Охирги сонда



Кўп ўқилган мақолалар



Долзарб мавзу



Мақолалар архиви

«    Noyabr 2018   
Du Se Cho Pa Ju Sha Ya
29 30 31 1 2 3 4
5 6 7 8 9 10 11
12 13 14 15 16 17 18
19 20 21 22 23 24 25
26 27 28 29 30 1 2
04.08.2015

ДАВЛАТ ДАСТУРЛАРИ ИЖРОСИ ТАЪМИНЛАНИШИ

электорат манфаатлари ҳимоясида муҳим ўрин тутади

Халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлардаги партиямиз гуруҳлари электорат манфаатларини ҳимоя этиш мақсадида қонун ва қарорлар, давлат дастурлари ижросини мунтазам ўрганмоқда. Шу орқали аҳолини ўйлантираётган масалаларга ечим топишга ҳаракат қилиняпти. Хусусан, яқинда Самарқанд вилоятининг учта ҳудудида Президентимизнинг «2014-2018 йилларда Ўзбекистонда аҳолининг репродуктив саломатлигини янада мустаҳкамлаш, оналар, болалар ва ўсмирлар соғлиғини муҳофаза қилиш борасидаги давлат Дастури тўғрисида»ги, «Кексаларни эъзозлаш йили Давлат дастури тўғрисида»ги қарорлари ижроси ўрганиб чиқилди. Натижалар таҳлил этилиб, партия гуруҳи, тегишли доимий комиссия ҳамда туман, шаҳар Кенгашлари сессияларида кўриб чиқилди. Аниқланган камчиликларни бартараф этиш бўйича тегишли чора-тадбирлар белгиланди.

Халқ депутатлари Самарқанд шаҳар кенгашидаги ЎзХДП гуруҳи аъзоларининг қайд этишича, аҳолининг репродуктив саломатлигини янада мустаҳкамлаш, оналар, болалар ва ўсмирлар соғлиғини муҳофаза қилиш мақсадида жорий йилда шаҳардаги туғуруқ ёшидаги аёлларнинг 58,5 фоизи кўрикдан ўтказилган. Аниқланган касалликларни даволаш бўйича тегишли муолажа ишлари давом этмоқда.

Қарор ижроси билан боғлиқ масала халқ депутатлари Самарқанд шаҳар Кенгаши сессиясида атрофлича муҳокама этилди. Оналар ва болалар саломатлигини муҳофаза қилиш, соғлом турмуш тарзини тар­ғиб этиш ишларида камчиликлар борлиги қайд этилди.

Депутатлар билдирган таклиф ва мулоҳазалар асосида сессияда туғуруқ ёшидаги аёллар ва ўсмир қизларнинг тиббий кўрикдан ўтишини таъминлаш, аҳолининг репродуктив саломатлигини янада мустаҳкамлаш, кексалар, ногиронлар, якка-ёлғиз ва кам таъминланган фуқароларга кўрсатилаётган тиббий хизмат сифатини ошириш бўйича тегишли қарор қабул қилинди.

Шаҳар тиббиёт бирлашмасига оналар ва болалар саломатлигини муҳофаза қилиш мақсадида фуқароларнинг тиббий кўрикдан тўлиқ ва ҳаққоний ўтишига эришиш, бу борада ҳудудлардаги оилавий поликлиникаларнинг масъулияти ва жавобгарлигини ошириш вазифалари юклатилди.

Шаҳардаги тиббиёт муассасаларининг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш ҳамда малакали мутахассислар билан таъминланишига эришиш, раҳбар кадрларнинг масъулиятини мунтазам равишда ошириб бориш лозимлиги депутатлар томонидан алоҳида таъкидланди. Ўқув юртлари ҳамда маҳаллаларда саломатлик, оила ва никоҳ, соғлом турмуш тарзи каби йўналишлардаги тарғибот ишларини жонлантириш бўйича муҳим вазифалар белгиланди. Айни пайтда уларнинг ижроси таъминланмоқда.

Халқ депутатлари Нарпай туман Кенгашидаги Ўзбекистон ХДП гуруҳи аъзолари ҳам ушбу қарор ижросини ўрганиб чиқди.

Туманда 186420 нафардан ортиқ аҳоли истиқомат қилади. Маълумотларга кўра, жорий йилнинг беш ойи давомида оналар ўлими кузатилмаган. 1 ёшгача болалар ўлими 7 фоизни ташкил қилган. Тумандаги 5 ёшгача бўлган болаларга витаминлар тарқатилди. Болалар боғчаси, мактаб болалари ва коллеж ўқувчилари тиббий кўрикдан ўтказилган. Аёлларни соғ­ломлаштириш, ҳомиладорлик ва туғуруқлар асоратсиз ўтиши учун оналар мактаби машғулотлари ташкил қилинган.

Мониторинг натижалари ҳар томонлама таҳлил этилиб, масала халқ депутатлари туман Кенгаши сессия­сида кўриб чиқилди. Сессия қарорига кўра, туман тиббиёт бирлашмасида оналар ва болалар саломатлигини мустаҳкамлаш борасида тегишли чора-тадбирлар режасини ишлаб чиқиш керак бўлади. Шунингдек, туман аҳолисининг репродуктив саломатлигини яхшилаш, ёш авлодни тарбиялаш мақсадида маҳалла фуқаролар йиғинларида ўқув-семинарлар ташкил этиш, умумтаълим мактаблари ва касб-ҳунар коллежларида таълим олаётган ўқувчилар доимий равишда тиббий кўрикдан ўтказилишини назорат қилиш ишларини кучайтириш зарур.

Халқ депутатлари Пастдарғом туман Кенгашидаги Ўзбекистон ХДП гуруҳи Президентимизнинг 2015 йил 18 февралдаги «Кексаларни эъзозлаш йили Давлат дастури тўғрисида»ги қарорининг тумандаги ижросини ўрганиб чиқди.

Маълум бўлишича, тумандаги 140 нафарга яқин якка-ёлғизлар, кексалар, пенсионер ва ногиронлар 2015 йилнинг биринчи чорагида диспансер кўригидан ўтказилган. Уларнинг 20 нафардан ортиғининг саломатлиги тикланган. 75 нафар якка-ёлғиз кексаларга турли хилдаги дори-дармонлар берилган.

Қарор ижроси билан боғлиқ масала туман Кенгаши сессиясида кўриб чиқилгач, кексаларнинг ижтимоий муҳофазасини кучайтириш мақсадида бир қатор чора-тадбирлар белгиланди. Хусусан, ҳар чоракда қарорнинг ижроси бўйича туман бандликка кўмаклашиш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш маркази, «Нуроний» жамғармаси туман бўлими, бюджетдан таш­қари Пенсия жамғармаси туман бўлимининг ҳисоботини эшитиш, туманда истиқомат қилаётган Иккинчи жаҳон уруши ва меҳнат фронти қатнашчилари, ёлғиз кексалардан мунтазам хабар олиш кўзда тутилди. Бундан ташқари, кексалар, ногиронлар, якка-ёлғиз ва кам таъминланган фуқароларга тиббий хизмат кўрсатиш сифатини ошириш бўйича мутасадди ташкилот раҳбарларига тегишли вазифалар юклатилди.

Ҳар бир қарор, ҳар бир дастур инсон ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоялаш, сизу бизнинг турмуш шароитимизни яхшилаш, халқимиз ҳаётини янада фаровонлаштириш ниятида қабул қилинади. Шундай экан, уларнинг ижроси таъминланиши, бу борада масъулият кучайиши долзарб масаладир. Халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлардаги партиямиз гуруҳлари, ҳар бир депутат шу масалага алоҳида эътибор қаратиши зарур, деб ўйлаймиз.

 

Гулруҳ ОДАШБОЕВА,

«Ўзбекистон овози» мухбири.



DB query error.
Please try later.