Охирги сонда



Кўп ўқилган мақолалар



Долзарб мавзу



Мақолалар архиви

«    Dekabr 2018   
Du Se Cho Pa Ju Sha Ya
26 27 28 29 30 1 2
3 4 5 6 7 8 9
10 11 12 13 14 15 16
17 18 19 20 21 22 23
24 25 26 27 28 29 30
31 1 2 3 4 5 6
21.07.2015

ЖИСМОНИЙ ТАРБИЯ ВА СПОРТ СОҲАСИГА ДОИР

қонун лойиҳаси муҳокама қилинмоқда. Фракциямиз аъзолари электорат манфаатидан келиб чиқиб, қонун лойиҳасидаги айрим меъёрларни қўллаб-қувватламайди

Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги ЎзХДП фракциясининг навбатдаги йиғилишида «Жисмоний тарбия ва спорт тўғрисида»ги Ўзбекис­тон Республикаси Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги қонун лойиҳаси биринчи ўқишда атрофлича муҳокама этилди. Айтиш керакки, мазкур қонун лойиҳаси «Соғлом бола йили» Давлат дастури ижроси доирасида ишлаб чиқилган.

Ҳозирги пайтда мамлакатимизда жисмоний тарбия ва спорт соҳасидаги муносабатлар «Жисмоний тарбия ва спорт тўғрисида»ги Қонун ҳамда унга мувофиқ қабул қилинган меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар билан тартибга солинган. Шу асосда мамлакатимизда муҳим ислоҳотлар амалга оширилмоқда. Бироқ жисмоний тарбия ва спорт соҳасидаги қонун­ости ҳужжатлари инвентаризация қилинганда, қонун даражасида мустаҳкамланиши лозим бўлган бир қатор масалалар аниқланган. Шуларни инобатга олган ҳолда, амалдаги қонунга айрим ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш кўзда тутилмоқда.

Абдуғаффор ҚИРҒИЗБОЕВ, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати, ЎзХДП фракцияси аъзоси:

Қонун лойиҳасида жисмоний тарбия ва спорт соҳасида мутахассислар тайёрлаш тизимини такомиллаштириш, спортнинг олимпия турларини янада ривожлантириш, шунингдек, тизимни давлат томонидан тартибга солиш, соҳадаги меъёрий-ҳуқуқий муносабатларга оид масалалар ўз ифодасини топган. Мазкур қонун лойиҳасида қишлоқ жойларидаги спорт мактаблари ва таълим муассасаларини малакали мутахассислар билан таъминлаш ҳамда қишлоқ аҳолисининг спорт билан шуғулланиш имкониятларини кенгайтиришга хизмат қиладиган меъёрлар кўзда тутилаётгани партия­миз электорати манфаатларига тўлиқ мос келади.

Лекин фракциямиз қонун лойи­ҳасидаги айрим меъёрлар бўйича ўз позициясига эга. Амалдаги қонуннинг бир нечта моддаси қонундан чиқариб ташланиши партиямиз дастурий мақсадларига мос эмас, деб ҳисоблаймиз. Фракциямиз фикрича, 16 ёшга тўлмаган болаларга, ногиронларга, етим болаларга, пенсионерларга жисмоний тарбия, спорт ва соғломлаштириш хизматлари бепул кўрсатилиши мақсадга мувофиқ, деб ҳисоблаймиз.

Шунингдек, фракция жисмоний тарбия, спорт ва соғломлаштириш хизматларидан бепул ёки имтиёзли шартларда фойдаланувчи фуқаролар, бошқа тоифаларининг рўйхати, шунингдек, имтиёзлар кўлами, уларни бериш тартиби, тегишли харажатларни қоплаш манбалари қонун ҳужжатларида аниқ белгиланиши ва молиявий манбалари кўрсатилиши лозимлигини илгари сурмоқда.

Шуҳрат МАМАДЖОНОВ, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати, ЎзХДП фракцияси аъзоси:

«Жисмоний тарбия ва спорт тўғрисида»ги Қонундан спортчиларнинг ижтимоий ҳимояланиши билан боғлиқ меъёрни чиқариб ташлаш кўзда тутилмоқда. Фракциямиз фикрича, қонун лойиҳасида давлат бошқаруви органлари, жисмоний тарбия ва спорт жамоат бирлашмалари, спорт клублари ва марказлари, бошқа ихтисослаштирилган спорт ташкилотлари ва муассасалари спортчиларнинг сиҳат-саломатлиги муҳофаза қилиниши керак, деган фикрда.

Бундан ташқари, спортчиларнинг айрим тоифалари қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда имтиёзли пенсия олиш ҳуқуқига эга бўлиши лозимлиги ҳақидаги меъёр қонун лойиҳасида ўз аксини топиши керак, деб ўйлаймиз.

Қонун лойиҳаси депутатлар ва мутахассислар иштирокида қизғин муҳокама этилди ҳамда биринчи ўқишда ЎзХДП фракцияси томонидан концептуал жиҳатдан қўллаб-қувватланди.

 

Лазиза ШЕРОВА,

«Ўзбекистон овози» мухбири.




DB query error.
Please try later.