Охирги сонда



Кўп ўқилган мақолалар



Долзарб мавзу



Мақолалар архиви

«    Dekabr 2018   
Du Se Cho Pa Ju Sha Ya
26 27 28 29 30 1 2
3 4 5 6 7 8 9
10 11 12 13 14 15 16
17 18 19 20 21 22 23
24 25 26 27 28 29 30
31 1 2 3 4 5 6
17.09.2015

САЙЛОВЧИ ДЕПУТАТ ҲАҚИДА НИМА ДЕЙДИ?

Халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлари ҳамда Олий Мажлис Қонунчилик палатасига сайловлар бўлиб ўтганига ярим йилдан ошди. Хўш, сайловчилар ёқлаб овоз берган, халқимиз ишонч билдирган депутатлар қандай ишлаяпти, аҳоли манфаатига хизмат қиладиган қандай ташаббусларни илгари суряпти? Сайловчилар депутатлардан нималарни кутмоқда? Умуман, халқимиз парламентдаги, маҳаллий Кенгашлардаги вакиллари фаолияти ҳақида қандай фикрда? Ушбу рукн орқали сайловчиларнинг депутатлар тўғрисидаги фикр-мулоҳазаларини бериб боришни ният қилдик.

Зулфия УНГАЛОВА, Сирдарё вилояти, Мирзабод туманидаги «Боғистон» маҳалла фуқаролар йиғини котиби:

— Бугун одамларнинг дунёқараши, тафаккури юксалиб бормоқда, деган гапларни кўп эшитамиз. Бу фикрга ҳаётни кузатиб, ўзим гувоҳ бўляпман. Одамлар ўз ҳуқуқларидан фойдаланяпти, фуқаролик позициясини эркин намоён этяпти. Буни биргина ўтган йилги сайловлар жараёнида ҳам кўрдик, кузатдик. Сайлов ўтди. Халқимиз номзодларни шунчаки танлаб, буёғига беэътибор қараб тургани йўқ. Сайловчи «Мен сайлаган депутат бугун нима ишлар қиляпти, шу пайтгача сайловчилар билан неча марта учрашди, ҳудуддаги қайси масалани кўтариб чиқди?» деган саволларни ўртага ташлаяпти. Табиийки, депутат бу саволларга ўз амалий ишлари билан жавоб бериши керак бўлади.

Халқ депутатлари туман Кенгашига ҳудудимиздан сайланган депутат Мурод Ҳайитов ҳар ойда 2 марта сайловчилар билан учрашиб туради. Бундан ташқари, одамларнинг ўзлари ҳам депутатга турли масалалар бўйича мурожаат қилишади. Бир нарсани аниқ биламанки, жамиятдаги муаммоларни депутат тўғридан-тўғри ҳал қилиб бермайди. У ўз номи билан халқ вакили, жамоатчиликни ҳокимият билан боғлайдиган кўприк. Аҳолини ўйлантираётган масалаларни юқори ташкилотларга олиб чиқиш ваколатига эга. Бу ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришда муҳим аҳамиятга эга, деб ўйлайман. Менинг депутат ҳақида умумий фикрим, тасаввурим шундай.

Жорий йилнинг март ойида депутат Мурод Ҳайитов ташаббуси билан Марказий банкнинг вилоят бошқармаси ҳамкорлигида барча тижорат банкларининг малакали мутахассислари иштирокида ҳудудимизда иқтисодий ўқув-семинар ўтказилди. Ушбу семинарда одамлар банк ходимлари билан самимий мулоқотга киришди. Ортиқча овора бўлмасдан, кредит олиш бўйича тегишли саволларга жавоб олишди.

Шундан кейин маҳалламиздаги бир неча киши кредит олиб, ўз ишини бошлади. Уларнинг орасида ёшлар ҳам борлиги бизни қувонтирди.

Элчилик, депутатлар масъулияти ҳақида ҳам турли гаплар эшитасиз. Шуниси аниқки, «қачон одамларнинг ўзи келса, қабул қиламан», деган ўй билан юрадиган депутатлар ҳам бор. Депутат аҳоли билан дилдан суҳбатлашмаса, уларни тингламаса, ҳудудлардаги муаммолардан қандай хабар топади? Сайловчи эмас, депутат уларга яқинлашиши, одамлар билан мунтазам учрашиб туриши керак, деб ўйлайман.

 

Боймурод ЯРАШЕВ, Денов тумани, «Қорахон» маҳалласи, пенсионер:

— Уч-тўрт қўшни, маҳалладош йиғилишсак, албатта, мамлакатимизда, туманимизда, маҳалламизда бўлаётган ўзгаришлар, янгиликлар хусусида гаплашамиз. Ўтган кунлар, кўрган қийинчиликларимиз, халқимиз чеккан заҳматларни бир-бир хотирлаб, бугунги кунларга шукрона айтамиз.

Мустақиллик туфайли инсон манфаатларига хизмат қилувчи кўплаб ислоҳотлар амалга оширилди, оширилмоқда. Буларда юртимизда фаолият кўрсатаётган сиё­сий партиялар, улардан сайланган депутатларнинг ҳам муносиб ўрни бўляпти, албатта. Мисол учун, ҳудудимиздан халқ депутатлари туман Кенгашига сайланган депутат Холмамат Хўжақуловни олайлик. У депутатликка иккинчи бор сайланиши. Холмамат Хўжақулов тиришқоқлиги, ҳудудимиз ривожи, аҳоли турмушини янада яхшилашга қаратилган ташаббуслари билан ҳурмат қозонган. Ўтган чақириқда қишлоғимиздаги мактабни таъмирлашга, бу йил иккита трансформаторни алмаштиришга кўмаклашди. Депутатлик сўрови орқали ички йўл таъмирланишига бош бўлди. Депутатимиз маҳалламиздаги ёши улуғ отахону онахонлар ҳолидан хабар олиб туради.

Халқнинг меҳрини қозониш, ишончини оқлаш осон эмас. Бунинг учун депутат доимо одамлар орасида бўлиши, ҳар бир кишининг дардини, қувончини ўзиники деб билиши керак. Ҳудуддаги аҳолини ўйлантираётган масалаларни ўрганиб, мутасадди ташкилотларга таклифлар билан чиқиши зарур.

 

Гулруҳ ОДАШБОЕВА,

«Ўзбекистон овози» мухбири.



DB query error.
Please try later.