Охирги сонда



Кўп ўқилган мақолалар



Долзарб мавзу



Мақолалар архиви

«    Dekabr 2018   
Du Se Cho Pa Ju Sha Ya
26 27 28 29 30 1 2
3 4 5 6 7 8 9
10 11 12 13 14 15 16
17 18 19 20 21 22 23
24 25 26 27 28 29 30
31 1 2 3 4 5 6
01.08.2015

ЭЛ КОРИГА ЯРАШ БАХТИ

Ёрдам сўраганни қўллаш, одамларни ташвишга солган муаммоларга ечим топиш энг савобли ишлардан ҳисобланади. Депутатлар ҳам юртдошлар ишончини амалий ишлар билан оқласа, эъзоз топиши аниқ. Буни партиямизда сайланган депутатлар фаолияти мисолида ҳам кўриш мумкин. 

Андижон шаҳридаги «Тўққизариқ», «Қаландархона», «Кенгаш» маҳалла фуқаролар йиғинларида қабул кунлари ташкил этилди.

Қабул кунларидан бирида «Қа­лан­дархона» маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи отахон салмоқлаб сўзлади:

— Депутат ўғлим, Бухоро кўчаси билан унинг яқинидаги кўп қаватли уй олдидаги ичимлик сув қувурини таъмирлаш керак. Бўлмаса, бебаҳо неъматнинг уволига қоламиз.

Отахоннинг айтганларини қайд дафтаримга белгилаб, «Сувоқова» мутасаддиларига сўровнома юбордим. Назоратни давом эттирдим. Масала ҳал бўлганидан сўнг нуроний билан кўришиб қолдим. Оқсоқол мамнун бўлиб, дуо қилди.

Менимча, депутат учун муаммонинг катта-кичиги йўқ. «Тўққизариқ» маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида Шоҳжаҳон кўчасида тунги ёритиш чироқларини алмаштириш юзасидан билдирилган мурожаатларга ҳам ечим топилди.

Партиямиз Сайловолди дастурида кам таъминланган оилалар, ногиронларнинг ижтимоий ҳимоясига кенг ўрин берилган. «Кенгаш» маҳалла фуқаролар йиғинида истиқомат қилувчи Сирожиддин Алиев онаси — биринчи гуруҳ ногирони Манзурахон аяга махсус аравача ажратилишига амалий ёрдам сўради. Тегишли ташкилотларга депутатлик сўрови жўнатилиб, ижроси назоратга олинди. «Тўққизариқ» маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи фуқаро Лутфихон ая Юсупованинг уй-жойи ҳомий Валишер Турсунов томонидан таъмирлаб берилди. Марғубахон буви Юсупова, Ҳаким ота Мирзаев уйларида ободонлаштириш, таъмирлаш ишлари олиб борилди.

Яқинда партия гуруҳимизда Андижон шаҳрида ёш оилаларни маънавий ва моддий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш, уларни имтиёзли кредитлар асосида уй-жойлар билан таъминлаш масаласини кўриб чиқдик ва тижорат банкиларига 14 та сўров юборилди. Якунда ўнлаб ёш оилалар замонавий қулайликларга эга уй-жойли бўлди.

Айни дамда Президентимизнинг «Ўзбекистон Республикаси давлат Мустақиллигининг йигирма тўрт йиллик байрамига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тўғрисида»ги қарорининг мақсад-моҳиятини аҳолига, электорат вакилларига етказиш тадбирларини олиб боряпмиз. Ўтмишдаги аҳвол, бугунги кундаги ўзгаришларни таққослашга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

 

Шаҳобиддин ҲАЙДАРОВ,

халқ депутатлари Андижон шаҳар Кенгашидаги ЎзХДП гуруҳи аъзоси.



DB query error.
Please try later.