Охирги сонда



Кўп ўқилган мақолалар



Долзарб мавзу



Мақолалар архиви

«    Aprel 2019   
Du Se Cho Pa Ju Sha Ya
1 2 3 4 5 6 7
8 9 10 11 12 13 14
15 16 17 18 19 20 21
22 23 24 25 26 27 28
29 30 1 2 3 4 5
18.08.2015

МАДАНИЯТ МАРКАЗИ ХАЛҚ ХИЗМАТИДА

Андижон вилоятининг Хўжаобод туманида Хонобод шаҳар маданият ва аҳоли дам олиш марказининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди.

Ушбу марказни таъмирлаш ва  жиҳозлаш ишлари учун 455 миллион сўм маблағ сарфланди.

Тадбир доирасида мазкур туманда фаолият юритаётган бадиий-ҳаваскорлик жамоалари, «Оҳанрабо», «Олтинкўл сози», «Армуғон», «Нафосат» ашула ва рақс ансамбллари, таниқли санъаткорлар иштирокида тайёрланган концерт дастури намойиш этилди.

— Бугунги кунда мамлакатимизда аҳолининг мазмунли дам олишини ташкил этиш, ижтимоий-маданий фаоллигини ошириш мақсадида 894 та замонавий маданият ва аҳоли дам олиш марказлари ташкил этилиб, уларнинг моддий-техник базаси мус­таҳкамланмоқда, — дейди Республика халқ ижодиёти ва маданий-маърифий ишлар илмий-методик маркази директори Азамат Ҳайдаров. ­— Уларда бадиий ҳаваскорлик ва халқ ижодиёти, номоддий маданий мерос дурдоналарини ўрганиш, миллий-амалий санъат каби турли йўналишлар бўйича 4000 га яқин тўгарак ва студиялар фаолият юритмоқда.

Замонавий марказларда ёшларнинг эстетик ва маънавий эҳтиёжларини қондиришга қаратилган маданий-маърифий хизматларни кенг йўлга қўйиш, ахборот ресурслар, интернет-студиялар, ахборот-коммуникация технологиялари ва хорижий тилларни ўрганиш курслари, мунозара клублари, спорт секциялари ва интеллектуал ўйинлар бўйича мусобақалар, танловлар, фото ва амалий санъат кўргазмалари ташкил этилмоқда.

 

Назокат АҲМЕДОВА



DB query error.
Please try later.