Охирги сонда



Кўп ўқилган мақолалар



Долзарб мавзу



Мақолалар архиви

«    Yanvar 2019   
Du Se Cho Pa Ju Sha Ya
31 1 2 3 4 5 6
7 8 9 10 11 12 13
14 15 16 17 18 19 20
21 22 23 24 25 26 27
28 29 30 31 1 2 3
08.09.2015

МУСТАҚИЛЛИК — ҒУРУРИМИЗ, ИФТИХОРИМИЗ

Президентимизнинг мамлакатимиз мустақиллигининг 24 йиллигига бағишланган тантанали маросимдаги табрик сўзини телевизор қаршисида оила аъзоларим билан жам бўлиб тингладик. Унда билдирилган фикрлар, илгари сурилган ғоялар кўнглимизни тоғдек кўтарди.

Айниқса, тинчликни асраш, қадрлаш ҳақидаги фикрларини ҳаммамиз қўллаб-қувватлаймиз. Биз йигирма тўрт йиллик мус­тақил тараққиётимиз давомида қандай улкан ютуқларга эришган бўл­сак, бунинг негизида, аввало, тинчлик ва осо­йишталик мужассамдир, — деди ­Президентимиз.

Бу сўзлар барчамизни руҳлантирди, ғайратимизга ғайрат қўшди. Тинчлик бебаҳо бойлик эканини яна бир бор чуқур ҳис этдик. Ҳозир дунёда нималар бўлаётганини кўриб турибмиз. Қанчалаб қишлоқлар, шаҳарлар вайрон бўлиб кетяпти, минг­лаб бегуноҳ одамлар нобуд бўляпти. Халқимизда бир кун жанжал чиққан жойдан қирқ кун барака қочади, деган гап бор. Ҳақиқатан ҳам нотинч жойда ривожланиш бўлмайди, иқтисодиёт ҳам инқирозга юз тутади.

Мустақиллик йилларида айнан тинчлик, аҳиллик туфайли биз кўзлаган марраларимизга етяпмиз, тараққиётимиз тезлашиб бормоқда, ҳаётимиз фаровонлашиб, одамларнинг дунёқараши тубдан ўзгариб бормоқда.

Яқин ўтмишдаги оғир кунлар ёдимизда. Ҳатто озиқ-овқат маҳсулотлари тақчиллиги кескин ҳолатга келган эди. Савдо дўконлари пештахталари бўшаган, одамлар кун кечириш учун зарур маҳсулотларни сотиб олишда навбат кутишарди. Кичик бир рўзғорнинг қозонини қайнатиш учун қанча югуриб-елганимни яхши эслайман. Ана шундай мураккаб бир шароитда ақл-идрок, сабр ва матонат би­лан қийинчиликларни енгиб ўтиш, бир-биридан ўткир ­муаммоларни ечиш қанчалик оғир кечганини тасаввур қилиш қийин эмас. Ҳамма муаммоларни тинч­лик, аҳиллик туфайли ўз вақтида бартараф этишга улгурдик.

Яқинда бир танишим уйига меҳмонга чақирди. Янги уйга кўчган экан. Ошна-оғайнилар билан бирлашиб, йўлга отландик. Дўстимиз қишлоқларда қурилаётган намунавий уйлардан бирига кўчиб ўтибди. Очиғи, маҳаллага кириб боришинг билан кишининг баҳри дили очилади. Ҳамма ёқ тоза, озода ва кўркам, уйларда хонадон эгалари учун ҳамма шароит яратилган. Меҳмонда ўтириб, кўп нарсани хотирладик. Кечагина тупроқ, лой кечиб юрган қишлоқларни ёдга олдик...

Ҳақиқатан ҳам, оддий пахсадан қурилган кичкинагина уй, қиш кунлари ўтин ташиб, вақтинг ўтарди. Онамни эслайман, совуқ кунлари қўли қалтираб, очиқ айвонда ­ов­қат пиширарди. Уй юмуш­ларини бажариш учун ҳовлининг у четидан, бу четига елиб-югурарди. Бугунги уйларни қаранг. Ҳамма шароит бор.

Шуларни кўриб, гувоҳи бўлиб, мустақиллик не­чоғли буюк неъмат эканини дилдан ҳис қиласан, киши. Бугун Ўзбекистонимизда эришилган барча ютуқлар айнан мустақиллик шарофатидан. Бизнинг, ўсиб келаётган фарзандларимизнинг энг муҳим вазифаси эса узоқ қийинчиликлар ва катта сабр-матонат билан қўлга киритилган Мус­тақилликнинг қадрига етиш, уни мустаҳкамлашдан иборат. Бу ҳар биримизнинг Ватан олдидаги фарзандлик бурчимиздир.

 

Баҳодир ТОҒАЕВ,

халқ депутатлари Сурхондарё вилоят Кенгашидаги ЎзХДП гуруҳи аъзоси.



DB query error.
Please try later.