Охирги сонда

Кўп ўқилган мақолалар

Долзарб мавзу

Мақолалар архиви

«    Dekabr 2018   
Du Se Cho Pa Ju Sha Ya
26 27 28 29 30 1 2
3 4 5 6 7 8 9
10 11 12 13 14 15 16
17 18 19 20 21 22 23
24 25 26 27 28 29 30
31 1 2 3 4 5 6
10.10.2015

БИЗ ҲАМ ЎЗБЕКИСТОН ХАЛҚ ДЕМОКРАТИК ПАРТИЯСИНИ ТАНЛАДИК

Мамлакатимизда фаолият олиб бораётган ҳар бир сиёсий партия ўз дастурига мос тарзда аҳолининг маълум қатлами манфаатларини ифодалашга ҳаракат қилмоқда. Одамлар қайси партия қайси ғояни илгари сураётгани, қандай амалий ҳаракатлар олиб бораётганига қараб уларга баҳо беради ва ўзига маъқул партия аъзоси бўлади. ЎзХДП ҳам тарафдорлари сафини кенгайтириш, жамиятдаги мавқеини янада мустаҳкамлаш йўлида ижтимоий ҳимоя масаласига эътиборни кучайтиряпти, инсонпарварлик ғояларини тарғибот қилмоқда. Натижада ёшлар ҳисобига партиямиз сафи кенгайиб бормоқда.

Қувончбек ЭРГАШЕВ, Тошкент молия институти талабаси:

— Сиёсий жараёнларни, ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларни мунтазам кузатиб бораман. Коллежда ўқиб юрган кезларимда ­сиёсий партияларга қизиқишим кучайди. Сиёсий партиялар тадбирларида, лойиҳа ва форумларида қатнашдим. Ўша пайтлардаёқ бирор-бир партияни танлашга қарор қилдим. Битирувчиларни иш билан таъминлаш, бу борада турли меҳнат ярмаркалари ташкил этишда фаоллик кўрсатиб келаётган Ўзбекистон ХДП ғоялари, амалий ишлари менга маъқул келди. Боиси, ишга жойлашиш коллеж битирувчиси олдида турган энг долзарб масала ҳисобланади.

Яна бир муҳим жиҳати, мен танлаган партия тадбирлар ташкил этиш билан чекланиб қолмаяпти. Партиямиздан сайланган депутатлар ёшлар бандлигини таъминлаш масалаларини ўрганиб, сессиялар, доимий комиссиялар муҳокамасига олиб чиқмоқда. Бу партияга бўлган ишончимни янада оширди. Яқинда Ўзбекистон ХДП ташаббуси билан ўтказилган тадбирда кўчма Жамоатчилик қабулхонаси ташкил этилганига гувоҳ бўлдим. Депутатлар аҳоли мурожаатларини тинглашди. Шуларни кўриб, ЎзХДП Юнусобод ­туман кенгаши раиси Нигора ­Эшметованинг олдига бордим. Партияга қабул қилинишдан олдин унинг Дастури билан танишиш кераклигини айтиб, қўлимга Дастурни берди.

Уни яхшилаб ўқиб чиқдим. Партиянинг мақсад ҳамда вазифалари менга ҳар томонлама маъ­қул келди. Айниқса, бандлик масаласидаги ғоялари, ташаббуслари кўнглимдан жой олди. Аризам асосида партияга қабул қилишди ва аъзолик гувоҳномасини топширишди.

Партия фаолларининг сафида, улар билан ҳамнафас бўлиб шуни тушундимки, қайси партия ташаббускор бўлса, одамлар орасида унинг обрўси ортади, мавқеи мус­таҳкамланади. Етакчилари, аъзолари фидойи, фаол бўлган партия­нинг жамиятдаги таъсир кучи янада ортади.

Кристина ВОЛКОВА, Сирғали туманидаги 13-оилавий поликлиника ҳамшираси:

— Коллежни тамомлаб, олий ўқув юртига кирмоқчи бўлдим. Аммо омадим келмай, талаба бўлиш насиб этмади. Туманимиздаги шифохонада ишлай бошладим. Фаолиятимиз давомида шифохонага турли тоифа инсонлар келади. Уларнинг яшаш шароити, ижтимоий аҳволи билан қизиқаман. Одамларга қўлимдан келганча ҳамдард бўлишга ҳаракат қиламан.

Бир куни шифохонамизда ЎзХДП­нинг тадбири бўлиб ўтди. Унда ижтимоий кўмакка муҳтож аҳоли қатлами манфаатларини ҳимоя қилиш ва бу йўлда амалга оширилаётган ишлар хусусида сўз борди. Қариялар, ёлғиз кексаларга имтиёзли хизмат кўрсатиш, жисмоний имконияти чекланган фуқаролар ҳолидан ҳамиша хабардор бўлиш, бунда ҳамширалар масъулиятини янада ошириш бўйича ҳам таклифлар билдирилди. Тадбирдан сўнг бу сиёсий партияга қизиқиб қолдим. Чунки унинг ғоялари юрагимга яқин эди.

Шифохонамиздаги партия бошланғич ташкилоти етакчисига ЎзХДП­нинг ғоялари билан яқиндан танишиш истагим борлигини айтдим. У менга партия­нинг дастурий мақсад вазифалари хусусида батафсил маълумот берди. Орадан бир неча кун ўтиб, мен ҳам ЎзХДП аъзолигига қабул қилиндим.

Ҳозир партия томонидан ўтказилаётган тадбирлар, учрашув ва семинарларда мунтазам иштирок этишга ҳаракат қиляпман. У илгари сураётган ғоя ва ташаббуслар мени янада ғайрат билан ишлашга ундайди. Касбимга бўлган меҳрим кун сайин ортиб бормоқда. Тўғриси, ЎзХДП аъзоси эканимдан фахр­ламан. Унинг ҳаётий мақсадлари инсонлар ўртасидаги меҳр-оқибатни янада мустаҳкамлайди, деб ўйлайман.

Шерзод МЎМИНОВ, Тошкент давлат педагогика университети талабаси:

— Мен Халқ демократик партияси фаолиятини анчадан бери кузатиб келаман. Яқинда ЎзХДП депутатлари томонидан ҳудудларда йўловчи ташиш соҳасидаги масалалар ўрганилаётганини эшитиб қолдим. Ҳақиқатан ҳам шундай экан. Депутатлар бу билан боғлиқ масалани халқ депутатлари Хоразм вилоят Кенгаши ­Саноат, транспорт, қурилиш, коммунал хўжалик, алоқа ва аҳолига хизмат кўрсатиш масалалари доимий комиссиясида муҳокама қилишибди ҳамда сессияга киритиш ҳақида қарор қабул қилинибди.

Аҳоли гавжум жойларда махсус автотураржойлар ташкил этиш, мактаб ўқувчиларига имтиёзли хизмат кўрсатишни йўлга қўйиш, ноқонуний тарзда такси бош­қараётган ҳайдовчилар фаолиятига чек қўйиш таклифлари ўртага ташланган. Бу менга жуда маъқул келди. Чунки ҳайдовчи зиммасидаги масъулиятни ҳис қилса, йўловчига қўшимча қулайликлар яратилади. Транспорт хизмати хавфсизлиги таъминланади. Партия ва депутатларнинг бу борадаги амалий ҳаракатлари эътиборимни тортди ва мен ушбу партияни танлашга қарор қилдим.

Зилола УБАЙДУЛЛАЕВА,

«Ўзбекистон овози» мухбири.

DB query error.
Please try later.