Охирги сонда



Кўп ўқилган мақолалар



Долзарб мавзу



Мақолалар архиви

«    Dekabr 2018   
Du Se Cho Pa Ju Sha Ya
26 27 28 29 30 1 2
3 4 5 6 7 8 9
10 11 12 13 14 15 16
17 18 19 20 21 22 23
24 25 26 27 28 29 30
31 1 2 3 4 5 6
17.09.2015

СЕССИЯДА ДАВЛАТ ДАСТУРИ ИЖРОСИ КЎРИБ ЧИҚИЛДИ

Жорий йилнинг июль ойида халқ депутатлари Бўка туман Кенгашидаги Ўзбекистон ХДП гуруҳи аъзолари туманда «Кексаларни эъзозлаш йили» Давлат дастури ижроси борасида олиб борилаётган ишларни назорат-таҳлил тартибида ўрганиб, уни халқ депутатлари Бўка туман Кенгаши сессиясига олиб чиқди.

Сессияда туман Бандликка кўмаклашиш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш маркази, туман «Нуроний» жам­ғармаси, Тиббиёт бирлашмаси ходимлари ва мутахассисларининг ҳисоботлари тингланди.

— Туманда ёлғиз кексалар, пенсионер ва ногиронларни ижтимоий ҳимоя қилиш бўйича қатор ишлар амалга оширилмоқда, — дейди халқ депутатлари Бўка туман Кенгашидаги ЎзХДП гуруҳи раҳбари Неъмат Алимов. — Хусусан, кексаларга фаровон ва муносиб турмуш шароитларини яратиб бериш мақсадида ёши улуғ отахону онахонлар маҳаллалар, «Нуроний» жамғармаси, бош­қа нодавлат нотижорат ташкилотлари ва ижтимоий тузилмалар томонидан моддий ва маънавий қўллаб-қувватлаб келинмоқда.

Масалан, туманимиздаги 1941-1945 йиллардаги уруш ва меҳнат фронти фахрийларининг 10 нафари телевизор ва мобиль телефонлар билан таъминланди. Уларга маҳаллий ва шаҳарлар­аро чиқиш қўнғироқлари учун ҳар ой абонент тўлови олинмасдан, бепул лимит берилди. Президентимизнинг шу йил 14 апрелдаги Фармонига асосан, уй-жой коммунал хизматлари бўйича бериладиган имтиёзлар ўрнига пул тўлови амалга оширилган.

— Давлат дастурида ёлғиз кексалар, пенсионер ва ногиронларга ижтимоий хизмат кўрсатишнинг меъёрий-ҳуқуқий базасини янада мустаҳкамлаш, ижти­м­оий хизматлар турларини кенгайтириш белгиланган, — дейди туман Бандликка кўмаклашиш ва аҳолини ижти­моий муҳофаза қилиш маркази директори Исроил Боиров. — Бугунги кунда туманда 38 нафар ўзгалар парваришига муҳтож ёлғиз кексалар рўйхатга олинган. Уларни ижтимоий муҳофаза қилиш мақсадида туман Бандликка кўмаклашиш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш маркази томонидан 20 нафар ижтимоий хизмат кўрсатувчи ходим бириктирилган. Улар давлат томонидан озиқ-овқат ҳамда кир ювиш воситалари билан таъминланиб келиняпти. 2015-2017 йилларда уларнинг уй-жой шароитларини яхшилаш мақсадида ҳудудий дас­тур ишлаб чиқилди. Унга мувофиқ, ижтимоий қўллаб-қувватлашга муҳтож 39 нафар кексанинг уйларини ҳашар йўли билан таъмирлаш ишлари бошлаб юборилган.

— Туманда ёлғиз кексалар, пенсионер ва ногиронларнинг турмуш даражаси ва тиббий хизмат кўрсатиш сифатини ошириш масаласига алоҳида эътибор қаратилмоқда, — дейди Бўка туман тиббиёт бирлашмаси раҳбари Ўткир Баратов. — Тумандаги жами 9725 нафар 60 ёшдан ошган кексаларнинг 6641 нафари тиббий кўрикдан ўтказилди. 4253 нафари амбулатор ва 679 нафари стационар шароитда даволанди. Шунингдек, туман тиббиёт бирлашмаси томонидан ёлғиз кекса ва пенсионерлар, ногиронлар дори-дармон воситалари билан таъминланиб келинмоқда. Кексаларга юқори малакали ихтисослаштирилган тиббий ёрдам кўрсатиш мақсадида 22 нафар уруш ва меҳнат фронти фах­рийсига вилоят миқёсидаги шифохоналарда даволаниш учун бепул ордерлар берилди.

— Ўтган даврда мамлакатимизда ижтимоий соҳани ривожлантириш, ёлғиз кексалар, пенсионер ва ногиронлар, кам таъминланганларни манзилли ижтимоий муҳофаза қи­лиш бўйича кенг кўламли ишлар амалга оширилди, — дейди туман «Нуроний» жам­ғармаси раиси Равшан Тўйчиев. Хусусан, 200 нафарга яқин ёлғиз кекса, уруш ва меҳнат фахрийси санаторийларда саломатлигини тиклади.

Бундан ташқари, тумандаги кекса ёшдаги кишилар учун шахмат, шашка бўйича спорт мусобақалари ташкил этилди. Уларда 100 га яқин нуроний отахонларимиз иштирок этди.

Сессияда депутатлар кексаларнинг уй-жой шароит­ларини яхшилашда уларга ёрдам бериш мақсадида «Нуронийлар — эъзозимизда» патронаж ёшлар ҳаракатини ташкил этиш юзасидан ўз таклифларини билдиришди. Шунингдек, тумандаги яроқсиз ҳолатга келиб қолган бинодан унумли ва самарали фойдаланиш мақсадида кексалар учун «Отахонлар чойхонаси»ни ташкил этиш борасида ҳам таклифлар ўртага ташланди.

Бундан ташқари, ҳар ойда «Кексалар дуосини олайлик», «Юрт тинч­лиги, халқ фаровонлиги, Ватан равнақи учун масъулмиз» шиори остида оммавий-сиё­сий тадбирлар ўтказиш бўйича ҳам таклифлар берилди.

Кун тартибидаги масалалар бўйича сессиянинг тегишли қарори қабул қилинди.

 

Меҳрож ДАРХОНОВ



DB query error.
Please try later.