Охирги сонда



Кўп ўқилган мақолалар



Долзарб мавзу



Мақолалар архиви

«    Mart 2019   
Du Se Cho Pa Ju Sha Ya
25 26 27 28 1 2 3
4 5 6 7 8 9 10
11 12 13 14 15 16 17
18 19 20 21 22 23 24
25 26 27 28 29 30 31
02.07.2015

МИЛЛИЙ ҚАДРИЯТЛАРИМИЗ — БЕБАҲО БОЙЛИГИМИЗ

Наргиза УСАНБОЕВА, «Madaniyat va ma’rifat» телеканали катта муҳаррири:             

Президентимизнинг Матбуот ва Оммавий ахборот воситалари ходимларига йўллаган байрам табригида билдирилган фикрлар, илгари сурилган ғояларни ҳамкасбларимиз катта қизиқиш билан ўрганиб, ўзларига тегишли хулосалар чиқариб олишмоқда.

— Ўша куни Миллий академик драма театрида табрикни ҳаяжон билан тингладим. Сўнгра газетадан қайта-қайта ўқиб чиқдим, зиммамизда турган вазифалар қанчалик муҳимлиги, кўлами қанчалик кенглигини янада чуқурроқ англадим. Табрикда аввало журналист меҳнатининг жамиятдаги аҳамияти эътироф этилди, бугун биз журналистлар олдида турган устувор масалалар белгилаб берилди.

Тўғрисини айтганда, табрикни мен ўз фаолиятимиз учун дастуруламал, деб ҳисоблайман. Мана, унда билдирилган бир фикрга эътибор қаратайлик. Мамлакатимиз раҳбари биз моддий томондан ривожланган мамлакатлардан балки ҳозирча бироз орқададирмиз, лекин маънавий жиҳатдан манаман деган давлатлардан ўтиб кетганмиз, деган фикрни яна бир бор такрорлади.

Дарҳақиқат, бугун дунёнинг таниқли зиёлилари, олимлари, давлат арбоблари тан бераётганидек, ота-онанинг фарзандларига, фарзандларнинг ота-онага меҳри, ҳурмати, ака-ука, опа-сингил ўртасидаги аҳиллик, оқибат, қўни-қўшничилик, ёрдамга муҳтожни қўллаб-қувватлаш каби миллий қадриятларимиз халқимизнинг юксак маънавий фазилатларидан дарак беради.

Президентимиз ўз табригида биз журналистларга мурожаат қилиб, ана шу бебаҳо бойликни қўлдан чиқармаслик, ёшларимизга етказиш, уларни миллий ва умуминсоний қадриятлар руҳида тарбиялаш масаласига эътиборимизни қаратди. Бу сўзлар ҳар биримизни ўз ишимизга танқидий ёндашиб, зиммамиздаги вазифаларни қанчалик даражада бажараётганимиз хусусида ўйлаб кўришга даъват этади.

Бу ҳақда гап кетганда, қилинган ишлари­миздан кўра, қилинмаган ишларимиз кўплигини тан олишимиз керак, деб ўйлайман. Ўзимиз бир ўйлаб кўрайлик, маънавият масаласига ­Юртбошимиз нега бунчалик эътибор қаратмоқда? Юксак маънавият — енгилмас куч, деганда нималарга суяниб бу ғояни илгари сурмоқда? Маънавиятимизни улуғлашга, авайлаб-асрашга, бутун жамоатчилик эътиборини тортаётганининг сабаби нимада? Ёки Ўзтелерадио компаниясида «Madaniyat va ma’rifat» телеканалини очишдан кўзланган мақсад ва вазифалар нималардан иборат эди?..

Бу ҳақда ўйласак, айнан ушбу саволлар замирида бажарадиган вазифаларимиз турганини англаймиз. Бугун дунё тез ўзгариб, кучли давлатларнинг манфаатлар тўқнашуви куча­йиб, ҳар хил сиёсий ўйинлар, ахборот хуружлари авж олаётган, «оммавий маданият» деган офат ёшларимиз маънавиятига таҳдид солаётган бир шароитда маънавий-маърифий тарбия ҳар қачонгидан ҳам долзарб аҳамият касб этмоқда. Шунинг учун ҳам биз ёш авлодни илм-фан, санъат, спорт соҳаларига қизиқишини оширадиган, халқимизнинг бой маданий-маърифий меросини асраб-авайлаш ва янада бойитишга қаратилган юксак савиядаги теледастурлар, эшиттиришлар тайёрлашни устувор вазифа, деб биламиз. Табрикда илгари сурилган вазифаларни бажаришни, халқимиз манфаатини ҳимоя қилишни, юксак бурчимиз, деб ҳисоблаймиз. 



DB query error.
Please try later.