Охирги сонда



Кўп ўқилган мақолалар



Долзарб мавзу



Мақолалар архиви

«    Dekabr 2019   
Du Se Cho Pa Ju Sha Ya
25 26 27 28 29 30 1
2 3 4 5 6 7 8
9 10 11 12 13 14 15
16 17 18 19 20 21 22
23 24 25 26 27 28 29
30 31 1 2 3 4 5
15.09.2015

БУ ҲАҚДА СИЗНИНГ ФИКРИНГИЗ ҚАНДАЙ?

Ўзбекистон Халқ демократик партияси ўз Дастурида хотин-қизларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш, оилада ва жамиятда муносиб ўрин топишига кўмаклашиш борасида қатор вазифаларни белгилаган. Уларни амалга оширишда «Фаол аёллар» қаноти фаолияти муҳим аҳамиятга эга.

Партиямизнинг «Фаол аёллар» қаноти фаолиятини янада кучайтириш борасида қандай таклифларингиз бор?

Жамила ШУКУРАЛИЕВА, ЎзХДП Жиззах вилоят кенгаши Хотин-қизларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш сектори мудири:

— Президентимиз аёлларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, айниқса, қишлоқ хотин-қизларининг турмушини енгиллаштириш долзарб масала эканини кўп такрорлайди. Мамлакатимиз мустақилликка эришгач, хонадонларимизни меҳр-муҳаббат, нафосат, эзгулик нури билан мунаввар этиб турадиган аёлга бўлган эътибор давлат сиё­сати даражасига кўтарилди. Хотин-қизларни ижтимоий муҳофаза қилиш ва жамиятдаги нуфузини ошириш борасида қабул қилинган барча муҳим ҳужжатлар уларнинг истеъдод ҳамда имкониятларини рўёбга чиқаришга хизмат қилмоқда.

Биз ўз фаолиятимизда қишлоқ жойларда истиқомат қилаётган хотин-қизларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга эътибор қаратяпмиз. Бугунги кунда ЎзХДП Жиззах вилояти бўйича жами аъзолар сони 16107 нафар бўлиб, уларнинг 5479 нафарини аёллар ташкил этади. Халқ депутатлари вилоят Кенгашида партиямиздан сайланган 2 нафар, шаҳар, туман Кенгашларида эса 24 нафар аёл депутат фаолият олиб бормоқда.

Партия аъзолари, айниқса, қанот етакчиларининг сиёсий-ҳуқуқий билимларини ошириш алоҳида эътиборимизда. Бу хотин-қизларнинг мамлакатимизда фуқаролик жамиятини янада  ривожлантириш жараёнларидаги иштирокини фаоллаштиришда муҳим аҳамият касб этади. Шу мақсадда бу йил биринчи марта партиямиз аъзоси бўлган хотин-қизлар ўртасида «ЎзХДПнинг энг фаол аёли» кўрик-танлови ўтказиляпти.

Вилоятимизда танловнинг биринчи — туман, шаҳар босқичида 58 нафар хотин-қиз иштирок этди. Улардан 13 нафари ғолиб бўлиб, вилоят босқичига йўлланмани қўлга киритди.

Депутат аёллар иштирокида хотин-қизларни ўйлантираётган масалаларга ечим топиш ниятида ҳар бир ҳудудда «Фаол, ташаббускор аёллар» маркази ташкил қилмоқчимиз. Бу марказда хотин-қизларнинг хуқуқий билимлари оширилади ҳамда уларнинг таклифлари, фикрлари олинади. 

Бугун хотин-қизларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, ижтимоий ҳи­моя­лаш, рағбатлантириш учун имкониятлар етарли. Фақат улардан самарали фойдаланишимиз лозим. Бирор муаммога ечим топишга қийналиб, ҳали у, ҳали бу идорага қатнаб юрган хотин-қизларга дуч келамиз. Қанотимизнинг асосий вазифаларидан бири хотин-қизларга ҳуқуқларини тушунтириб бориш, уларни ўйлантираётган масалаларни ўрганиб, тегишли таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат бўлиши керак, деб ўйлайман.


Фикр ва мулохазалар

Защита от автоматических сообщений

Сўнгги янгиликлар: