонидан болаларнинг таълим олиш, дам олиш ва бошқа ҳуқуқларини етарли даражада таъминлаш масаласи юзасидан фикр  алмашилди.

 

Ў. БАРОТОВ,

ЎзА мухбири.



DB query error.
Please try later.