Охирги сонда



Кўп ўқилган мақолалар



Долзарб мавзу



Мақолалар архиви

«    Sentabr 2019   
Du Se Cho Pa Ju Sha Ya
26 27 28 29 30 31 1
2 3 4 5 6 7 8
9 10 11 12 13 14 15
16 17 18 19 20 21 22
23 24 25 26 27 28 29
30 1 2 3 4 5 6
10.10.2015

СЕМИНАРДА ФАҚАТ МАЪРУЗАЧИЛАР ЭМАС

иштирокчилар ҳам ўз фикр-мулоҳазаларини фаол билдириши керак

ЎзХДПнинг барча даражадаги ташкилотларида сиёсий ва фуқаролик маърифати тизимида ўқув машғулотлари ўтказиляпти. Мазкур ўқувларни юқори савияда ва таъсирчан ўтказиш учун нималарга эътибор бериш керак?

Шоҳиста НАБИЕВА, Ўзбекистон ХДП Бухоро вилоят кенгаши раиси ўринбосари:

Аввало, шуни айтиш керакки, жойларда ташкил этилаётган семинарларда электорат вакиллари, айниқса, ёшлар катта қизиқиш билан иштирок этяпти, мавзу бўйича ўз фикр-мулоҳазаларини билдиряпти. Электорат вакилларини  ижтимоий-сиёсий жараёнларга фаол жалб этишда, мустаҳкам фуқаролик позициясини шакллантиришда бу муҳим аҳамиятга эга бўляпти.       

Бироқ айрим семинарларда жонли баҳс-мунозара, фикрлар хилма-хиллиги етишмайди. Маърузачилар олдиндан тайёрлаб келинган матнларни расмий оҳангда ўқиб беришади. Бундай пайтда фикр алмашиш, таклифлар айтиш қийин бўлиши табиийдир. Чунки муҳокама марказига қўйилган мавзу иштирокчиларда қизиқиш уй­ғотмайди, уларга таъсир кўрсатмайди. Натижада тадбирларнинг самарадорлиги пасаяди.

Таъсирчанликни ошириш учун семинарда сўзга чиқиши мўлжалланаётган мутахассисларни танлашга эътибор қаратиш керак, деб ўйлайман. Билимдон, ўз соҳасини пухта биладиган мутахассисларни таклиф этсак, улар мавзу юзасидан эркин фикр юрита олади, одамларнинг саволларига ҳам жавоб беради.

Яна бир гап. Семинарни ташкил этиб, икки ёки уч кишининг маърузасидан сўнг уни якунламаслик лозим. Иштирокчиларни қизиқтириш учун кўпроқ интерфаол усуллардан, замонавий сиёсий-технологиялар имкониятларидан кенг фойдаланиш керак.

Масалан, ислоҳотларнинг ижтимоий самарадорлигини ошириш бўйича ЎзХДПнинг дастурий мақсад вазифалари мавзусида ўқув машғулоти ўтказилади. Унга партия фаоллари, депутатлар билан бир қаторда сиёсий шарҳловчилар ҳам таклиф этилса, мақсадга мувофиқ бўлади.

Маърузачилар чиқишидан сўнг монитор орқали партия ташкилотлари, депутатлар ташаббуси асосида аҳолининг ижтимоий ҳимоясини таъминлаш бўйича олиб борилаётган амалий ишлар кўрсатилиши мумкин. Қолаверса, ўқувларда сессия ва доимий комиссияларга киритилган, назорат-таҳлил тартибида ўрганилаётган масалалар ҳақида атрофлича тўхталиб, уларнинг натижаси ва самараси юзасидан одамларнинг ўзидан фикр сўраш керак. Шунда семинарга келган иштирокчи нафақат партия ғояси ва дастурини аниқ тушунади, балки унинг амалий ишларидан ҳам бохабар бўлади.

Бундан ташқари, қатнашчиларни гуруҳларга ажратган ҳолда мавзу бўйича саволлар бериш, уларни фикрлашга ундаш, таклифларини тинглаш амалиётини такомиллаштириш зарур. Ўз фикрини кўпчилик олдида айтишга қийналадиган иштирокчилар бундай пайт­да ўзини эркин ҳис қилади. Демак, биз сиёсий ўқув машғулотларида интерактив усуллардан ҳам кенг фойдаланишимиз талаб этилади.

 

Гулруҳ ОДАШБОЕВА

ёзиб олди.


Фикр ва мулохазалар

Защита от автоматических сообщений

Сўнгги янгиликлар: