Охирги сонда



Кўп ўқилган мақолалар



Долзарб мавзу



Мақолалар архиви

«    Mart 2019   
Du Se Cho Pa Ju Sha Ya
25 26 27 28 1 2 3
4 5 6 7 8 9 10
11 12 13 14 15 16 17
18 19 20 21 22 23 24
25 26 27 28 29 30 31
01.08.2015

ҲАРАКАТ ДАСТУРИ ИЖРОСИ

Халқ депутатлари Термиз туман Кенгашидаги Ўзбекистон ХДП гуруҳи йиғилишида партиянинг 2015-2019 йилларга мўлжалланган Ҳаракат дастурида белгиланган Термиз туманида соғлиқни сақлаш муассасаларининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш борасида давлат бюджетидан ажратилаётган маблағларнинг мақсадли ишлатилишини таъминлаш масаласи хусусида сўз борди.

Таъкидландики, туман аҳолисига сифатли тиббий хизмат кўрсатиш мақсадида ўндан ортиқ тиббиёт муассасалари, қишлоқ врачлик пунктлари фаолият кўрсатмоқда. Туман тиббиёт бирлашмасининг Соғлиқни сақлаш муассасаларининг моддий-техника базасини ривожлантириш жамғармасига жорий йил учун маҳаллий бюджетдан 300 миллион сўм маблағ ажратилган. Бу ўтган йилга нисбатан 3 баробардан кўп. Ушбу маблағлар йил давомида тумандаги тиббиёт муассасаларини модернизация қилиш, замонавий лаборатория, ташхис ва даволаш ускуналари билан жиҳозлаш, дори-дармон воситалари билан таъминлашга йўналтирилиши режалаштирилган.

Тўрабек ЗОИРОВ, Ўзбекистон ХДП Термиз туман кенгаши раиси, халқ депутатлари туман Кенгашидаги партия гуруҳи раҳбари:

— Туманда тез тиббий ёрдам хизматини замонавий технологик асбоб-ускуналар билан таъминлаш, кўрсатилаётган хизматлар тезкорлиги ва сифатини ошириш мақсадида шошилинч тез тиббий ёрдам бўлимида таъмирлаш ишлари амалга оширилган. Бу ерда техника воситалари доимо чақирувга тайёр бўлиб, улар зарур дори-дармон ва бош­қа воситалар билан тўлиқ таъминланган. Ходимлар малакаси оширилиб, замонавий тиббий хизмат кўрсатиш имкониятлари кенгайтирилди. Натижада туман марказидан тортиб токи олис ҳудудлардаги маҳаллаларда истиқомат қилаётган аҳолига ҳам зарур пайтда биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш сифати ва даражаси анча яхшиланди.

Рустам АШУРОВ, Термиз туман тиббиёт бирлашмаси бош шифокори:

— Туман аҳолисининг саломатлигини мустаҳкамлаш ва уларга ўз вақтида замонавий тиббий хизмат кўрсатишда мавжуд 11 та қишлоқ врачлик пункти шифокорлари фаоллик кўрсатмоқда. Айни пайт­да тумандаги тиббиёт муассасаларида босқичма-босқич таъмирлаш ишлари амалга оширилиб, замонавий шарт-шароитлар яратилмоқда. Жорий йил ҳудудий инвестиция дастури бўйича Учқизил қўрғонидаги 3 қаватли шифохонани таъмирлаш учун 1 млрд. 762 млн. сўм маблағ ажратилди. 60 ўринга мўлжалланган ушбу масканда таъмирлаш ишлари давом этмоқда.

Йиғилишда туман тиббиёт бирлашмасига қарашли даволаш-профилактика муассасалари кесимида врач кадрлар етишмаслиги, кадрлар малакасини ошириш, даволаш-профилактика муассасаларининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш, дори-дармон, бир марталик тиббий воситалар билан таъминлаш масалаларидаги айрим камчиликлар кўрсатиб ўтилди. Шунингдек, олийгоҳни тамомлаган ёш кадрларга шароит яратиб бериш масаласига эътиборни кучайтириш кераклиги таъкидланди.

Аниқланган камчиликларни бартараф этиш бўйича таклиф-тавсиялар ишлаб чиқилди.

 

Аброр ҚУРБОНОВ



DB query error.
Please try later.