01.08.2015

РАНГЛАР ЖИЛОСИДА ОНА ДИЁР МАДҲИ

Бухорода «Ранглар жилосида она диёр мадҳи» мавзусида тасвирий ва амалий санъат асарлари кўргазмаси очилди.

Ўзбекистон Бадиий академияси раиси А.Нуриддинов ва бошқалар Президентимиз раҳнамолигида санъат, хусусан, тасвирий санъатни ривожлантириш, ўзига хос мактаб ва анъаналарни шакллантириш, ижодкорлар меҳнатини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш ва рағбатлантиришга алоҳида эътибор қаратилаётганини таъкидлади.

Ватанимиз Мустақиллигининг 24 йиллигига бағишлаб, «Бетакроримсан, ягонасан, она Ватаним – Ўзбекистоним!» шиори остида ташкил этилган кўргазмада вилоятда яшаб ижод қилаётган мўйқалам усталари, кулоллар ва ҳайкалтарошларнинг саксонга яқин асари намойиш этилмоқда.

Экспонатлар орасида мамлакатимизда турли соҳаларда эришилаётган ютуқлар, амалга оширилаётган бунёдкорлик ишлари акс эттирилган суратлар, фидойи замондошларимизнинг портретлари, сопол буюмлар, ҳайкалтарошлик асарлари намуналари, воҳага хос урф-одат ва маросимлар ифодаланган картиналар ўрин олган. Бу ерда намойиш этилаётган асарларнинг кўпчилиги турли халқаро кўргазмаларда мухлис ва мутахассислар эътирофига сазовор бўлган.

Тадбир доирасида ушбу асарлар муаллифлари Раҳмон Авезов, Музаффар Абдуллаев, Бекзод Каримов, Раъно Эшонқулова, Аслон Рамазонов ва бошқалар билан учрашув ҳамда таниқли мусаввирларнинг ёш рассомлар учун маҳорат дарслари ўтказилди.

– Кўргазмага қўйилган асарлар, устозларимизнинг маҳорат сабоқлари Ватанимиз нақадар бетакрорлигини янада чуқур ҳис этиш, ҳаётни, танланган мавзуни теран англашга, самимий, табиий тасвирлашга ундайди, – дейди Ўзбекистон Бадиий академиясига қарашли Бухоро ихтисослашган санъат мактаб-интернати ўқувчиси Камолиддин Абдиев. – Бундай тадбирлар биз, ёш рассомлар учун жуда фойдалидир.

Тадбирда Бухоро вилояти ҳокими М.Эсонов сўзга чиқди.

 

Э.ЁДГОРОВ,

ЎзА мухбири



DB query error.
Please try later.