Охирги сонда



Кўп ўқилган мақолалар



Долзарб мавзу



Мақолалар архиви

«    Noyabr 2018   
Du Se Cho Pa Ju Sha Ya
29 30 31 1 2 3 4
5 6 7 8 9 10 11
12 13 14 15 16 17 18
19 20 21 22 23 24 25
26 27 28 29 30 1 2
10.09.2015

СИЁСИЙ ПАРТИЯГА БИЛДИРИЛГАН ИШОНЧ

унинг етакчилари ва депутатлари зиммасига катта масъулият юклайди

Куни кеча халқимиз мамлакатимиз мустақиллигининг 24 йиллик тантаналарини катта қувонч билан нишонлади. Давлатимиз раҳбари байрамга бағишланган тантанали маросимда нутқ сўзлади. Юртимиз эришаётган улкан ютуқлар, аҳолининг ҳаёт даражаси ва сифатини оширишга қаратилаётган ислоҳотлар ва уларнинг самараси ҳақида фахр билан гапирди.

Жумладан, Президентимиз «Биз қўлга киритган ўсиш суръатлари, эришган марралар ва уларга олиб келган сабаблар ҳақида албатта кўп гапиришимиз мумкин. Лекин бу ҳақда сўз юритганда, бундай улкан ютуқларимизнинг энг муҳим омили ва мезони борки, у ҳам бўлса, замон ўзгариши билан халқимиз, одамларимизнинг дунёқараши, онгу тафаккури, ҳуқуқий маданияти, сиёсий фаоллиги, фуқаролик масъулияти ва бурчи юксалиб бораётганида намоён бўлмоқда», дея алоҳида таъкидлаб ўтди.

Ҳақиқатан ҳам, истиқлол туфайли турмушимизга мазмун кирди, одамларнинг дунёқараши, онгу тафаккури, қўйингки, ҳаётга муносабати ўзгарди, юксалди. Ижтимоий-сиёсий, иқтисодий ва маънавий-маърифий соҳаларда олиб борилаётган ислоҳотлар самараси бугун ҳар биримизнинг ҳаётимизда ўз ифодасини топмоқда.

Таъкидлаш жоизки, Хоразм вилоятида қўлга киритилаётган ютуқларга 31536 нафар партиядошимиз ҳам муносиб ҳисса қўшишга ҳаракат қилмоқда. Халқ депутатлари маҳаллий Кенгашларидаги 118 нафар депутат партия Сайловолди дастури ва Ҳаракат дастурида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш, электорат манфаатларига дахлдор масалаларни аниқлаш ва ечимини топиш юзасидан муқобил таклифларини илгари суриб, уларни амалга оширишга эришмоқда. Бу каби амалий саъй-ҳаракатлар ва ташаббуслар ҳақида янада тўлиқроқ маълумот олиш мақсадида партия фаолларини суҳбатга тортдик:

Раимберган САБУРОВ, ЎзХДП Хоразм вилоят кенгаши раиси, халқ депутатлари вилоят Кенгашидаги партия гуруҳи раҳбари:

— Хоразм вилояти республикамизнинг энг чекка ҳудудларидан бири ҳисобланади. Мустақилликкача вилоят асосан аграр ишлаб чиқаришга мослаштирилган эди. Истиқлолнинг илк давридан бошлаб ҳудуднинг саноат салоҳиятини ошириш мақсадида бир қатор истиқболли лойиҳалар амалга оширилди.

Айниқса, Юртбошимизнинг вилоятнинг саноат салоҳиятини ошириш, Урганч шаҳрини қайта қуриш, вилоят аҳолисини тоза ичимлик суви билан таъминлашни янада яхшилаш, туризмни ривожлантириш борасидаги муҳим қарорларидан кейин вилоятда қисқа муддатда жуда кенг кўламдаги қурилиш, ободончилик ишлари амалга оширилди.

Бир мисол. Истиқлолгача вилоятда етиштирилган пахта хом­ашёсининг атиги 1 фоизи шу ҳудуддаги саноат корхоналарида қайта ишланган бўлса, ҳозирда бу кўрсаткич 35 фоиздан ошди. 2019 йилга бориб вилоятда етиштириладиган пахтанинг деярли учдан икки қисми ўзимизда қайта ишланиб, хорижга тайёр маҳсулот сифатида экспорт қилиниши режалаштирилган.

Бу эса минглаб янги иш ўринлари яратилишига имкон беради, одамларнинг турмуш даражаси ўсиши, моддий манфаатдорлик юксалишига ҳам хизмат қилади.

Вилоятимиз тараққиёти билан боғлиқ қарорларнинг ижроси, маҳаллийлаштириш дас­турининг амалга оширилиши жараёнида депутатлар фаоллик, талабчанлик кўрсатиши зарур. Айниқса, бу жараёнда маҳаллий Кенгашлардаги кўп сонли депутатларимиз, партия­миз фаоллари доимо олдинда бориши керак.

Ҳаётга татбиқ қилинаётган лойиҳалар қай даражада электоратимиз манфаатларига мос келади, ўз муддатида ишга тушириляптими, янгидан иш бошлаган корхоналарда ишчи-хизматчилар учун қандай шарт-шароитлар яратиб берилган? Бу масалаларни депутатларимиз ҳар доим назоратга олишлари, қай бир ўринда муаммо юзага келган бўлса, унинг ечимини топиш учун маҳаллий Кенгашлар сессияларига олиб чиқиши, ўзининг аниқ таклифларига эга бўлиши керак.

Шу ўринда бир мулоҳаза. Масалани сессия кун тартибига олиб чиқиш, тегишли қарор қабул қилинишига эришиш одамларни ўйлантираётган муаммо ҳал бўлди, иш битди, дегани эмас. Қабул қилинган қарор қандай ижро қилиняпти, унинг таъсир кучи энг чекка ҳудудларга ҳам етиб бор­яптими? Депутатлар доим шу ҳақда ўйлаб, ҳаракат қилиши зарур.

Ҳаракат дастури доирасида йилнинг ўтган даврида халқ депутатлари маҳаллий Кенгашларидаги партиямиз гуруҳлари томонидан жами етти масала партия гуруҳларида, тўрт масала доимий комиссияларда ва бир масала сессияда муҳокама қилинди. Тан олиш керак, ҳозирда бу рақамлар бизни қониқтирмайди. Негаки, имкониятларимиз кенг. Талаб даражасида фаолият юритмаётган туман кенгашлари, партия гуруҳлари фаолиятини кучайтириш чораларини кўрмоқдамиз.

Сабуряз ИШЧАНОВ, ЎзХДП Хоразм вилоят кенгаши раиси ўринбосари:

— Тажрибадан маълумки, бошланғич ташкилотлар қанчалик фаол бўлса, сиёсий партия­нинг жамият ҳаётидаги таъсир  кучи шунча юқори бўлади. Шунинг учун ЎзХДП тизимида ҳам бошланғич ташкилотлар фао­лия­тини кучайтиришга жиддий эътибор қаратилмоқда. Бу борада вилоятимизда қатор ишлар амалга оширилган, муайян тажриба тўпланган.

Айни кунда вилоятимизда партиямизнинг 719 бош­ланғич ташкилоти фаолият кўрсатмоқда. Қуйи ташкилотлар ишини янгича ташкил этиш, ҳудудий партия ташкилотлари ва депутатларнинг қуйи бўғин билан ишлашга муносабатини ўзгартириш, етакчиларнинг сиёсий-ҳуқуқий салоҳиятини юксалтиришга эътибор қаратяпмиз. Масалан, сиёсий ва фуқаролик маърифати тизимида ўқувлар, эркин мулоқотларни кўпроқ ўтказиш, аъзоларнинг фикрларини тинглаш ҳамда муҳокама этишга кенг ўрин бериляпти.

Халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар  Кенгашларидаги партия­миз гуруҳлари аъзолари ҳамда бошланғич ташкилотлар етакчилари ўртасидаги ҳамкорликни мус­таҳкамлаш кун тартибидаги устувор вазифа этиб белгиланган. Хусусан, ҳар ойда ташкил этилаётган «Бошлан­ғич партия ташкилотлари куни»да депутатлар билан биргаликда бошланғич ташкилотларга бориляпти, улар фаолияти, муаммолари ўрганиляпти, таклифлар эшитилмоқда. Бу таклифлар депутатларимиз томонидан чуқур таҳлил этилади, электорат манфаати билан боғлиқ масалалар доимий комиссия ва сессиялар муҳокамасига олиб чиқилишига асос бўлади.

Шунинг учун бошланғич ташкилотлардан кўпроқ таклиф олишга ҳаракат қиляпмиз. Улар аҳолини, жумладан, ёшларни ўйлантираётган масалаларни яқиндан билади, ҳаётий, асосли таклифлар бера олади.

Партия фаолиятини жонлантириш, аввало, қуйи бўғин фаоллигини оширишдан бошланиши кўп такрорланади. Хўш, қачон бошланғич ташкилотлар ташаббускор бўлади? Биринчи навбатда, бошланғич ташкилотларга ҳаракатчан, билимдон кишилар етакчи этиб сайланса. Айтайлик, турли тадбирларда, кундалик ҳаётда фуқаролар етакчига мамлакатимиздаги ижтимоий-сиёсий ислоҳотлар, сиёсий партиялар ғоя ва мақсадлари ҳақида савол беради. Етакчининг сиёсий-ҳуқуқий билими юқори бўл­сагина, уларга жавоб бера олади, одамларни ўз ортидан эргаштиради.

Озода ҚУЛИМОВА, ЎзХДП «Фаол аёллар» қаноти Хоразм вилоят кенгаши етакчиси:

— Бугун хоразмлик хотин-қизларнинг 14153 нафардан ортиғини партиямиз аъзолари ташкил этади. Қувонарлиси, йилдан-йилга бизга хайрихоҳ бўлган аёллар сафи кенгайиб боряпти. Жорий йилнинг биринчи ярим йиллигида 400 нафарга яқин хотин-қиз сафимизга қўшилди. Бу зиммамизга катта масъулият юклайди...

«Фаол аёллар» қаноти фаолиятини кучайтириш учун:

Бугун қишлоқ аёли, қишлоқда ўсаётган қизларнинг қандай муаммоси бор, уларнинг орзу-ҳаваслари, ниятлари, қизиқишлари қандай? Ана шу саволларга жавоб топишга интилишимиз, хотин-қизларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлашимиз зарур. Қанчадан-қанча истеъдодли, қўлида ҳунари бор, ташаббус кўрсатишга иштиёқи баланд, ҳавасманд қизларимиз оз эмас. Биз уларни аниқлашимиз, қўллашимиз, рағбатлантиришимиз керак.

Хотин-қизлар фаоллигини ошириш, ижтимоий ҳимоясини мустаҳкамлаш, меҳнат қилиши учун уларга муносиб шароит яратиш ЎзХДП Сайловолди ва Ҳаракат дастурида устувор вазифа этиб белгиланган. Шундан келиб чиқиб, вилоятимизда қанотимиз ташаббуси билан хотин-қизларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш, иқтисодий-ҳуқуқий билимларини мустаҳкамлаш, уларни оилавий тадбиркорлик ва касаначиликка жалб этиш ҳамда ижтимоий-маиший шароит­ларини янада яхшилаш мақсадида қатор тадбирлар ташкил этилди, депутатлар ёрдамида ташаббуслар билан чиқилди.

Хусусан, «Аёллар бандлиги — обод турмуш гарови», «Ижтимоий ҳимоядан ижтимоий фаоллик сари» лойиҳалари ҳамда «Хотин-қизларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш», «Қонунлар тарғиботи» ойликлари доирасида кўплаб амалий тадбирлар ўтказилди. Биз мазкур тадбирларни нафақат марказда, балки вилоятимизнинг энг чекка ҳудудларида ҳам ўтказишга ҳаракат қилдик.

Камолбек ЖУМАНИЁЗОВ, ЎзХДП «Истиқбол» ёшлар қаноти Хоразм вилоят бўлими етакчиси:

— Вилоятимизда партиямизнинг 30 мингдан ортиқ аъзоси бор, уларнинг 8 мингга яқинини 30 ёшгача бўлганлар ташкил этади. «Истиқбол» ёшлар қаноти ташаббуси билан ёшлар бандлигини таъминлаш, уларнинг сиёсий-ҳуқуқий билимини, ижтимоий фаоллигини ошириш, шунингдек, йигит-қизларнинг ижти­м­оий лойиҳалари ҳамда ташаббусларини қўллаб-қувватлашга қаратилган турли тадбирлар ўтказилиб келинмоқда. Булар эса партиямиз сафида ёшлар сони янада кўпайишига хизмат қилмоқда. Энг муҳими, уларнинг аксарияти ўз билими ва истеъдоди, ташаббускорлиги ва фаоллиги билан тенгдошларига намуна бўлаётган истиқболи порлоқ йигит-қизлардир.

Масалан, «Ёш сиёсатчи» кўрик-танловининг бу йилги босқичларида қатнашиш истагини билдириб, 1000 нафардан зиёд йигит-қиз мурожаат қилди. 11 нафар ЎзХДПнинг ёш аъзоси танловнинг иккинчи туман ва шаҳар босқичларида ғолибликни қўлга киритди. Танловнинг учинчи — вилоят босқичида Расулбек Ҳожиев  биринчи ўринга муносиб деб топилди. Қувонарлиси, вакилимиз кўрик-танловнинг республика босқичида  иккинчи ўринни қўлга киритди.

Гап аслида ғолибликда ҳам эмас. Муҳими, биз танлов ва турли лойиҳалар орқали ёшларни бирлаштиришимиз, уларнинг ўзига ишончини мус­таҳкамлашимиз ва юқори марралар сари ундашимиз керак.

2015 йилнинг «Кексаларни эъзозлаш йили» деб эълон қилиниши муносабати билан жойларда «Истиқбол» ёшлар қаноти вилоят бўлими томонидан «Кексаларимиз ёш­лар эътибори ва эъзозида», «Кексаларга ҳурмат-эҳтиром кўрсатиш — менинг бурчим», «Кексалари эъзозланган юртнинг муносиб авлодларимиз» мавзуларида қатор тадбирлар ўтказилди. Мазкур тадбирлар давомида чекка ҳудудларда яшовчи кексалар хонадонларига бориб, улар ҳолидан хабар олдик, уй юмушларига ёрдамлашдик.

Шунингдек, депутатлар ва партия фаоллари билан бирга, касб-ҳунар коллежларини тамомлаётган ёшлар бандлигини таъминлашга ҳам алоҳида эътибор қаратяпмиз. Бу йўналишда олиб борилаётган назорат-таҳлил ишларида қанотимиз вакиллари фаол иштирок этяпти. Ушбу тажрибани барча туманларда кенг йўлга қўйишни режалаштирдик.

Менинг таклифим:

Тўғри, қанотимиз томонидан ёшлар манфаатини ҳимоя қилишга бағишланган кўплаб тадбирлар ўтказилмоқда, лойиҳалар амалга оширилмоқда. Лекин назаримда, бир масалага янада чуқурроқ ёндашишимиз керак. Биз Меҳрибонлик уйида тарбияланган, жисмоний имконияти чекланган ёшлар билан кўпроқ ишлашимиз керак, деб ўйлайман. Улар орасида нимагадир қизиқиши бор, ишлаб чиқаришнинг қайсидир тури билан шуғулланмоқчи бўлган қобилият эгалари жуда кўп. Уларни аниқлаб, иқтидорини рўёбга чиқариш ва қўллаб-қувватлаш мақсадида форумлар, янгидан-янги лойиҳалар ташкил этсак, мақсадга мувофиқ бўлади. Бу ёшларнинг ўзига ишончи ошиши, ҳаётга қараши ўзгаришида, шунингдек, уларни иш билан таъминлашда муҳим аҳамият касб этади.

Нодира ОДАМБОЕВА, ЎзХДП Хоразм вилоят кенгаши бўлим мудири:

— Партия жамиятда ўз обрўсини мустаҳкамлаш, мавқеини ошириш учун, аввало, сайловчилар, электорат вакилларини ўйлантириб келаётган масалалардан хабардор бўлиши, керак пайтда қатъий позиция­ни кўрсатиши талаб этилади. Бунда Жамоатчилик қабулхоналари имкониятларидан унумли фойдаланиш яхши самара беради, албатта.

Маълумки, Жамоатчилик қабулхоналари фаолияти йилдан-йилга такомиллашиб бормоқда. Жорий йилнинг биринчи ярим йиллигида ЎзХДП Хоразм вилоят, туман ва шаҳар кенгашлари қошидаги қабулхоналарга 166 мурожаат бўлди. Шундан 72 фоизи халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашларидаги партия гуруҳларимиз аъзолари, ҳамкор ташкилотлар кўмагида ижобий ҳал этилди. Қолганларига ҳуқуқий маслаҳатлар берилди.

Жумладан, шу йил 3 февраль куни ЎзХДП Ҳазорасп туман кенгаши қошидаги Жамоатчилик қабулхонасига тумандаги «Узукка қош» маҳалласидан бир гуруҳ фуқаролар ичимлик суви таъминотидаги узилишлар тўғрисида мурожаат қилишди. Мурожаат асосида Туямўйин-Урганч МСҚФБнинг Ҳазорасп туман бўлими раҳбари М.Раҳимовга депутатлик сўрови юборилди. Қисқа муддатда ичимлик суви таъминотидаги камчиликларга барҳам берилди.

Шуни ҳам айтиш керакки, аҳоли, электорат вакилларига қулайлик яратиш мақсадида жойларда кўчма Жамоатчилик қабулхоналари фаолияти ҳам изчил йўлга қўйилган. Вилоятнинг Гурлан, Боғот, Хива туманлари ва Урганч шаҳрида Жамоатчилик қабулхоналари яхши ишламоқда.

Аммо Шовот, Янгибозор туман партия кенгашларидаги Жамоатчилик қабулхоналари фаолияти кўнгилдагидек эмас. Яқинда бу масалани атрофлича таҳлил қилиб, иш самарадорлигини ошириш юзасидан зарур чора-тадбирлар белгиланди.

Партия фаолининг фикри:

Жамоатчилик қабулхоналари фаолиятида барча даражадаги партия ташкилотлари ҳамда депутатларнинг иштирокини таъминлаш зарур, деб ўйлайман. Аҳоли мурожаатларини таҳлил қилиб, ҳудудлар учун хос бўлган масалаларни умумлаштириш, юқори партия ташкилотларига олиб чиқиш лозим. Бошланғич партия ташкилотларимиз фаолият кўрсатадиган корхоналарда эса ишчиларнинг меҳнат шароити, ижтимоий ҳимояси қандайлигини ўрганишимиз, маҳалла фуқаролар йиғинларида эҳтиёжманд оилаларнинг ижтимоий нафақа олиш ҳолатларини мониторинг қилиб боришимиз зарур. Шунда Жамоатчилик қабулхоналари, бошланғич ташкилотларимиз партиямизнинг ҳақиқий таянчига айланади.

 

ЎзХДП Хоразм вилоят кенгаши фаолияти билан танишгач, партия ташкилоти ўз тарафдорларини кўпайтиришга, жамиятдаги мавқеини мустаҳкамлашга ҳаракат қилаётганига гувоҳ бўлдик. Бу жараёнда, албатта, ёш аъзолар фаоллиги муҳим аҳамият касб этади. Партия фаоллари, етакчиларнинг фикрларидан кейин ЎзХДПга аъзо бўлган айрим ёшларни суҳбатга тортдик. Хўш, улар нега ЎзХДПни танлашди?

— Бир неча марта вилоятимизда, туманларда касб-ҳунар коллежлари битирувчиларини ишга жойлаштириш билан боғлиқ тадбирлар бўлиб ўтди. Уларда ЎзХДП вилоят, туман кенгашлари фаоллари, депутатлар иштирок этиб, ёшлар бандлигини таъминлаш билан боғлиқ масалаларда фикр-мулоҳазалар билдиришди, таклифлар айтишди, — дейди «Камолот» ёшлар ижтимоий ҳаракати Хоразм вилоят кенгаши масъул ходими Жамшид Оллошукуров. — Ишга жойлашиш касб-ҳунар коллежини битираётган ёшлар олдида турган энг муҳим масалалардан бири. ЎзХДП бу борада ташаббус кўрсатаётгани, ҳаётий таклифларни илгари сураётгани менга маъқул бўлди. Сиёсий партия энг, аввало, фуқароларнинг ҳақ-ҳуқуқларини рўёбга чиқариш учун ҳаракат қилмоғи, курашмоғи керак, деб ўйлайман.

«Истиқбол» ёшлар қаноти вилоят бўлими таклифи билан кўплаб тадбирларда иштирок этдим. Депутатлар билан мулоқотда бўлдим. Шундан сўнг яқинда ЎзХДПга аъзо бўлиш ҳақида қатъий қарорга келдим.

Бундан кейин ЎзХДП дастурий мақсадлари амалга ошиши учун ҳаракат қиламан...

 

Махсус саҳифа материалларини ўз мухбирларимиз —

Рўзимбой ҲАСАН ва Лазиза ШЕРОВА тайёрлади.



DB query error.
Please try later.