12.09.2015

БУ ҲАҚДА СИЗНИНГ ФИКРИНГИЗ ҚАНДАЙ?

– Электорат манфаатларини ҳимоя қилишда, партиямизнинг жамиятдаги нуфузини оширишда маҳаллий кенгашларда ташкил этилган Жамоатчилик қабулхоналарининг аҳамияти ҳақида қандай фикрдасиз?

Мурожаатлар билан ишлаш самарадорлигини ошириш учун кҳпроғ нималарга эътибор ғаратиш керак, деб ҳйлайсиз?

Бўрибой БЎРОНОВ, Ўзбекистон ХДП Самарқанд вилоят кенгаши раиси ўринбосари:

– Сиёсий партиялар ўз электорати манфаатини ҳимоя қилиш учун турли имкониятлардан фойдаланади. Ўзбекистон Халқ демократик партиясида ташкил этилган Жамоатчилик қабулхоналари бу борада самарали восита ҳисобланади. Бу тузилма олдига аҳоли орасида учраётган ижтимоий муаммоларни ҳал этишда ҳуқуқий ва бошқа маслаҳат кўмаги кўрсатиш, электорат ҳуқуқ ҳамда манфаатларини ҳимоя қилиш масалаларига партия бошланғич ташкилотлари, вилоят, туман ва шаҳар кенгашлари, партия гуруҳлари эътиборини кучайтириш вазифалари қўйилган.

Мурожаатларда кўтарилган масалаларни ўрганиш ва ҳамкор ташкилотлар кўмагида ҳал этишда халқ депутатлари маҳаллий Кенгашларига партиямиздан сайланган депутатлар фаол иштирок этмоқда. Аксарият Жамоатчилик қабулхоналари ҳузурида маслаҳатхоналар ташкил этилгани фуқароларнинг ҳуқуқий билимини ошириш, уларни ўйлантирган масалалар бўйича малакали жавоб берилишига хизмат қилмоқда.

Ўзбекистон ХДП Самарқанд вилоят, шаҳар ва туман кенгашлари қошида ташкил этилган Жамоатчилик қабулхоналарига жорий йилнинг шу даврига қадар 350 дан ортиқ мурожаат тушган бўлиб, улар ҳамкор ташкилотлар ва депутатлар кўмагида ижобий ҳал этилмоқда. Айримларига ҳуқуқий маслаҳатлар берилган.

Таҳлиллар кўрсатишича, мурожаатларнинг аксарияти ижтимоий масалаларни ўз ичига олган. Мисол учун, электорат вакиллари кўпроқ коммунал соҳа, иш билан таъминлаш, нафақа ва пенсияларнинг ўз вақтида берилиши, тиббий хизмат сифатини яхшилаш масалалари бўйича мурожаат қилишган. Шунингдек, айрим ҳудудларда оилавий тадбиркорлик ва касаначиликни ривожлантириш, бўш турган бинолардан самарали фойдаланиш, таълим, имтиёзли кредит олиш ва бошқа масалаларда мурожаат бўлган.

Жамоатчилик қабулхоналарининг моддий-техник базасини яхшилаш, интернет орқали қабулларни ташкил этиш ва электрон мурожаатлар қабул қилишга ўтиш, намунали Жамоатчилик қабулхоналари тажрибасини оммалаштириш, маҳаллий Кенгашлардаги депутатларимизнинг ўз сайлов округларидаги Жамоатчилик қабулхоналари билан алоқасини мунтазам йўлга қўйиш керак.

Буларнинг барчаси мурожаатлар билан ишлаш тизимини такомиллаштиришга хизмат қилади. Айтайлик, фуқаролар қабулхонага ташриф буюрмай, вақтини тежаб, мурожаатини иш жойидан ва уйидан туриб узатиш имконига эга бўлади. Бундай усул электорат вакилларига янада қулайлик яратади, жамоатчилик қабулхонасига қизиқишини оширади, деб ўйлайман.



DB query error.
Please try later.