Охирги сонда



Кўп ўқилган мақолалар



Долзарб мавзу



Мақолалар архиви

«    Dekabr 2018   
Du Se Cho Pa Ju Sha Ya
26 27 28 29 30 1 2
3 4 5 6 7 8 9
10 11 12 13 14 15 16
17 18 19 20 21 22 23
24 25 26 27 28 29 30
31 1 2 3 4 5 6
08.09.2015

ДАВЛАТ БЮДЖЕТИ ИЖРОСИ КЎРИБ ЧИҚИЛМОҚДА

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар қўмитасининг кенгайтирилган йиғилишида Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг 2015 йил биринчи ярим йилликдаги ижроси якунлари тўғрисидаги ҳисобот кўриб чиқилди.

Аввало, Президентимиз томонидан белгилаб берилган устувор йўналишлар 2015 йилнинг биринчи ярмида иқтисодиётимизнинг тармоқ ва соҳалари бар­қарор ривожланишига асос бўлгани, иқтисодий кўрсаткичларнинг юқори ўсиш суръатларини сақлаш ҳамда макроиқтисодий барқарорликни таъминлаш имконини бергани таъкидланди.

2015 йилнинг биринчи ярмида мамлакатимиз ялпи ички маҳсулотининг ўсиш суръати 8,1 фоизни ташкил этди. Шунингдек, саноат маҳсулоти ишлаб чиқариш ҳажми 8,1, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштириш 6,5, капитал қурилиш 18, чакана савдо айланмаси 14,8, хизматлар ҳажми эса 13,1 фоизга ўсган.

Депутатлар юртимизда ишлаб чиқаришни диверсификация қилиш ва рақобатбардошлигини ошириш, ташқи бозорда харидоргир маҳсулот ишлаб чиқарадиган янги қувватларни ташкил этишни рағбатлантириш, ҳудудларнинг саноат салоҳиятини мус­таҳкамлаш, транспорт ва коммуникация инфратузилмасини жадал ривожлантириш масалаларида фаол инвестицион сиёсат олиб борилаётганини алоҳида қайд этишди.

Ҳисобот даврида хусусий мулк ва тадбиркорлик субъектларининг саноатдаги улуши 31,4 (2014 йилнинг шу даврида 28,9 фоиз), чакана савдо айланмасида 86,3 (85,9 фоиз), пуллик хизматларда 47,6 (45,2 фоиз) ва бандликда 77,2 фоизга (76,8 фоиз) етди.

— Мазкур кўрсатгичлар аҳоли бандлиги таъминланишига ижобий таъсир кўрсатмоқда, — дейди Бюджет ва иқтисодий ­ислоҳотлар қўмитаси азоси, ЎзХДП фрак­ция­си аъзоси Фар­ҳод Умаров. — Жорий йилнинг биринчи ярмида иш ўринлари ташкил этиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш дастури асосида 441,8 минг иш ўрни яратилган, шундан 274,9 минг иш ўрни ёки 62,2 фоизи қишлоқ жойларида ташкил этилган. Давлат бюджетидан ижтимоий соҳани молиялаштириб бориш масаласига алоҳида эътибор қаратилди. Ҳисобот даврида ижтимоий соҳага Давлат бюджети харажатларининг 59,2 фоизи йўналтирилган. Мазкур харажатлар ялпи ички маҳсулотга нисбатан 13,9 фоизни ташкил этган.

Депутатларнинг таъкидлашича, ҳисобот даврида айрим бюджет ташкилотларида маблағларнинг мақсадсиз сарфланишига, молиявий ҳуқуқбузарликларга йўл қўйилган.

Йиғилишда Давлат бюджети маблағларининг мақсадли ва самарали сарфланиши, бюджет ташкилотларида молиявий интизомга қатъий риоя этилиши юзасидан масъулиятни ошириш, Ўзбекистон Республикаси Бюджет кодекси ижроси устидан назоратни кучайтириш бўйича бир қатор таклифлар берилди. Ушбу масалаларда мутасадди вазирлик ва идоралар вакилларининг тегишли ахборотлари ҳам ҳисобга олинди.

Кўриб чиқилган масала юзасидан қўмитанинг тегишли қарори қабул қилинди.

 

Бобур ЭЛМУРОДОВ,

«Ўзбекистон овози» мухбири.



DB query error.
Please try later.