Охирги сонда



Кўп ўқилган мақолалар



Долзарб мавзу



Мақолалар архиви

«    Dekabr 2019   
Du Se Cho Pa Ju Sha Ya
25 26 27 28 29 30 1
2 3 4 5 6 7 8
9 10 11 12 13 14 15
16 17 18 19 20 21 22
23 24 25 26 27 28 29
30 31 1 2 3 4 5
03.09.2015

КОЛЛЕЖ БИТИРУВЧИЛАРИНИНГ БАНДЛИГИНИ ТАЪМИНЛАШ

масаласи ўрганиляпти

Ҳар йили мамлакатимизда кўплаб йигит-қиз касб-ҳунар коллежларини тамомлаб, меҳнат бозорига кириб келади. Уларни эгаллаган мутахассислиги бўйича ишга жойлаштириш, ёш кадрларнинг ишлаб кетиш кафолатини мустаҳкамлаш, иш ўринларининг барқарорлигини таъминлаш долзарб масаладир.

Ўзбекистон Халқ демократик партияси Сайловолди дастурида ҳам бу борада қатор вазифалар белгиланган.

Жиззах вилоятининг Янгиобод тумани вилоят марказидан 100 км. узоқда жойлашган. Туманда Агроиқтисодиёт касб-ҳунар коллежи ҳамда Қишлоқ хўжалиги ва хизмат кўрсатиш касб-ҳунар коллежи фаолият олиб бормоқда. 2015 йилда мазкур ўқув муассасаларни 380 нафар битирувчи тамомлаган бўлса, уларнинг 158 нафари қизлар.

Ишга жойлаштирилганлар 195 нафарни, шундан 92 нафарини қизлар ташкил этади. Қолганлари бў­йича олий таълим муассасаларига ўқишга кирганлари аниқланиб, ишга жойлаштириш жараёнлари давом эттирилмоқда.

Партиямиз янги иш ўрин­лари ташкил этиш, аҳоли, айниқса, коллеж би­тирувчиларининг бандлигини таъминлаш бўйича жамоатчилик ва депутатлик назоратини мунтазам ва тизимли равишда ўрнатиш муҳим, деб ҳи­соблайди. Бу амалиёт нафақат янги иш ўринлари ташкил этиш, оилалар даромад манбаини яратиш, одамлар турмуш фаровонлигини таъминлашга хизмат қилади, шу билан бир­­га, мамлакатимиз ижтимоий-иқтисодий тараққиётининг ҳам кафолатидир.

Шундан келиб чиқиб, ЎзХДП Янгиобод туман кенгаши ҳамда халқ депутатлари туман Кенгашидаги партия гуруҳи томонидан масъул ташкилотлар билан ҳамкорликда коллеж битирувчиларининг ишга жойлашиши бўйича мунтазам мониторинг ишлари олиб борилмоқда. Шу тариқа битирувчиларни ишга жойлаштиришда юзага келаётган камчиликлар таҳлил қилиниб, уларни бартараф қилиш чоралари кў­риляпти. Айниқса, коллеж битирувчиларини мутахассислиги бўйича ишга жойлаштириш юзасидан кўрилаётган чора-тадбирлар ижросини таъминлаш, маълумотларнинг ҳақ­қо­ний­лигини ҳар бир коллеж кесимида мунтазам ўрганиб боришга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Коллеж битирувчилари бандлигини таъминлаш кўп жиҳатдан мутасадди вазирликлар, маҳаллий ҳо­кимликлар, корхона-ташкилотлар раҳбарларининг масъулиятига боғлиқ. Коллежни тамомлаган ёшлар қаерда, қандай ­шароитда иш бошлаши уларнинг ҳаётга муносабати шаклланишида муҳим ўрин тутади. Шунинг учун корхона ва иш берувчиларнинг тегишли ҳудудлардаги касб-ҳунар коллежларига бириктирилиши ҳамда мунтазам ҳаракатдаги «коллеж — корхона» алоқаларини тако­миллаштиришга ҳаракат қил­япмиз.

Ҳар бир битирувчининг истиқболдаги иш жойини аввалдан аниқлаш, уларнинг ишлаб чиқариш амалиётини мазкур корхоналарда ўташларини таъминлаш масалаларида жамоатчилик ва депутатлик назоратини кучайтиришимиз зарур.

 

Бекмурод ЖЎРАМУРОДОВ,

Ўзбекистон ХДП Янгиобод туман кенгаши раиси.


Фикр ва мулохазалар

Защита от автоматических сообщений

Сўнгги янгиликлар: