Охирги сонда



Кўп ўқилган мақолалар



Долзарб мавзу



Мақолалар архиви

«    Dekabr 2018   
Du Se Cho Pa Ju Sha Ya
26 27 28 29 30 1 2
3 4 5 6 7 8 9
10 11 12 13 14 15 16
17 18 19 20 21 22 23
24 25 26 27 28 29 30
31 1 2 3 4 5 6
25.07.2015

ДОЛЗАРБ ҚОНУН ЛОЙИҲАЛАРИ КЎРИБ ЧИҚИЛДИ

Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги ЎзХДП фракциясининг навбатдаги йиғилишида қатор қонун лойиҳалари атрофлича муҳокама этилди.

Дастлаб «Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қонун лойиҳаси биринчи ўқишда кўриб чиқилди.

Қонун лойиҳаси хусусий мулк, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик ишонч­ли ҳимоя қилинишини таъминлаш, уларни жадал ривожлантириш йўлидаги тўсиқларни бартараф этиш чора-тадбирларини амалга ошириш мақсадида ишлаб чиқилган.

Унга кўра, суд ва прокуратура органларининг тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилишдаги ролини ошириш, тадбиркорлик субъектларига берилган имтиёз ва преференциялар қўлланиши бўйича назорат механизмини такомиллаштириш, давлат, ҳуқуқни муҳофаза қилиш ва назорат органларининг ноқонуний ҳаракатлари учун жавобгарликни кучайтириш масалалари кўзда тутилмоқда. Шу мақсадда қатор қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиляпти.

– Фуқаролик кодексига мувофиқ, мулк фақат суд қарори асосида мусодара қилиниши ёки ҳақ тўланмаган тарзда олиб қўйилиши мумкин, – дейди Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати, ЎзХДП фракцияси аъзоси Дилмурод Саъдуллаев. – Айни вақтда амалдаги қонунчилик айрим назорат органларининг мулкни мусодара қилиш ҳуқуқини кўзда тутади. Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилишда суд органларининг ролини ошириш мақсадида товарлар, транспорт воситалари ва бошқа буюмларни фақат суд қарори асосида мусодара қилиш механизмини жорий қилиш таклиф этилмоқда. Шу муносабат билан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекс ҳамда «Давлат божхона хизмати тўғрисида»ги Қонуннинг айрим моддаларига тегишли ўзгартишлар киритилмоқда.

Фракциямиз таъкидлайдики, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик су­б­ъектларининг манфаатлари ҳимоя қилиниши ушбу сектордаги иш ўринлари кафолатли сақланишига, ўз ишини йўлга қўйиш ниятидаги юртдошларимиз фаолиятини рағбатлантиришга ҳам хизмат қилади. Бу ўз навбатида мамлакатимизда аҳоли бандлигининг ошишига мус­таҳкам замин яратади.

Депутатлар «Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги қонун лойиҳасини ҳам биринчи ўқишда кўриб чиқишди ва атрофлича муҳокама этишди.

Мазкур қонун лойиҳасида йўл ҳаракати қоидабузарликларининг олдини олиш самарадорлигини ошириш, йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш ва жамоат тартибини сақлашнинг компьютерлашган бошқарув тизимини жорий этиш, маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этилганида жавобгарликнинг муқаррарлиги принципига риоя этиш  масалалари кўзда тутилмоқда. Бу транспорт воситалари ҳайдовчиларининг масъулиятини ошириш, йўл транспорт ҳодисалари оқибатида келиб чиқадиган ўлим, оғир тан жароҳати олиш каби нохуш ҳолатларни камайтиришга, умуман,  фуқаролар хавфсизлигини таъминлашга хизмат қилади.

Ўзбекистон ХДП фракцияси кун тартибидаги бош­қа қонун лойиҳаларини ҳам электорат манфаатлари нуқтаи-назаридан келиб чиқиб, муҳокама қилди ва уларни концептуал жиҳатдан қўллаб-қувватлади.

 

Гулруҳ ОДАШБОЕВА,

«Ўзбекистон овози» мухбири.



DB query error.
Please try later.