Охирги сонда



Кўп ўқилган мақолалар



Долзарб мавзу



Мақолалар архиви

«    Dekabr 2018   
Du Se Cho Pa Ju Sha Ya
26 27 28 29 30 1 2
3 4 5 6 7 8 9
10 11 12 13 14 15 16
17 18 19 20 21 22 23
24 25 26 27 28 29 30
31 1 2 3 4 5 6
06.10.2015

МАҲОРАТ ВА ШИЖОАТ СИНОВИ

Пойтахтимиздаги «Ўзбекистон» спорт саройида қаторасига учинчи марта ўтказилган Гран-при туркумидаги халқаро турнирда полвонларимиз бир олтин, бир кумуш, тўрт бронза медалига сазовор бўлди.

Дунёнинг эллик икки мамлакатидан келган 355 нафар дзюдочи нафақат совринли ўринлар, балки 2016 йили Бразилиянинг Рио-де-Жанейро шаҳрида бўладиган XXXI ёзги Олимпия ўйинларига йўлланма берувчи муҳим рейтинг очколари учун ҳам майдонга тушди.

Вазни 73 кило­грамм­гача бўлган полвонлар ўртасидаги беллашувларида ҳамюртимиз Мирали Шариповга тенг келадиган рақиб топилмади. Ушбу вазнда қатнашган яна бир полвонимиз Ғиёсжон Бобоев бронза медали билан тақдирланди.

Шунингдек, полвонларимиздан Шарофиддин Лутфуллаев кумуш, ­Диёрбек Ўрозбоев, Шерали ­Жўраев ва Сойиб Қурбонов бронза медалини қўлга киритди.

— Гран-При турнирлари ҳар йили дунёнинг ўнта давлатида ташкил этилади, — дейди Ўзбекистон Дзюдо федерацияси президенти Армен Багдасаров. — Халқаро дзюдо федерацияси томонидан мазкур халқаро турнирнинг 2013-2016 йиллар давомида қаторасига тўрт йил Тошкент­да ўтказилиши белгиланган. Дастлабки йили ушбу мусобақада йигирма давлат, ўтган йили эса қирқ икки мамлакат полвонлари қатнашди. Бу йилги беллашувларда эллик икки давлат спортчилари ғолиблик учун кураш олиб борди. Агар ҳар бир мамлакат терма жамоаси Тошкентга энг сара таркиб билан келганлигини назарда тутсак, дзюдочиларимизнинг эришган натижаларини ижобий баҳолаш мумкин. Қолаверса, бу галги мусобақада кўпроқ ёш ва умидли дзюдочиларимизга ишонч билдирдик. Бу турнир улар учун ўзига хос тажриба ва маҳорат мактаби вазифасини ўтаб берди, деб ўйлайман.

 

Эркин ХОЛБОБО,

«Ўзбекистон овози» мухбири.



DB query error.
Please try later.