23.07.2015

БОШЛАНҒИЧ ПАРТИЯ ТАШКИЛОТЛАРИ

жойлардаги муаммоларни аниқлаб, уларнинг ечими бўйича таклиф ва ташаббуслар билан чиқса, электорат манфаати янада самарали ҳимоя этилади

Ўзбекистон Халқ ­демократик партияси сайловолди дастури ижросини таъминлаш, электорат манфаатларини самарали ҳимоя қилишда бошланғич партия ташкилотларининг фаол­лиги муҳим аҳамиятга эга.

Партия Марказий Кенгаши Ижроия қўмитасининг жорий йил 15 июль куни бўлиб ўтган йиғилишида ҳам дастурий мақсадларни янада кенг тар­ғиб қилиш, партиянинг жамиятда обрўси ва нуфузини ошириш, таклифлар ва ташаббусларни кўпайтириш, аъзоларнинг билимини мустаҳкамлаш ҳамда фаоллигини ошириш масалаларида партия ташкилотлари ҳамда депутатлик бирлашмалари олдида турган долзарб вазифалар белгилаб олинди. Уларнинг ижроси таъминланиши бошланғич партия ташкилотлари зиммасига ҳам катта масъулият юклайди.

Бошланғич ташкилотларнинг иш самарадорлигини ошириш нималарга боғлиқ? Бу ҳақда партия ташкилотлари раҳбарлари, депутатлар, бошланғич ташкилотлари етакчиларининг фикри қандай?

Меҳрож ДАРХОНОВ, ЎзХДП Тошкент вилоят кенгаши раиси ўринбосари:

— Партиянинг аҳоли ўртасида доимий ишлайдиган, унинг муаммоларини ўрганиб, таклифларини юқори партия ташкилотлари ва давлат ҳокимиятининг вакиллик органларидаги депутатларига етказадиган асосий бўғини бошланғич ташкилотлардир. Шу боис Ўзбекистон ХДП Тошкент вилоят кенгаши  бошланғич партия ташкилотларини ривожлантиришга катта эътибор қаратмоқда. Бугун вилоятдаги 31 минг 533 нафар аъзони бирлаштирган 883 бошланғич ташкилот пар­тия­нинг таянчига айланган.

Қуйи бўғинлар билан ишлашда туман партия ташкилотларида катта тажриба борлиги бошланғич ташкилотлар фаолияти самарадорлигини белгиламоқда. Масалан, партиянинг Зангиота туман кенгашидаги мавжуд 70 та бошланғич партия ташкилоти Ўзбекистон ХДПнинг ғояларини аҳоли ўртасида кенгроқ тарғиб қилишга, унинг нуфузини оширишга хизмат қилмоқда. Мазкур бошланғич партия ташкилотларидаги 2817 нафар аъзонинг  ҳар бири партия ғояларини аҳоли ўртасида тарғиб қилишда фаоллик кўрсатмоқда.

Аммо бугун ҳамма бошланғич ташкилотлар фаолиятини ҳам бирдек, деб айта олмаймиз. Қуйи бўғинлар ишини янада жонлантиришимиз керак. БПТ етакчиларини махсус курсларда ўқитиш ва шу орқали кадрлар малакасини ошириб бориш, партия фаолиятига билимли кадрларни жалб қилиш лозим. Бунинг учун биринчи навбатда бошлан­ғич ташкилотларнинг моддий-техник базасини янада мустаҳкамлаш, уларни рағбатлантириб туриш керак, деб ўйлайман. Очиғини айтиш керак, бугунги кунда бирорта маҳаллий кенгашда бундай тизим мавжуд эмас. Улар ўртасида «Энг фаол БПТ», «Энг фаол БПТ тарғиботчиси» «Энг фаол партия фидо­йиси» каби номинациялар бўйича кўрик-танловлар, турли акцияларни амалиётга татбиқ этиш мақсадга мувофиқ бўлади, деб ўйлайман.

Вилоятимизда мавжуд бошланғич партия ташкилотлари етакчилари орасида ўқитувчилар, иқтисодчилар, жамоатчилик орасида ҳурмат ва эътиборга эга, ташаббускор ва салоҳиятли инсонлар кўпчиликни ташкил қилади. Шу боис улар ўртасида ўзаро тажриба алмашиш механизмини амалиётга татбиқ этиш ҳақида ўйлаяпмиз.

Сардорбек ҚОСИМОВ, Халқ депутатлари Андижон туман Кенгашидаги ЎзХДП гуруҳи раҳбари:

— Бугунги кунда Андижон туманида 1800 нафарга яқин ЎзХДП аъзоси 46 та бошланғич ташкилотга бирлашган. Аҳолини ўйлантираётган муаммолар, масалалардан кўпроқ хабардор бўлиш мақсадида халқ депутатлари туман Кенгашидаги ЎзХДП гуруҳининг 8 нафар аъзоси қуйи бўғинларга бириктирилган. Депутатлар улар билан доимий равишда боғланиб туради. Бошланғич партия ташкилотларидан тушган таклифлар депутатлар томонидан таҳлил этиляпти. Бу доимий комиссия ва сессиялар муҳокамасига электорат манфаати билан боғлиқ масалаларни олиб чиқишда муҳим аҳамиятга эга.

Туман ободонлаштириш бўлими, «Куйганёр» деҳқон бозори, Хартум, Кўнжи ва Найман қишлоқ фуқаролар йиғини, туман тиббиёт бирлашмаси, Бобоғози ва Ҳақиқат қишлоқ фуқаролар йиғинидаги бошланғич ташкилотлар тизимида бу борада ўзига хос тажриба бор.

Орол қишлоқ фуқаролар йиғини бошланғич ташкилотига бириктирилган депутат Матлуба Ғаниева ҳудуддаги вақтинча ишсиз ёшлар бандлигини таъминлашга кўмаклашмоқда. Касб-ҳунар коллежи битирувчиларига кичик бизнес ва оилавий тадбиркорликни ривожлантириш учун банклардан микрокредит маблағларини олишда амалий ёрдам кўрсатяпти.

Шунингдек, туман тиббиёт бирлашмаси тасарруфидаги бошланғич ташкилотларга бириктирилган депутат, вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари Илёсбек Юлдашев ташаббуси билан тумандаги кексалар, якка ёлғиз ва ногиронлар учун бепул тиббий кўрик ташкил этилди. Дори-дармонлар тарқатилди. Жорий йил февраль ойида туман ободонлаштириш бўлими қошида ҳам партиянинг бошланғич ташкилоти тузилди. Бу ташкилотга депутат Қаҳрамон Эшонов бириктирилди. Бугунга келиб мазкур бошланғич партия ташкилотининг аъзолари сони 200 нафарни ташкил этмоқда.

Биз электорат манфаатларини ҳимоя қилишга қаратилган ижтимоий масалаларни ҳал этишга янада кўпроқ аҳамият беришимиз лозим. Бу борада тўпланган масала ва муаммоларни умумлаштириб, вилоят, республика даражасигача олиб чиқишимиз ва уларни ижобий ҳал этишга эришишимиз зарур.

Шинаргул Пахратдинова, Қорақалпоқ давлат Шуҳрат музейи директори, бошланғич партия ташкилоти етакчиси:

— Ҳар ҳафтанинг бир кунини бошланғич партия ташкилоти куни, деб белгилаганмиз. Йиғилишда аъзолар фаолияти, муаммолари, таклиф-мулоҳазалари билан ўртоқлашамиз, улар билан эркин суҳбат қурамиз. Электоратимизни ўйлантираётган масалаларни депутатларимизга етказамиз, йиғилишларда муҳокамага қўя­миз.

Ташкилотимизда 30 нафар аъзо бор. Уларнинг сиё­сий-ҳуқуқий билимини мунтазам ошириб боришга алоҳида эътибор қаратамиз. Бошланғич ташкилот учун ажратилган хонада деворий газетамиз бор. Унда партиянинг фахрий аъзолари фикрлари доимий бериб борилади. Шунингдек, партия сафига янги қабул қилинган аъзолар билан кенг тушунтириш ишлари олиб борилади.

Бошланғич ташкилот одамлар билан яқин бўлиши лозим. Аҳолини ўйлантираётган муаммолар билан қизиқиши керак. Уларнинг ечими бўйича ташаббус, таклиф билан чиқишлари зарур. Чунки бошланғич партия ташкилотининг вазифаси фақат аъзолар билан расмий йиғилиш ўтказиш эмас.

Биз турли мавзуларда давра суҳбатлари ташкиллаштиряпмиз. Тадбирларга бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси туман бўлими, банд­ликка кўмаклашиш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш маркази ҳамда бошқа қатор ташкилотлар вакиллари, депутатлар таклиф этилмоқда. Ўзаро фикр алмашиш, савол-жавоблар депутатларимиз турли ижтимоий масалаларни вакиллик ҳокимияти муҳокамасига олиб кириши, ижро ҳокимияти органлари олдига қўйишига асос бўлади. Бундай тадбирлар бошланғич ташкилотларда ўтказилиши, аввало, етакчилар ва пар­тия аъзолари сиёсий-ҳуқуқ­ий билимини оширишга, аъзолар фаоллигини кучайтиришга хизмат қилади.

Яқинда бўлиб ўтган ЎзХДП Марказий Кенгаши Ижроия қўмитасининг йиғилишида етук мутахассисларга бўлган талабни қондириш, ўз сиёсий позициясига эга, янгиликка интилувчан ходимларни қўллаб-қувватлаш ва касбий салоҳиятини ошириш мақсадида партия юқори органларининг ишчи аппаратларида амалиёт жараёни ташкил этилаётгани қайд этилди. Бошланғич партия ташкилотлари бу имкониятлардан самарали фойдаланишлари керак, деб ўйлайман. Партия фаолиятига жиддий қизиққан, унинг дас­турий ғояларини тўла англаб етган, интилувчан ёш аъзоларимизни қўллаб-қувватлашимиз лозим.

 

Гулруҳ ОДАШБОЕВА



DB query error.
Please try later.