Охирги сонда



Кўп ўқилган мақолалар



Долзарб мавзу



Мақолалар архиви

«    Noyabr 2018   
Du Se Cho Pa Ju Sha Ya
29 30 31 1 2 3 4
5 6 7 8 9 10 11
12 13 14 15 16 17 18
19 20 21 22 23 24 25
26 27 28 29 30 1 2
18.08.2015

УСТУВОР ВАЗИФАЛАР БЕЛГИЛАБ ОЛИНДИ

Ўзбекистон ХДП Қорақалпоғистон республика кенгаши Ижроия қўмитасининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. Ижроқўм кун тартибига кўра, партия­нинг Сайловолди дастури ва 2015-2019 йилларга мўлжалланган амалий Ҳаракат дастурида белгиланган вазифаларнинг 2015 йилнинг биринчи ярим йиллигидаги ижроси, партия ташкилотлари ҳамда депутатлик бирлашмалари олдида турган долзарб вазифалар, Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг 24 йиллигини нишонлашда партия ташкилотларининг иштироки билан боғлиқ масалалар муҳокама этилди.

— Мамлакатимизда олиб борилаётган кенг кўламли ислоҳотларни янада чуқурлаштириш, иқтисодиётни янгилаш ҳамда модернизация қилиш, аҳоли турмуш даражаси ва сифатини изчил ошириш, Ўзбекистоннинг халқаро ҳамжамиятда муносиб ўрин эгаллашига эришиш ҳар бир фуқародан ижтимоий-сиёсий фаолликни талаб этади, — деди ЎзХДП Қорақалпоғистон республика кенгаши раиси ­Қуатбай Қурбанбаев. Депутатлик корпуси — Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесидаги ва халқ депутатлари маҳаллий Кенгашларидаги депутатлар учун яратилган кенг шароитлардан самарали фойдаланиш орқали аҳолини ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламини ўйлантираётган масалаларга атрофлича ечим топиш долзарб масала ҳисобланади.

Бугунги кунда партия тизимида электорат вакилларига тегишли амалий ёрдам кўрсатиш, улар дуч келаётган муаммоларни ҳал этиш мақсадида 15 та Жамоатчилик қабулхонаси фаолият юритмоқда. Йил бошидан буён ­Жамоатчилик қабулхоналарига 142 мурожаат келиб тушган бўлиб, мазкур мурожаатларнинг 89,2 фоизи ижобий ҳал этилган. Қолганлари бўйича ҳуқуқий маслаҳатлар берилган.

Йиғилишда таъкидланганидек, ёлғиз кексалар, пенсионерлар ва ногиронлар, уруш қатнашчиларига ғамхўрлик кўрсатиш, ижтимоий жиҳатдан ҳимоялаш мақсадида «Кексаларимиз ёшлар эъзози ва эътиборида» лойиҳаси доирасида Қорақалпоғистон Республика, туман ва шаҳар кенгашларида «Кексаларга ҳурмат-эҳтиром кўрсатиш — бизнинг  бурчимиз», «Биз ёшлар кексаларимиз фаровон ҳаёти учун масъулмиз» мавзуларида 6 ой давомида жами 30 дан ортиқ тадбир ташкил этилган. Бу тадбирларда 1000 нафардан ортиқ ёшлар иштирок этди. Шунингдек, «Ёшларга оид қонунчилик — ёшлар нигоҳида» лойиҳаси доирасида «ЎзХДП дастурий ҳужжатларида хотин-қизлар ва ёшларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини таъминлаш» масалаларининг ифода этилиши мавзуларида эса 42 тадбир ўтказилган ва мазкур тадбирларга 2170 нафардан ортиқ киши қамраб олинган.

Муҳокамалар чоғида электоратнинг асосий ижтимоий гуруҳларини тизимли ва янада тўлиқ қамраб олиш, партия сиёсий позицияси ва дастурий мақсадларини тушунтириш мақсадида ижтимоий-сиёсий тадбирларни кўпайтириш зарурлиги таклиф этилди. Мазкур йўналишда маҳаллий кенгашлар ва бошлан­ғич ташкилотлар ҳар бир аҳоли яшаш жойларида нафақат партия ва унинг сиё­сий мафкурасидан хабардор, балки унинг тарафдори бўлишга интилаётган фуқаролар доирасини кенгайтиришга эришиши лозим.

Кун тартибидаги масалалар бўйича барча даражадаги партия кенгашлари раҳбарлари олдига тегишли вазифалар қўйилди. Ўтган давр ичида камчиликларга йўл қўйган туман ва шаҳар партия ташкилоти раисларига ишларни жонлантириш бўйича тегишли тавсия­лар берилди.

Анжуманда Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг 24 йиллигини нишонлашда партия ташкилотларининг фаол иштирокини таъминлаш борасида бир қатор ташкилий ва мафкуравий вазифалар белгилаб олинди.

Муҳокама қилинган барча масалалар юзасидан тегишли қарорлар қабул қилинди.

 

Ўзбекистон ХДП Қорақалпоғистон Республика кенгаши

Матбуот хизмати.

 

Ўзбекистон ХДП Урганч шаҳар, Қўшкўпир, Шовот туман кенгашларида бўлиб ўтган йиғилишларда асосий эътибор Ўзбекистон ХДП Марказий Кенгаши Ижроқўмининг 2015 йил 15 июлдаги кенгайтирилган йиғилиши натижалари ва олдинда турган вазифалар муҳокамасига қаратилди.

Ўтган давр мобайнида пар­тиянинг дастурий мақсадларидан келиб чиққан ҳолда амалга оширилаётган ишлар, эришилаётган ижобий натижалар ҳамда йўл қўйилаётган камчиликлар алоҳида таъкидлаб ўтилди. Таҳлиллар партия сафларини янада кенгайтиришдаги самарали натижалар билан бирга, мавжуд имкониятлардан тўлиқ фойдаланилмаётганини қўрсатади.

— Фаолиятимизда ютуқлар билан бир қаторда ечимини кутаётган масалалар, ҳал қилиниши зарур бўлган муаммолар борлигидан кўз юмиб бўлмайди, — дейди Ўзбекистон ХДП Хоразм вилоят кенгаши раиси Раимберган Сабуров. — Белгиланган айрим вазифаларнинг бажарилишида масъулиятсизликка йўл қўйиляпти, иш режаларини тўлиқ бажармаслик, ижро интизоми қоидаларининг бузилиши каби ҳолатлар ҳам учраб турибди. Ютуқлар ўзимизники, бироқ асосий эътиборни билим ва тажрибани фойдаланилмай турган имкониятларни ишга солишга қаратиш, партиямиз аъзолари сонини сифат жиҳатидан ошириш ҳамда ЎзХДП Ҳаракат дастури, Устави талабларини тўлиқ бажаришга йўналтиришимиз, айрим туманлар партия ташкилотлари раҳбарлигига ишнинг кўзини биладиган, ташкилотчи, ташаббускор кадрларни тайинлашимиз талаб этилади.

Таъкидландики, аҳолининг ижтимоий муҳофазага муҳтож қатламларини доимий равишда қўллаб-қувватлаш, хотин-қизларни фойдали меҳнатга жалб этишда оилавий тадбиркорликни кенг йўлга қўйиш сингари вазифаларни зудлик билан ҳал этиш зарур. Шу билан бирга, олис қишлоқ аҳоли пунктларида спортнинг оммавий турларини ривожлантириш, ижтимоий муҳофазага муҳтож оилалар фарзандлари, айниқса, қиз болаларни спорт анжомлари ва кийимлари билан таъминлаш ишлари бўйича депутатлик ва жамоатчилик назоратини кучайтириш масалаларига алоҳида эътибор қаратишимиз зарур.

— Партиямиз сафига 3636 нафар аъзо бирлашган, — дейди ЎзХДП Урганч туман кенгаши раиси ўринбосари ­Роҳатой Машарипова. — Уларнинг 1574 нафарини аёллар, 685 нафарини ўттиз ёшгача бўлган йигит-қизлар ташкил этади. Мақсадимиз аёллар ўртасида бандликни таъминлаш, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни, касаначиликни жорий этиш, аҳолининг реал даромадлари ўсишига ҳиссамизни қўшишдир. Бу борада ҳамкор ташкилотлар билан аниқ мақсад ва вазифаларни белгилаб олиб  фаолият юритмоқдамиз.

Шунингдек, йиғилишларда Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг йигирма тўрт йиллик байрамини кенг нишонлашда партия ташкилотларининг фаол иштирокини таъминлашга  қаратилган тадбирлар белгиланди. Партия сафларига янги қабул қилинганларга аъзолик гувоҳномалари топширилди. Партия ва меҳнат фахрийларининг бир гуруҳи ЎзХДП вилоят ҳамда туман кенгашларининг эсдалик совғалари билан тақдирланди.

 

Санобар БЕРДИЕВА,

Ўзбекистон ХДП Хоразм вилоят кенгаши бўлим мудири.



DB query error.
Please try later.