Охирги сонда



Кўп ўқилган мақолалар



Долзарб мавзу



Мақолалар архиви

«    Dekabr 2018   
Du Se Cho Pa Ju Sha Ya
26 27 28 29 30 1 2
3 4 5 6 7 8 9
10 11 12 13 14 15 16
17 18 19 20 21 22 23
24 25 26 27 28 29 30
31 1 2 3 4 5 6
19.09.2015

ДЕПУТАТЛАРИМИЗ ТАКЛИФЛАРИ

«Жисмоний тарбия ва спорт тўғрисида»ги янги таҳрирда қабул қилинган қонунда ўз ифодасини топди

Аввало, қандай масалалар қонунни янги таҳрирда қабул қилишга асос бўлди, деган саволга жавоб беришимиз керак. Мамлакатимизда жисмоний тарбия ва спорт соҳасидаги ҳуқуқий муносабатлар Ўзбекистон Республикасининг «Жисмоний тарбия ва спорт тўғрисида»ги Қонуни ҳамда унга мувофиқ қабул қилинган меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар билан тартибга солинади. Вақт ўтгани, соҳага эътибор кучайгани сари қонунчиликни янада ривожлантириш, аҳоли, айниқса, ёшларнинг спорт билан мунтазам шуғулланишини ташкил этиш, тизимни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш учун қонун даражасида мус­таҳкамланиши лозим бўлган қатор масалалар юзага келди.

Шуларни инобатга олган ҳолда, «Жисмоний тарбия ва спорт тўғрисида»ги Қонуннинг янги таҳрири ишлаб чиқилди ва у парламент Қонунчилик палатасида янада такомиллаштирилиб, қабул қилинди.

Айтиш керакки, Қонунни такомиллаштириш жараёнида Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги сиёсий партиялар фракцияларининг таклифлари, позициялари муҳим аҳамиятга эга бўлди. Ўз вақтида Ўзбекистон ХДП фракцияси томонидан партия Сайловолди дастурига мувофиқ равишда ишлаб чиқилган таклифлар Қонуннинг янги таҳририда ўз ифодасини топди.

— Аҳоли ўртасида соғлом турмуш тарзини қарор топтириш, баркамол авлодни тарбиялашда жисмоний тарбия ва спортнинг ўрни, аҳамияти катта, — дейди Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги ЎзХДП фракцияси аъзоси Шуҳрат Турсунбоев. — Шу боис аҳолининг спорт билан мунтазам шуғулланиш кўникмасини ошириш, соҳани давлат томонидан қўллаб-қувватлаш, шунингдек, спортчиларни ижтимоий ҳимоя қилишни кучайтириш долзарб аҳамият касб этади. Янги таҳрирда қабул қилинган «Жисмоний тарбия ва спорт тўғрисида»ги Қонунда бу масалалар кенг қамраб олинган.

Қонунни қабул қилиш бос­қичларида фракциямиз спортчиларнинг ижтимоий ҳимоясини кафолатлаш билан боғлиқ қатор таклифларни берди ва улар инобатга олинди. Хусусан, Қонуннинг 25-моддасида спортчиларнинг айрим тоифалари қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда имтиёзли пенсия олиш ҳуқуқига эгалиги кафолатланди.

Бундан ташқари, фракциямиз таклифи билан Қонуннинг 39-моддасида жисмоний тарбия, соғ­ломлаштириш ҳамда спорт иншоотлари фуқароларнинг айрим ­тоифаларига қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда имтиёзли асосда хизмат кўрсатиши мумкинлиги тўғрисидаги қоида ўз ифодасини топди.

Кўриниб турибдики, Қонунда белгиланган мазкур меъёрлар бевосита аҳолининг ижтимоий ҳимоя­си билан боғлиқ масалаларни қамраб олган. Бу эса спортчиларни, ёшларни қўллаб-қувватлаш, жисмоний имконияти чекланган кишиларнинг жисмоний тарбия ва спорт билан шуғулланишига керакли шароит яратилишида муҳим аҳамиятга эга бўлади.

 

Лазиза ШЕРОВА



DB query error.
Please try later.