Охирги сонда



Кўп ўқилган мақолалар



Долзарб мавзу



Мақолалар архиви

«    Oktabr 2019   
Du Se Cho Pa Ju Sha Ya
30 1 2 3 4 5 6
7 8 9 10 11 12 13
14 15 16 17 18 19 20
21 22 23 24 25 26 27
28 29 30 31 1 2 3
22.08.2015

КЕКСАЛАР – ЭЪЗОЗДА

Ўзбекистон ХДП Марказий Кенгаши Бухоро вилоят партия кенгаши билан ҳамкорликда Бухоро туманида «Кексаларимизнинг фаровон ҳаёти учун масъулмиз!» лойиҳаси доирасида давра суҳбати ўтказди.

Президентимизнинг «2011-2015 йилларда ёлғиз кексалар, пенсионерлар ва ногиронларни ижтимоий ҳимоя қилишни янада кучайтириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги Қарори ҳамда «1941-1945 йиллардаги уруш ва меҳнат фронти фахрийларини ижтимоий қўллаб-қувватлашни янада кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонининг жойлардаги ижросини таъминлаш, ёлғиз кексалар, пенсионерлар ва ногиронлар ҳолидан хабар олиш, уларга ҳуқуқий ва амалий ёрдам кўрсатиш мақсадида ташкил этилган мазкур тадбирда партия фаоллари, ёши улуғ кишилар иштирок этди.

Давра суҳбатида мазкур лойиҳа дои­расида ўтказилаётган тадбирлар партия Сайловолди дастурида белгиланган манзилли ижтимоий ҳимоя ҳамда ижтимоий қўллаб-қувватлашга эҳтиёжманд аҳоли қатламлари, шу жумладан, пенсионерлар манфаатларини ҳимоя қилиш масалаларида олиб борилаётган ишлардан бир намуна экани қайд этилди.

Ёлғиз кексалар, пенсионерларни ўйлантираётган ижтимоий-иқтисодий муаммоларни ўрганиш, аниқланган масалаларни ўз жойида ҳамкор ва мутасадди ташкилотлар вакиллари ёрдамида ижобий ҳал этиш, шунингдек, мазкур масалалар юзасидан маҳаллий давлат органлари раҳбарларининг халқ депутатлари маҳаллий Кенгашларида ҳисоботларини эшитиш ҳамда халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлари сессияларига масалалар киритиш зарурлиги таъкидланди.

Тадбир давомида ҳамкорлар билан бирга ёлғиз, кам таъминлаган ва боқувчисини йўқотган кексалар учун малакали мутахассислар иштирокида бепул тиббий кўрик акцияси ташкил этилди, 1941-1945 йиллардаги уруш ва меҳнат фронти фахрийларига эсдалик совғалари топширилди.

 

Ўзбекистон ХДП Бухоро вилоят кенгаши

Матбуот хизмати.


Фикр ва мулохазалар

Защита от автоматических сообщений

Сўнгги янгиликлар: