Охирги сонда



Кўп ўқилган мақолалар



Долзарб мавзу



Мақолалар архиви

«    Dekabr 2018   
Du Se Cho Pa Ju Sha Ya
26 27 28 29 30 1 2
3 4 5 6 7 8 9
10 11 12 13 14 15 16
17 18 19 20 21 22 23
24 25 26 27 28 29 30
31 1 2 3 4 5 6
24.09.2015

ЭНЕРГИЯ ТЕЖАМКОРЛИГИ

иқтисодий ўсишнинг муҳим омилларидан биридир

Жаҳон иқтисодиётидаги глобал ўзгаришлар, ҳамон давом этаётган молиявий инқироз билан боғлиқ бугунги мураккаб вазият ўз эртасини, тараққиётини ўйлаган ҳар бир мамлакат олдига тез ва узоқни кўзлаб, пухта қарорлар қабул қилишни долзарб вазифа этиб қўймоқда. Дунё молиявий ва иқтисодий шароитидан келиб чиқиб, мамлакатимизда иқтисодий ислоҳотларни янада чуқурлаштириш, унинг тармоқларини янгилаш ва модернизация қилишни кўзда тутувчи муҳим ҳужжатлар қабул қилинмоқда ва улар амалиётга изчил жорий этилмоқда.

Президентимиз қарори асосида қабул қилинган 2015-2019 йилларда иқтисодиётни янада ислоҳ этиш, таркибий ўзгартириш ва диверсификация қилишни таъминлаш бўйича чора-тадбирлар Дастури ушбу ислоҳотларнинг мантиқий ва узвий давомидир.

Дастур еттита муҳим йўналишни ўзида мужассам этган бўлиб, улардан бири – энергия сарфини камайтириш, иқтисодиётнинг барча тармоқлари ва ижтимоий соҳада энергияни тежовчи технологияларни жорий этиш ҳисобланади.

Маълумки, сўнгги йилларда республика иқтисодиёти тармоқларида ёқ­илғи-энергетика ресурсларидан самарали ва тежамли фойдаланиш масалаларига устувор вазифалардан бири сифатида қараб келинмоқда. Боиси, бир томондан, республикада саноат маҳсулотлари ишлаб чиқаришга энергия сарфини камайтиришда ҳали фойдаланилмаган захиралар кўп бўлиб, улардан унумли фойдаланиш имкониятлари мавжуд. Иккинчидан, ялпи ички маҳсулотнинг ишлаб чиқарилишига сарфланадиган энергия миқдори бош­қа ривожланган давлатларга нисбатан юқорилигича қолмоқда. Шу маънода, ёқилғи-энергетика ресурсларининг тежамкорлик билан сарфланишини таъминлаш, ишлаб чиқаришда маҳсулот бирлигига сарфланадиган шартли ёқилғи миқдорини камайтириш билан боғлиқ масалаларни кенг миқ­ёсда жорий этиш тақозо қилинмоқда.

Шундан келиб чиқиб, иқтисодиёт тармоқларида ёқилғи-энергетика ресурсларидан самарали фойдаланиш бўйича, тегишли ҳуқуқий асослар яратилмоқда. Вазирлар Маҳкамасининг «Саноат корхоналарининг энергия самарадорлигини ошириш» лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори шундай ҳужжатлар сирасига киради. Гап шундаки, ўтган қисқа давр мобайнида мазкур қарор ижроси доирасида Иқтисодиёт вазирлиги томонидан Жаҳон банки билан ҳамкорликда бир қатор ишлар амалга оширилди.

Жумладан, лойиҳанинг биринчи босқичида Жаҳон банки тизимидаги Халқаро тараққиёт уюшмасининг 25 миллион АҚШ доллари миқдоридаги узоқ муддатли имтиёзли кредити жалб қилинди. Натижада, республикамиздаги «Ўзсаноатқурилишбанк», «Асака» банки ва «Ҳамкорбанк» иштирокида маҳаллий саноат корхоналарига замонавий асбоб-ускуналар сотиб олиш ва энергияни тежовчи технологияларни жорий этиш имконияти яратилди.

Масалан, дас­тлабки босқичда «Ўзбекнефтегаз» миллий холдинг компанияси тизимидаги корхоналарда 2, «Ўзбекэнерго» ва «Ўзкимёсаноат» акциядорлик жамиятларида 9, «Ўзпахтасаноат» ҳамда Озиқ-овқат саноати корхоналари уюшмаларида 6, жами 31 ло­йиҳа амалиётга татбиқ этилди. Пировардида, ушбу субъектларда иқтисод қилинган 152,4 миллион киловатт/соат электр энергияси ва 42,6 миллион куб метр табиий газ тоғ-кон, кимё, энергетика, нефть ва газ ҳамда қайта ишлаш каби тармоқларга йўналтирилди.

Бунда асосий эътибор жисмонан ва маънан эскирган ишлаб чиқариш қувватларини замонавийларига алмаштириш, ушбу жараёнга техник ва технологик ечимларни изчил қўллаш, мавжуд хомашё базасидан оқилона фойдаланиш, ёрдамчи хўжаликларга муқобил энергия манбаларини татбиқ этиш омилларига қаратилгани диққатга сазовордир.

Шуни алоҳида қайд этиш лозимки, истиқболли лойиҳаларнинг муваффақиятли амалга оширилиши 2013 йилда иккинчи босқич рўёби учун йўл очиб берди. Сабаби, бунинг учун ажратилган 100 миллион АҚШ доллари миқдоридаги маблағ туфайли саноат корхоналарида яна 43 лойиҳа амалга оширилмоқда. 2018 йилга қадар ҳаётга татбиқ этиладиган ушбу лойиҳалар ҳисоб-китоб­ларга кўра, 547 миллион киловатт/соатдан ортиқ электр энергияси ҳамда 214 миллион куб метр табиий газни тежаш имконини беради.

Муҳими, республикамизда етарли даражада табиий газ, суюқ углеводородлар, кўмир ва бошқа турдаги ёқилғи-энергетика ресурслари захиралари мавжуд. Шундай экан, яқин келажакда иқтисодиётни янада ислоҳ қилиш, таркибий ўзгартириш ва диверсификациялаш дас­турига мувофиқ амалга оширилаётган иқтисодий ислоҳотлар янги босқичининг мазмун ва моҳиятини кенг жамоатчиликка етказиш бўйича жойларда тегишли тарғибот ишларини кенг йўлга қўйиш мақсадга мувофиқдир.

Хулоса ўрнида айтиш керакки, ўзининг аҳамиятига кўра, 2015-2019 йилларда иқтисодиётни янада ислоҳ қилиш, таркибий ўзгартириш ва диверсификация қилиш Дас­турида кўзда тутилган мазкур йўналиш мамлакатимизда бозор муносабатларини янада чуқурлаштиришга, иқти­содий ривожланишга хизмат қилади.

 

Обиддин МАҲМУДОВ,

«Ўзбекистон овози» мухбири.



DB query error.
Please try later.