Охирги сонда



Кўп ўқилган мақолалар



Долзарб мавзу



Мақолалар архиви

«    Sentabr 2018   
Du Se Cho Pa Ju Sha Ya
27 28 29 30 31 1 2
3 4 5 6 7 8 9
10 11 12 13 14 15 16
17 18 19 20 21 22 23
24 25 26 27 28 29 30
25.06.2015

ТАРFИБОТ ТАЪСИРЧАНЛИГИ

партиянинг жамиятдаги нуфузини оширади

Ҳар қандай сиёсий партия ўз ғояларини тарғиб қилмасдан сиёсий майдонда таъсир кучига эга бўла олмайди. Ҳозир мамлакатимизда сиёсий партиялар ўртасида шакллан­ган кучли рақобат муҳити ҳар бир партиядан электорат билан иш олиб боришда замонавий усуллардан кенг фойдаланишни талаб этмоқда.

Мамлакатимиздаги бугунги сиёсий жараёнларда партиялараро сиёсий баҳс ва рақобатда ҳар бир партиянинг ўз электорати манфаатларини ифода этувчи ғоялари ҳамда унинг тарғиботи муҳим аҳамиятга эга. Шу маънода ЎзХДП дастурий мақсадларини,  мамлакатимиз ўтган давр ичида ижтимоий-сиёсий соҳаларда эришган муваффақиятларни аҳоли ўртасида тарғиб қилиш мақсадида «Тар­ғиботчилар гуруҳи» фаолият кўрсатяпти. Ушбу гуруҳ таркибида сиёсатшунослар, иқтисодчилар, ҳуқуқшунос олимлар, депутатлар, жамоат арбоблари, санъаткорлар тарғибот ишларини олиб бораяпти.

Бугунги кунда партиямиз Марказий Кенгаши томонидан тарғиботчилар гуруҳлари фаолиятини самарали йўлга қўйиш мақсадида бир қатор чора-тадбирлар ишлаб чиқилмоқда. Хусусан, ўтган давр мобайнида Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва туман, шаҳар партия ташкилотлари ҳузурида ташкил этилган тарғиботчилар гуруҳлари таркиби янгиланди, улар таркибига олимлар, сиёсатшунослар, журналистлар, ўқитувчилар, шифокорлар, маҳалла оқсоқоллари жалб қилинди. Бугунги кунда уч минг нафарга яқин тарғиботчи партия дастурий мақсад ва вазифаларини партия электорати ва аҳоли ўртасида мунтазам тарғиб этиб келяпти. Улар малакасини янада оширишга ёрдамлашиш, тажриба алмашишини йўлга қўйиш, фаолиятини такомиллаштириш мақсадида партия кенгашлари қошида «Тарғиботчилар клуби» ташкил этилган.

Мазкур йўналишда тарғиботчилар имкониятларидан кенг фойдаланиш ва ўз ўрнида уларни рағбатлантириб бориш борасида Ўзбекистон ХДП ­Наманган, Самарқанд, Қашқадарё вилоят кенгашларида яхши тажриба тўпланган. Бироқ барча ҳудудларда ҳам тарғиботчилар гуруҳлари талаб даражасида ташкил этилмаган. Мамлакатимизда олиб борилаётган ислоҳотлар, партия дастурий мақсад ва вазифаларини тарғиб этишда билим ва малакадан ташқари нотиқлик санъати юқори даражада бўлиши талаб этилади. Тарғиботчи ўз фикрини эркин ва ишончли баён этмаса, унинг сўзи таъсирчан чиқмайди. Демак бу тадбирнинг самараси ҳам кўнгилдагидек бўлмайди.

Тарғибот ишларида нутқ ҳамда маърузалар аниқ далиллар, электорат манфаатлари билан боғлиқ маълумотлар асосида тайёрланса, қизиқарли ва таъсирчан бўлади. Шуни алоҳида таъкидлаш жоизки, ўтказиладиган ҳар бир тадбир аниқ мақсадга йўналтирилган, долзарб масалаларга бағишланган бўлиши керак.

Масалага шундай ёндашадиган бўлсак, партиямизнинг Андижон вилоятининг Улуғнор, Бухоро вилоятининг ­Бухоро, Хоразм вилоятининг Шовот, Жиззах вилоятининг Зафаробод, Сирдарё вилоятининг Сардоба, Тошкент шаҳрининг Бектемир туманларидаги партия ташкилотларимиз партия­миз ғоявий мақсадлари ва амалга ошираётган ишлари тарғиботи бўйича ўз фаолиятларига тан­қидий кўз билан қарашлари зарур бўлади.

Яқинда тарғиботчилар фаолиятини янада такомиллаштиришга қаратилган услубий тавсиялар ишлаб чиқилди ва ҳудудларга етказилди. Ўйлаймизки, бу тавсиялар ана шу камчиликлар бартараф этилишида тарғиботчиларга яхши кўмакчи бўлади.

Бугун ҳаёт шуни талаб қилмоқдаки, партия тар­ғиботчиси аҳоли орасида кўпроқ бўлиб, партиянинг мақсадини тушунтириш билан бирга сиёсий позициясини ҳам қатъий ҳимоя қилиши, тарафдорларни кўпайтириши, электоратимиз вакиллари онгида мамлакатда амалга оширилаётган ижтимоий-иқтисодий ислоҳотлар ва демократик ўзгаришларга дахлдорлик ҳиссини ошириши лозим.

 

Акмал ТУРСУНБОЕВ,

ЎзХДП Марказий Кенгаши cектор мудири.



DB query error.
Please try later.