Охирги сонда



Кўп ўқилган мақолалар



Долзарб мавзу



Мақолалар архиви

«    Sentabr 2019   
Du Se Cho Pa Ju Sha Ya
26 27 28 29 30 31 1
2 3 4 5 6 7 8
9 10 11 12 13 14 15
16 17 18 19 20 21 22
23 24 25 26 27 28 29
30 1 2 3 4 5 6
05.11.2015

ДАВЛАТ БОШҚАРУВИ АКАДЕМИЯСИДА

сиёсий партиялар тизимидаги кадрлар ўқитилмоқда

Мамлакатимизда демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш, фуқаролик жамиятини ривожлантиришда сиёсий партияларнинг ўрни тобора ортиб бормоқда.  Сиёсий партия илгари сураётган ғоялардан жамоатчилик кенг хабардор бўлиши, айни пайтда уларни қўллаб-қувватлаши керак. Албатта, бу ўз-ўзидан бўладиган жараён эмас. Сиёсий партия бу борада ташаббускор, фаол етакчиларига суянади. Улар орқали электоратга дастурий мақсадларини етказади, одамлар қалбига, жамиятга чуқур кириб боради.

Жорий йил октябрь ойидан мамлакатимизда фаолият олиб бораётган сиёсий партиялар ташкилотлари масъул ходимлари учун Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академиясида босқичма-босқич ўтадиган бир ойлик ўқув курси ташкил этилди. Бундан кўзланган мақсад — партиялар фаолияти самарадорлиги, кадрлар малакаси, иш тажрибасини ошириш, уларнинг ижтимоий-сиё­сий фаол­лигини кучайтириш, сиёсий-ҳуқуқий билимларини янада мус­таҳкамлашдан иборат.

Айни пайтда мамлакатимиздаги тўртта сиёсий партиянинг барча ҳудудий ташкилотларидан бир гуруҳ вакиллари биринчи босқичда таҳсил олмоқда. Уларга сиёсатшунос олимлар, малакали мутахассислар, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари парламент фаолияти ва унда сиёсий партияларнинг ўрни, мамлакатимизда кўппартиявийлик тизимини ривожлантиришнинг норматив-ҳуқуқий асоси, демократик янгиланиш шароитида фуқаролик жамияти институтларининг ривожланиш истиқболлари, сиё­сий партияларда менежмент асослари, сиёсий партияларнинг замонавий ташкилий тузилиши каби қатор долзарб мавзуларда сабоқ бермоқда.

— Бугун сиёсий партия ташкилоти етакчиси зиммасида катта масъулият турибди, — дейди Ўзбекистон ХДП Навоий вилоят кенгаши масъул ходими, ўқув курс тингловчиси Алибек Ҳаитов. — У партия ғояларини ҳаётга татбиқ этишда фаол иштирок этиши керак. Партия етакчиси ҳаётда, жамият­да бошқалардан бир қадам олдинда юриши талаб этилади. Дунёда ва мамлакатда бўлаётган жараёнларни мунтазам кузатиб бориши, воқеа-ҳодисалар ҳақида ўз фикри, мус­тақил позициясига эга бўлиши керак. Тажриба шуни кўрсатмоқдаки, етакчида лидерлик салоҳияти кучли бўлса, партиянинг дастурий ғоялари ҳаётга кенг татбиқ этилади. Аксинча, етакчида тажриба, билим етишмаса, бу ташкилотда иш унумдорлиги юқори бўлмайди. Мазкур ўқув курсида малакали мутахассислардан олаётган билимларимиз келгуси фаолиятимизда жуда қўл келади, албатта.

 

Гулруҳ ОДАШБОЕВА,

«Ўзбекистон овози» мухбири.


Фикр ва мулохазалар

Защита от автоматических сообщений

Сўнгги янгиликлар: