Охирги сонда



Кўп ўқилган мақолалар



Долзарб мавзу



Мақолалар архиви

«    Dekabr 2018   
Du Se Cho Pa Ju Sha Ya
26 27 28 29 30 1 2
3 4 5 6 7 8 9
10 11 12 13 14 15 16
17 18 19 20 21 22 23
24 25 26 27 28 29 30
31 1 2 3 4 5 6
13.10.2015

ЗАМОНАВИЙ КОРПОРАТИВ БОШҚАРУВ

услублари жорий этилиши акциядорлик жамиятлари ривожланишига хизмат қилади

Яқинда бўлиб ўтган Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида бир қатор қонун лойиҳалари, шу жумладан, «Акциядорлик жамиятларида замонавий корпоратив бошқарув услублари жорий этилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва вўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қонун лойиҳаси биринчи ўқишда кўриб чиқилди.

Ушбу қонун лойиҳаси Президентимизнинг «Акциядорлик жамиятларида замонавий корпоратив бошқарув услубларини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармони ижросини таъминлаш мақсадида ишлаб чиқилган. Унга асосан «Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги, «Бухгалтерия ҳисоботи тўғрисида»ги, «Йўл ҳаракати хавфсизлиги тўғрисида»ги, «Суғурта фаолияти тўғрисида»ги қонунларга ва Солиқ кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш таклиф этилмоқда.

Депутатлар қонун лойиҳаси соҳадаги қонунчиликнинг тизимлилигини таъминлаш, уларнинг нормалари ва ижро механизмларини бирхиллаштириш, акциядорлик жамиятларида корпоратив бошқарув муносабатларини ҳуқуқий жиҳатдан тўлиқ тартибга солишга қаратилганини таъкидлашмоқда.

Қонун лойиҳаси тегишли вазирлик ва идоралар, акциядорлик жамиятларининг вакиллари, акциядорлар, иқтисодчи олимлар, ҳуқуқшунослар ва кенг жамоатчилик вакилларининг фикр-мулоҳазалари ҳисобга олинган ҳолда ишлаб чиқилди. Мазкур жараёнда миллий ва хорижий тажриба чуқур ўрганилган. Шу асосда акциядорлик жамиятларида корпоратив бошқарувни жорий этиш кўзда тутилмоқда. Олий Мажлис Қонунчилик палатасида қонун лойиҳасини кўриб чиқиш жараёнида депутатлар унинг аҳамияти тўғрисида фикр-мулоҳазаларини билдиришди.

Таъкидлаш жоизки, мазкур қонун лойиҳаси Ўзбекистон ХДП Сайловолди дастурида белгиланган муайян вазифалар амалга ошишида муҳим аҳамият касб этади. Хусусан, ижтимоий ҳимояга муҳтож кишиларнинг мулкий ҳуқуқи мус­таҳкамланиши, акциядорлик соҳасидаги манфаатлар муштараклиги таъминланиши ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш субъект­лари фаолияти ривожланишига кенг йўл очади. Натижада ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатишни кенгайтириш имкониятлари, қолаверса, аҳоли бандлигини таъминлаш самарадорлиги ортади.

Аваз Ўринбоев, Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон ХДП фракцияси аъзоси:

— Аввало, акциядорлик жамиятининг ўзи нималигига тўхталсак. Бу хўжалик юритувчи субъект бўлиб, акциядорлар олдида муайян мажбуриятларга эга ҳисобланади. Акциядорлик жамияти ўзининг мус­тақил балансида ҳисобга олинадиган алоҳида мол-мулкига эга бўлади, ўз номидан мулкий ва шахсий номулкий ҳуқуқлар олиши мумкин.

Бундай жамиятлар давлат рўйхатидан ўтказилган пайтдан бошлаб юридик шахс ҳуқуқини қўлга киритади. Агар унинг низомида бошқача қоида белгиланмаган бўлса, жамият чекланмаган муддатга тузилади.

Акциядорлик жамияти масъулияти чекланган жамиятлар ва бош­қа ташкилий-ҳуқуқий шаклдаги тижорат ташкилотларидан фарқли равишда очиқ бозорда қимматли қоғозлар чиқариш йўли билан чекланмаган шахслар ўртасида инвестицияларни жалб қилиш имкониятига эга.

Акциядорлик жамиятларига замонавий корпоратив бошқарув услублари жорий этилиши бу борада янги имкониятлар яратади. Қонун лойиҳасидан кўзланган мақсад ҳам корхоналарнинг инвестиция жозибадорлигини ошириш, барча томонлар манфаатларининг оқи­лона мувозанатига риоя қилинишини таъминлаш, очиқ акция­дорлик жамиятларининг янада юқорироқ фойда олинишига  эришиш ҳисобланади.

Шу жиҳатдан олиб қарасак, акциядорлик жамиятларида замонавий корпоратив бошқарув услублари жорий этилиши, шу муносабат билан айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритилиши рақобатбардошлик ва жозибадорликни оширишда, бир сўз билан айтганда, мамлакатимиз иқтисодиётини юксалтиришда муҳим аҳамият касб этади.

Шунинг учун ЎзХДП фракцияси аъзолари қонун лойиҳасини такомиллаштириш жараёнида фаол иштирок этишга алоҳида эътибор қаратмоқда.

Фарҳод Умаров, Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон ХДП фракцияси аъзоси:

— Қонун лойиҳаси орқали иқтисодий, ижтимоий ва сиёсий тизимдаги вазифаларни ҳал қилишда демократик механизмлардан самарали фойдаланиш, кам таъминланган аҳоли қатламининг мулкий ҳуқуқини, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларининг қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш кўзда тутилмоқда. Унда корпоратив бош­қарувнинг қатор замонавий услубларини жорий этиш назарда тутилган. Масалан, ишлаб чиқариш менежменти, сармоядорлар учун фаолиятнинг шаффофлиги ва очиқлигини таъминлаш услубларини амалга оширишга эътибор қаратилган.

Фракциямиз аъзолари фикрича, акциядорлик жамиятларида замонавий корпоратив бошқарув услублари жорий қилиниши юртимиз иқтисодий салоҳиятини янада юксалтиришнинг муҳим омили ҳисобланади. Соҳанинг ҳуқуқий асослари мустаҳкамланиши акциядорлик жамиятларининг фаолият доирасини кенгайтириш билан бир қаторда аҳоли банд­лигини таъминлашга хизмат қилади.

Айни кунда қонун лойиҳаси бўйича масъул бўлган Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар қўмитаси томонидан лойиҳани иккинчи ўқишга киритиш бўйича ишлар олиб борилмоқда. Жумладан, қонун лойиҳаси оммавий ахборот воситаларида кенг ёритилмоқда. Парламентда соҳа мутахассислари ва экспертлар иштирокида давра суҳбатлари ташкил этилиб, лойиҳа нормалари такомиллаштириляпти.

 

Лазиза ШЕРОВА,

«Ўзбекистон овози» мухбири.



DB query error.
Please try later.