Охирги сонда



Кўп ўқилган мақолалар



Долзарб мавзу



Мақолалар архиви

«    Dekabr 2018   
Du Se Cho Pa Ju Sha Ya
26 27 28 29 30 1 2
3 4 5 6 7 8 9
10 11 12 13 14 15 16
17 18 19 20 21 22 23
24 25 26 27 28 29 30
31 1 2 3 4 5 6
15.09.2015

МАРҒИЛОНДА АТЛАС БАЙРАМИ

Марғилонда ЮНЕСКОнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси, ЮНЕСКО ишлари бўйича Ўзбекистон Миллий комиссияси, Республика «Ҳунарманд» уюшмаси ва Марғилон шаҳар ҳокимлиги ҳамкорлигида «Атлас байрами» миллий матолар фестивали ташкил этилди.

Шаҳарнинг барча кўча ва бинолари ипак матолар, нозик чизимли кашталар билан безатилди. Фестивалда мамлакатимизнинг барча вилоятларидаги уста ва устазода ҳунармандлар ўзларининг ипак матолари, кашталари билан иштирок этдилар.

— Тарихий манбаларда қайд этилишича, Марғилон буюк Ипак йўлидаги ипакчилик, матогарлик, каштачилик ғоят ривож топган шаҳарлардан бири бўлган, — дейди хусусий ҳунармандчилик кичик корхонаси раҳбари, ЎзХДП фаоли Рўзибой Тешабоев. Мус­тақиллик йилларида Мар­ғилон яна ўша қадимий анъаналарини тиклади. Бу фес­тивалнинг яхши томони шундаки, ҳунармандларнинг халқ­аро ҳамкорлиги кенгаяди, туризм равнақ топади. Натижада янги иш ўринлари очилади, ёшлар бандлиги таъминланади. Бугунги кунда мен раҳбарлик қилаётган корхонада 50 нафар йигит-қизлар меҳнат қилади. Худо хоҳласа, яна 20 янги иш ўрни ташкил қилиш ния­тидаман.

Марғилон шаҳридаги Миллий ҳунармандчилик марказида фестиваль иштирокчиларига ЮНЕСКОнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари Криста Пиккат ва «Ҳунарманд» уюшмаси мутахассислари томонидан янги ўқув қўл­ланмалари тақдим этилди. Чет элдан ташриф буюрган меҳмонлар ипакдўз Фазлиддин Дадажонов устахонасида бўлиб, унинг ишлари билан танишди.

Фестиваль доирасида Тошкент шаҳри, Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлардан келган дизайнерларнинг ипак мато либослари кўргазмаси бўлиб ўтди.

Криста Пиккат, ЮНЕСКОнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари: — Биз уч кун давомида қадимий Мар­ғилоннинг моҳир ҳунармандлари билан яқиндан танишиб, ипак матолар тайёрлаш жараёнида иштирок этдик. Ипак толаси яратилишининг ўзи мўъ­жиза. Мар­ғилонлик усталар эса ақл, заковат ва тажрибани уй­ғун­лаш­ти­ришган экан. Фестивалда энг юксак натижа кўрсатган устазодалар, касб-ҳунар коллежлари ўқувчиларига сертификатлар топширдик.  Энди бундай фестиваль Марғилонда ҳар йили ўтказиладиган бўлди.

Биби Россел, бангладешлик ҳунарманд:

 — Марғилон мен ўйлагандан ҳам гўзал, айни чоғда миллийлигини сақлаган шаҳар экан. Ҳунармандларнинг истеъдоди, одамларининг очиқ чеҳраси, меҳмондўстлиги мени ўзига ром этди.

Мен дунёнинг деярли барча қитъа мамлакатларидаги энг нуфузли кўргазмаларда либослар тўплами билан иштирок этганман. Аммо Мар­ғилон фестивалига катта ҳаяжон билан тайёргарлик кўрдим. Чунки ипак матолардан либослар яратишнинг ўзгача талаблари бор. Гап фақат дизайнда эмас. Ипак матодаги ҳарирлик, толалар йўналиши, нақшлар маъносини сақлаб қолиш — буларнинг барчаси дизайнчидан юксак маҳорат талаб қилади.

Лолахон Бўлтакова, Самар­қанд вилояти, Жомбой туманидан, ҳу­нарманд:

— Қизим Ойгул билан каштачилик устахонаси очганмиз. Маҳалламиздан 15 нафар аёлни ҳам ишга олдик. Касб-ҳунар коллежи битирувчиларидан беш нафарига «Устоз-шогирд» лойиҳаси бўйича касбимни ўргатяпман. Насиб қилса, келгуси йил Марғилонда ўтадиган нав­батдаги фестивалгача шогирдларим икки баравар кўпая­ди.  

 

Муҳаммаджон ОБИДОВ,

«Ўзбекистон овози» мухбири.



DB query error.
Please try later.