Охирги сонда



Кўп ўқилган мақолалар



Долзарб мавзу



Мақолалар архиви

«    Dekabr 2018   
Du Se Cho Pa Ju Sha Ya
26 27 28 29 30 1 2
3 4 5 6 7 8 9
10 11 12 13 14 15 16
17 18 19 20 21 22 23
24 25 26 27 28 29 30
31 1 2 3 4 5 6
19.09.2015

КЕКСАЛАР ЭЪЗОЗДА

Қорақалпоғистон Республикаси Тўрткўл туманида туман партия кенгаши «Кексаларимизнинг фаровон ҳаёти учун масъулмиз» мавзусида давра суҳбати ўтказди.

Унда «Нуроний» жамғармаси, «Маҳалла» хайрия жамоат фонди туман бўлимлари, туман бандликка кўмаклашиш маркази вакиллари, Жўқорғи Кенгесдаги ЎзХДП фракцияси, халқ депутатлари Тўрткўл туман Кенгашидаги партия гуруҳи аъзолари, партия фаоллари, бошланғич ташкилотлар етакчилари ҳамда маҳалла фуқаролар йиғини вакиллари иштирок этди.

Тадбирда кексаларни эъзозлаш, уларнинг ҳурмат-иззатини жойига қўйиш бўйича мамлакатимизда, туманда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар, нуронийларга яратилган шароит ва имтиёзлар ҳақида атрофлича тушунча берилди.

Иштирокчилар мутахассис ҳамда депутатларга ўзларини қизиқтирган масалалар бўйича мурожаат қилишди. Масалан, Амина момо Матякубова ногиронлик аравачаси олиш масаласида туман Кенгаши депутатларидан ёрдам сўради. Депутатлар бу мурожаатни тез фурсатда ҳал этишга ваъда беришди.

Бундай давра суҳбатлари бош­қа ҳудудларда ҳам ўтказилмоқда.

 

Қодир БУМАТОВ



DB query error.
Please try later.