Охирги сонда



Кўп ўқилган мақолалар



Долзарб мавзу



Мақолалар архиви

«    Aprel 2019   
Du Se Cho Pa Ju Sha Ya
1 2 3 4 5 6 7
8 9 10 11 12 13 14
15 16 17 18 19 20 21
22 23 24 25 26 27 28
29 30 1 2 3 4 5
15.09.2015

«САМАРҚАНД: ШАРҚ ОҲАНГЛАРИ»

Жорий йил 1-7 сентябрь кунлари «Euronews» телеканалида «Шарқ тароналари» Х халқаро мусиқа фестивалига бағишланган «Самарқанд: Шарқ оҳанг­лари» номли туркум репортаж намойиш этилди. Унинг матни телеканал расмий сайтида ҳам эълон қилинди. Биз уни эътиборингизга ҳавола этяпмиз.

Олти кун давом этган «Шарқ тароналари» фестивали давомида қадимий Самар­қандда такрорланмас байрам шукуҳи ҳукм сурди. Ҳар куни бош саҳнадаги чиқишлар, Самарқанд шаҳрининг маданият ва истироҳат боғлари ҳамда туманларда бўлиб ўтган концерт дастурлари, симпозиум ва коллоквиумлар  — буларнинг ҳаммаси «Шарқ тароналари»да қатнашиш мақсадида келган меҳмонларни ўзбек маданияти ва санъати билан, Самар­қанд аҳолисини эса жаҳон мусиқаси билан таништириш мақсадида ташкиллаштирилди.

ЮНЕСКО шафелиги остида ўтказиб келинаётган «Шарқ тароналари» нафақат минтақада, балки дунёнинг олис мамлакатларида ҳам энг оммавий ва маш­ҳур фестиваллардан бирига айланди. Бу йилдан-йилга фестиваль иштирокчиларининг географияси тобора кенгайиб бораётганида ҳам намоён бўлмоқда.

Франки РАДЕН, фестиваль халқаро ҳакамлар ҳайъати аъзоси:

— Ўзинг яшаётган давлатда фақат ўша мамлакатга тегишли бўлган маданият ва урф-одатлардан хабардор бўласан. Мен Индонезияданман. Шу сабабли ҳам индонез маданиятини яхши биламан. Бу ерга келган ҳамкасбларим ҳам худди биз каби. Бугун биз учун кўплаб халқ ва элатларнинг анъаналари билан танишиш, жаҳон мусиқа маданиятининг бетакрор намуналарини тинглаш имконияти яратилди.

Эрик ФАЛТ, ЮНЕСКО Бош директорининг жамоатчилик билан алоқалар бўйича ўринбосари:

Биз янгиликлар дастури орқали ҳар куни дунёда маданият объектлари ва санъат асарларига турли тажовузлар уюштирилаётганини эшит­япмиз, кўряпмиз. «Шарқ тароналари» фестивалида эса мутлақо бош­қача манзара – турли мамлакатлардаги маданиятлар хилма-хиллигини сақлаш ва уларни ривожлантириш ҳамда келажак авлодга етказиш ғояси ҳукмрон.

Фестиваль иштирокчиларининг чиқишларини нуфузли ҳакамлар ҳайъати — етакчи мусиқашунослар ва Сингапур, Бельгия, Жанубий Корея, Индо­незия, Марокаш, Канада ва бош­қа давлатларда ўтказиладиган фестивалларнинг ташкилотчиларидан иборат гуруҳ баҳолаб борди. «Шарқ тароналари»да Гран-при хитойлик санъаткорларга насиб этди.

 

«Ўзбекистон овози» мухбири,

Темур АЪЗАМ тайёрлади.



DB query error.
Please try later.