Охирги сонда



Кўп ўқилган мақолалар



Долзарб мавзу



Мақолалар архиви

«    Aprel 2019   
Du Se Cho Pa Ju Sha Ya
1 2 3 4 5 6 7
8 9 10 11 12 13 14
15 16 17 18 19 20 21
22 23 24 25 26 27 28
29 30 1 2 3 4 5
28.07.2015

СЕМИНАР-ТРЕНИНГ

Олий Мажлис ҳузуридаги Нодавлат нотижорат ташкилотларини ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди маблағларини бошқариш бўйича Парламент комиссияси, Фуқаролик жамияти шаклланишини мониторинг қилиш мустақил институти ва Ўзбекистон нодавлат нотижорат ташкилотлари миллий ассоциацияси ҳамкорликда семинар ўтказди.

«Давлат органлари ва фуқаролик жамияти институтлари ўртасида ижтимоий шерикликни ривожлантиришда жойлардаги давлат ҳокимияти вакиллик органларининг роли» мавзусига бағишланган тадбирда сенаторлар, депутатлар, вазирлик ва идоралар, жамоат ташкилотлари вакиллари, ижтимоий шериклик бўйича минтақалардаги жамоат комиссияларининг раислари ўзаро фикр алмашишди.

Семинарда мамлакатимизда нодавлат нотижорат ташкилотларининг эркин ривожланишини таъминловчи қонунчилик базаси яратилгани таъкидланди. Жумладан, «Ижтимоий шериклик тўғрисида»ги қонун мазмун-моҳияти яна бир бор таҳлил этилди.  Мазкур қонун ижтимоий шерикликни қўллаб-қувватлашнинг ҳуқуқий кафолатларини белгилаб берди. Қонунга мувофиқ Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳар Кенгашлари ҳузуридаги ижтимоий шериклик бўйича Жамоат комиссиялари шакллантирилди.

Жамоат комиссиялари фаолиятини ривожлантириш, уларнинг ваколатларидан самарали фойдаланиш ижтимоий-иқтисодий тараққиётга хизмат қилувчи дастурлар ишлаб чиқилиб, амалга оширилишида, фуқароларнинг ҳуқуқлари ҳимоя қилинишида муҳим аҳамиятга эга экани қайд этилди.

Семинар якунида ижтимоий шериклик бўйича жамоат комиссиялари фаолиятининг истиқболли йўналишларини қамраб олган комплекс чора-тадбирлар белгилаб олинди.

 

Зилола УБАЙДУЛЛАЕВА,

«Ўзбекистон овози» мухбири.



DB query error.
Please try later.