Охирги сонда



Кўп ўқилган мақолалар



Долзарб мавзу



Мақолалар архиви

«    Dekabr 2018   
Du Se Cho Pa Ju Sha Ya
26 27 28 29 30 1 2
3 4 5 6 7 8 9
10 11 12 13 14 15 16
17 18 19 20 21 22 23
24 25 26 27 28 29 30
31 1 2 3 4 5 6
02.07.2015

ТИНЧЛИК, ОСОЙИШТАЛИК ВА ХАЛҚИМИЗ БИРДАМЛИГИНИНГ САМАРАЛАРИ

Аввал хабар қилинганидек, Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов жойларда ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларнинг бориши, амалга оширилаётган бунёдкорлик ва ободонлаштириш ишлари билан танишиш мақсадида 30 июнь – 1 июль кунлари Қашқадарё вилоятида бўлди.

Давлатимиз раҳбари Қашқадарё вилоятига сафарининг иккинчи куни Касби туманидагиКамол Султонфермер хўжалиги даласига ташриф буюрди. 

Қашқадарёлик деҳқонлар бу йил 145 минг гектар майдонда ғалладан мўл ҳосил етиштирди. Шу кунларда ўрим-йиғим ишлари қизғин давом этмоқда. “Камол Султон” фермер хўжалиги алоҳида фаоллик кўрсатмоқда. 67 гектар майдоннинг ҳар гектаридан 40 центнердан ошириб ҳосил олинмоқда.

Ғаллачиликда, айтиш мумкинки, пахтачиликда ҳам муҳим бўлган мана шу кунларда сизлар каби меҳнаткаш деҳқонларимиздан ҳол-аҳвол сўраш, ҳорманглар, деб уларга мададкор бўлиш менга катта мамнуният бағишлайди, деди давлатимиз раҳбари. Ерга, меҳнатга муносабат тубдан ўзгаргани, ер билан ишлаш ва деҳқончилик маданияти юксалгани мана шу обод далаларда, мўл-кўл ҳосилларда намоён бўлмоқда. Мамлакатимизда 8 миллион тоннадан зиёд ғалла етиштирилмоқда. Бундай улкан хирмонни бунёд этишнинг ўзи бўлмайди, албатта. Бу, авваламбор, сизларнинг тинимсиз меҳнатингиз, қишлоқ хўжалиги соҳасида амалга оширилган ислоҳотлар, мамлакатимиздаги тинчлик ва осойишталик, халқимизнинг бирдамлиги самарасидир.

Собиқ тузум даврида Қашқадарё вилояти қолоқ ҳудуд эди. Турли адолатсизликлар туфайли одамлар турмушдан норози, ҳаётдан ноумид бўлиб қолганди. Республикага газ етказиб берадиган вилоятда атиги 4 фоиз аҳоли табиий газдан фойдаланиш имконига эга эди, холос. 

Бугунги кунда Қашқадарё ҳар томонлама ривожланган вилоятга айланди. Мамлакатимиз саноат маҳсулотининг қарийб 11 фоизи, дон ва пахтанинг катта қисмини айнан шу вилоят етказиб бермоқда.

Тарихий хотирасиз келажак йўқ. Кечаги кунни унутмаслигимиз, уни бугунги кун билан солиштириб, хулоса чиқариб яшашимиз керак. Бу бизни огоҳликка, ҳаётнинг қадрига етишга, эртанги кун бундан ҳам фаровон бўлади, дея ишонч ва интилиш билан ҳаракат қилишга ундайди, деди Юртбошимиз. 

Президентимиз Қарши ва Шаҳрисабз шаҳарларида амалга оширилаётган улкан қурилиш ва ободонлаштириш ишлариКеча ким эдигу бугун ким бўлдик?” деган саволга жавоб эканини, улар вилоят қиёфасини ўзгартириб, аҳоли фаровонлигини янада юксалтиришга хизмат қилаётганини алоҳида таъкидлади. 

Давлатимиз раҳбари ташаббуси билан Қарши шаҳрининг ҳудуди кенгайтирилмоқда. Янги автостанция ва вокзаллар, кўп қаватли уй-жойлар, боғ ва хиёбонлар, хизмат кўрсатиш объектлари, канализация ва коммуникация тармоқлари бунёд этилмоқда. Аҳолининг мазмунли ҳордиқ чиқариши учун янада кенг қулайликлар яратилмоқда.

Шаҳрисабзда ҳам улкан қурилиш-ободонлаштириш ишлари амалга оширилмоқда. Оқсарой мажмуаси атрофидаги майдон кенгайтирилиб, Чорсу бозори, Кўкгумбаз обидаларини боғловчи сўлим хиёбон барпо этилаётир. Шаҳарнинг сайёҳлик салоҳиятини янада ошириш мақсадида Қарши шаҳрига борадиган 129 километрлик замонавий йўл қурилмоқда.

Қашқадарё буюк Соҳибқирон Амир Темурни вояга етказган замин. Бу ерда у зотнинг авлодлари – ғурури баланд, мард ва танти одамлар яшайди, деди Ислом Каримов.

Президентимиз фермер ва ишчиларнинг меҳнат қилиши ҳамда дам олиши учун яратилган имкониятлар, оилавий шароитлари билан қизиқди. Мамлакатимиздаги тинчлик-осойишталик, узоқни кўзлаб олиб борилаётган оқилона сиёсат ва изчил ислоҳотлар самарасида халқимиз турмуш даражаси муттасил юксалиб бораётгани қайд этилди.

Давлатимиз раҳбари пахта ҳосили ривожига ҳам аҳамият қаратди. Қашқадарё иқлими ва тупроқ шароитига мос серҳосил навларни кўпайтириш зарурлигини таъкидлади.

Ўзбекистон Қаҳрамони, Қамаши туманидагиБозор ўғли Абдифермер хўжалиги раҳбари Абдимурод Бозоров, “Нуронийжамғармаси вилоят бўлими раиси Январ Иноятов, вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси кенгаши раиси Эсон Ражабов, Касби туманидагиЖизза замин нурифермер хўжалиги раҳбари Тошпўлат Боқиев, Ғузор туманидагиЗарбдорқишлоқ фуқаролар йиғини раиси Раъно Жонқувватова, Шаҳрисабз туманидагиЗаргарликмаҳалла фуқаролар йиғинининг диний маърифат ва маънавий-ахлоқий тарбия масалалари бўйича маслаҳатчиси Нодира Абдуллаева ва бошқалар Президентимиз раҳнамолигида амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар самараси ҳар соҳада намоён бўлаётганини, одамларнинг турмуш тарзи, давлатимизнинг халқаро нуфузи тобора юксалиб бораётганини фахр билан таъкидлади.

Ислом Каримов Косон туманидаги “Пудина массиви” фермер хўжалиги даласида ҳам бўлди.

Ушбу хўжалик аъзолари бу йил 31 гектардан ортиқ майдонда ғалла етиштириб, унинг ҳар гектаридан 40 центнердан ҳосил олди.

Мустақилликнинг илк йилларидан фермерлик ҳаракатини ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратганимиз нақадар тўғри бўлганини бугун ҳаётнинг ўзи тасдиқлаб бермоқда. Фермерлар халқимиз ризқ-рўзини етиштириш, аҳоли турмуш даражаси ва сифатини оширишга хизмат қиладиган қудратли кучга айланди. Лекин фақат ғалла ва пахта билан юксак фаровонликка эришиб бўлмайди. Фермерларга янада кенг эркинлик бериш, кўп тармоқли фермер хўжаликларини изчил ривожлантириш зарур, деди Юртбошимиз.

Инсон бахт учун дунёга келади, деган ибора халқимиз орасида эзгу даъватга айланди. Одамлар ҳаётнинг маъносини тушуниб етмоқда, дунёқараши ўзгармоқда. Бугунги авлод билан саксонинчи йиллардаги одамлар ўртасида осмон билан ерча фарқ бор.

Яқинда Швейцарияда Жаҳон иқтисодий форуми иқтисодиёти энг тез ривожланаётган мамлакатлар рейтингини эълон қилди. Ўзбекистон мазкур рейтингда 5-ўринни эгаллади. Халқимизнинг тинимсиз меҳнати, изчиллик билан олиб борилаётган кенг кўламли ислоҳотлар туфайли қўлга киритилаётган бундай улкан ютуқлардан ҳар биримиз фахрланиб, бошимизни баланд кўтариб яшашга ҳақлимиз, деди Президентимиз.

Нуронийжамғармаси Косон тумани бўлими раиси Раҳим Турдиев, “Обидийдақишлоқ фуқаролар йиғини раиси Наби Бадиров, 15-умумтаълим мактаби ўқитувчиси Зумрад Боймуродова, Қарши давлат университети ахборот-ресурс маркази директори Роҳила Ҳалимова ва бошқалар бутун мамлакатимизда бўлгани каби Қашқадарё вилоятидаги тараққиёт, ўзгаришлар одамларнинг кўнглини кўтараётгани, ҳаёт сифатини ошираётгани, янги марралар сари руҳлантираётганини алоҳида таъкидлади. 

Президентимиз Ислом Каримовнинг Қашқадарё вилоятига сафари давомидаги учрашув ва мулоқотлар, уларда билдирилган фикрлар мамлакатимизда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар юксак самаралар бераётганини, Ватанимиз тараққиёти, халқимиз фаровонлигини муттасил юксалтиришга хизмат қилаётганини яна бир бор намоён этди. 

 

Анвар Самадов, Ўлмас Баротов, ЎзА

 



DB query error.
Please try later.