Охирги сонда



Кўп ўқилган мақолалар



Долзарб мавзу



Мақолалар архиви

«    Dekabr 2018   
Du Se Cho Pa Ju Sha Ya
26 27 28 29 30 1 2
3 4 5 6 7 8 9
10 11 12 13 14 15 16
17 18 19 20 21 22 23
24 25 26 27 28 29 30
31 1 2 3 4 5 6
24.09.2015

НУҚТАИ НАЗАР

Нигора ЭШМАТОВА, Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгашидаги Ўзбекистон ХДП гуруҳи аъзоси:

— Сайловчилар депутатлик учун кЎрсатилган номзодга овоз бериб, уни ҚЎллаб-Қувватлаш билан бирга, ортида турган сиёсий партияга Ҳам ишонч билдиради. Демак, биз депутатлар сайловчиларга берган ваъдамизни эмас, балки партиянинг Сайловолди дастурини Ҳам бажаришга бевосита масъулмиз.

Маҳаллий Кенгашларга партия­миздан сайланган депутатлар бу вазифани сидқидилдан, виждонан бажариб, одамлар ишончини оқлашга ҳаракат қиляпти. Хусусан, ЎзХДП гуруҳлари томонидан партия Сайловолди дастурида белгиланган турли ижтимоий масалалар чуқур ўрганилмоқда. Улар доимий комиссия ва сессия­лар кун тартибига киритилиб, ечими юзасидан амалий таклифлар илгари суриляпти. Шунингдек, Жамоатчилик қабулхоналарига тушган мурожаатларда кўтарилган муаммоларни ҳал этишда партия гуруҳларимизнинг иштироки сезиларли даражада кучайгани фикримизни тасдиқлайди.

 Шуни унутмаслигимиз керакки, мамлакатимизда демократик ислоҳотларнинг чуқурлашиб бораётгани фаолиятимизга танқидий назар билан қарашимизни тақозо этади. Ютуқ ва камчиликларни тўғри баҳолаб, хулоса чиқаришимиз зарур.

Очиғини айтганда, ҳамма депутатлар ҳам қонуний ҳуқуқ ва ваколатларидан етарли даражада фойдаланмаётир. Фақат сессияларда иштирок этиб, «депутатлик вазифамни бажардим», деб ўйлаётган депутатларимиз, афсуски, йўқ эмас. Депутат ўзи сайланган сиёсий партия ташкилотлари томонидан ўтказиладиган ижтимоий-сиёсий тадбирларда ўз фикр-мулоҳазалари билан иштирок этиши керак. Бу депутатларни сайловчилар, электорат вакиллари билан яқинлаштирувчи энг муҳим воситалардан бири ҳисобланади.

Депутатлар фаолиятини кучайтириш учун, аввало, уларнинг ўз сайлов округидаги ишларини жонлантириш керак, деб ўйлайман. Депутат сайловчилар кўтараётган масалани ҳал этиш юзасидан қандай ташаббуслар билан чиқаётгани партия маҳаллий кенгашининг доимий эътиборида туриши зарур. Шу билан бирга, кўчма Жамоатчилик қабулхоналари ташкил этишга алоҳида эътибор бериш, унда депутатларнинг фаол иштирокини таъминлаш лозим. Шу орқали депутатлар одамлар билан юзма-юз мулоқот қилади, жойларда учраётган муаммолардан хабардор бўлади.

 

Зилола УБАЙДУЛЛАЕВА

ёзиб олди.



DB query error.
Please try later.