Охирги сонда



Кўп ўқилган мақолалар



Долзарб мавзу



Мақолалар архиви

«    Yanvar 2019   
Du Se Cho Pa Ju Sha Ya
31 1 2 3 4 5 6
7 8 9 10 11 12 13
14 15 16 17 18 19 20
21 22 23 24 25 26 27
28 29 30 31 1 2 3
03.09.2015

ЭКРАНДА ХИТОЙ КИНОСИ

Жорий йилнинг 7-10 сентябрь кунлари Тошкентда Хитой киноси кунлари бўлиб ўтади. Тадбир «Ўзбеккино» миллий агентлиги ва Хитой Халқ Республикасининг мамлакатимиздаги элчихонаси томонидан ташкил этилмоқда.

Пойтахтимиздаги Киночилар уйида шу муносабат билан ўтказилган матбуот анжуманида Хитой дипломатик миссияси ходимлари ва делегацияси аъзолари, мамлакатимиз кино санъати намояндалари, санъатшунослар, оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.

Ўзбекистон билан Хитой ўртасидаги муносабатлар барча йўналишлар, жумладан, маданият ва санъат соҳасида ҳам изчил ривожланиб бораётгани таъкидланди.

Хитой киноси кунларида ўзбекистонлик томошабинлар эътиборига Хитой кинематографиясининг ўзига хослиги акс эттирилган олтита энг яхши фильм ҳавола этилади. Тадбирни «Тяньшань» кинофабрикаси томонидан суратга олинган «Ҳақиқий севги» бадиий фильми бошлаб беради.

Шунингдек, маданий тадбир дастуридан Ван Жингуаннинг «Или дарёси», Чеанг Поу-Сойнинг «Маймунлар қироли», Вэй Шеннинг «Паром», Чэн Ган суратга олган «Чет эллик энага», Вонг Карвайнинг «Буюк уста» бадиий фильмлари ўрин олган. Мазкур кинокартиналар чуқур Шарқ фалсафаси, Хитой кинематографиясида замонавий махсус эффектлардан фойдаланиш маҳоратини яна бир бор намойиш этади.

— Мамлакатларимиз ўртасидаги ҳамкорлик барча соҳаларда изчил ривожланиб бораётгани барчамизни хурсанд қилади, — дейди ХХР Матбуот, нашриёт, кинематография, радиоэшиттириш ва телевидение ишлари бўйича давлат бош­қармаси вакили Луань Чжиго. — Тадбир томошабинларни Хитой кинематографиясининг ўзига хос хусусиятлари билан таништириш баробарида, Ўзбекистон ва Хитой халқ­лари ўртасида маданий алоқаларни, ўзаро ишонч ва ҳамжиҳатликни янада мустаҳкамлашга хизмат қилишига ишонаман.

Фильмлар Алишер Навоий номидаги кино саройида намойиш этилади. Хитой киноси кунлари доирасида Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институти ва Республика Байналмилал маданият марказида Хитой делегациясининг учрашувлари бўлиб ўтади. 

 

Сардор ТОЖИЕВ,

ЎзА мухбири.



DB query error.
Please try later.