06.08.2015

САЙЛОВЧИ САВОЛ БЕРАДИ

Гавҳар ҲАСАНОВА, Андижон вилоятидан:

— Телевидение ва матбуотда берилган маълумотлар орқали депутатлар қандай ваколатларга эга экани ва уларнинг бурчлари ҳақида яхши биламиз. Менда бир савол туғилди. Депутатларнинг ҳуқуқлари, шаъни ва қадр-қимматини муҳофаза қилишнинг қонуний асослари қандай? Шу ҳақда тушунча олишни истардим.

 

Аваз ЎРИНБОЕВ, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати, ЎзХДП фракцияси аъзоси:

— Албатта, «Халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар кенгаши депутатининг мақоми тўғрисида»ги қонунда бу бўйича алоҳида модда бор. Унга мувофиқ, ҳар бир депутатга ўз ваколатларини монеликсиз ҳам­да самарали амалга ошириши учун шарт-шароит кафолатланади, шу билан бирга, унинг ҳуқуқлари, шаъни ва қадр-қиммати қонун билан муҳофаза қилинади.

Депутатнинг шаъни ва қадр-қимматига тажовуз қилган шахслар қонунга мувофиқ маъмурий, жиноий ёки ўзга тарзда жавобгар ҳисобланади. Депутат ҳақоратланса, унга нисбатан тухмат қилинса, бу ҳаракат қонунда белгиланган жавобгарликка сабаб бўлади. Депутатлик ваколатларини амалга оширишга тўсқинлик қилувчи ҳаракатларга йўл қўйилмайди.

Депутат олдида ўз вазифаларини бажармайдиган, унинг ишига тўсқинлик қиладиган, била туриб унга ёлғон ахборот берадиган, депутат фаолиятининг кафолатларини бузадиган мансабдор шахслар қонун ҳужжатларига мувофиқ жавобгар бўлишади.



DB query error.
Please try later.