Охирги сонда



Кўп ўқилган мақолалар



Долзарб мавзу



Мақолалар архиви

«    Aprel 2019   
Du Se Cho Pa Ju Sha Ya
1 2 3 4 5 6 7
8 9 10 11 12 13 14
15 16 17 18 19 20 21
22 23 24 25 26 27 28
29 30 1 2 3 4 5
18.08.2015

ТАРАҚҚИЁТ ВА ИЖТИМОИЙ ШЕРИКЛИК

Термизда давлат органлари ва фуқаролик жамияти институтлари ўртасида ижтимоий шерикликни ривожлантиришда давлат ҳокимияти вакиллик органларининг ўрнига бағишланган семинар-тренинг бўлиб ўтди.

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги Нодавлат нотижорат ташкилотларини ва фуқаролик жамиятининг бошқа инс­титутларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди, Фуқаролик жамияти шаклланишини мониторинг қилиш мустақил институти Сурхондарё вилояти ҳудудий бўлими ва вилоят ҳокимлиги ҳамкорлигида ташкил этилган тадбирда парламент комиссияси ва халқ депутатлари вилоят Кенгаши ҳузуридаги ижтимоий шериклик бўйича жамоат комиссияcи аъзолари, нодавлат нотижорат ташкилотлари вакиллари иштирок этди.

Ўзбекистон Республикасининг «Ижтимоий шериклик тўғрисида»ги қонуни бу борадаги ишлар кўламини янада кенгайтиришга хизмат қилмоқда. Мазкур қонун билан ижтимоий шерикликнинг асосий шакллари ва уларни амалга ошириш тартиби, давлат томонидан қўллаб-қувватланиши ҳамда ундаги субъектларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари аниқ белгилаб берилгани фуқароларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини юксалтириш, жамиятда нодавлат нотижорат ташкилотлари ролини кучайтиришда муҳим омил бўлаётир.

Семинарда ҳудудни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришга оид дастурларни ишлаб чиқиш ва амалга оширишга нодавлат нотижорат ташкилотлари, оммавий ахборот воситалари ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини жалб қилиш амалиёти, қонунчиликка риоя этилиши устидан жамоат назоратини амалга ошириш каби масалаларга алоҳида эътибор қаратилди.

 

Х.МАМАТРАЙИМОВ,

ЎзА мухбири.




DB query error.
Please try later.