Охирги сонда



Кўп ўқилган мақолалар



Долзарб мавзу



Мақолалар архиви

«    Noyabr 2018   
Du Se Cho Pa Ju Sha Ya
29 30 31 1 2 3 4
5 6 7 8 9 10 11
12 13 14 15 16 17 18
19 20 21 22 23 24 25
26 27 28 29 30 1 2
25.06.2015

САЙЛОВЧИЛАР БИЛАН УЧРАШУВЛАР ПАЙТИДА

мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар ҳаётий самара бераётганига, фуқаролар уларни қўллаб-қувватлаётганига яна бир бор иқрор бўлдик

Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги ЎзХДП фракциясининг кенгайтирилган мажлисида бу фикр алоҳида таъкидлаб ўтилди. Мажлисда депутатларнинг  яқинда сайлов округларида олиб борган фаолияти натижалари кўриб чиқилди.

Йиғилишда сайловчилар билан учрашувларда кўтарилган масалалар, ўрганилган маълумотлар атрофлича таҳлил қилинди. Фракция раҳбари Ҳотамжон Кетмоновнинг таъкидлашича, учрашувларда фракциямиз ишчи гуруҳи томонидан ишлаб чиқилган «Ҳаракат дастурлари»га асосан фракция аъзолари, аввало, мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳот­ларнинг бориши, пар­ла­ментнинг қонун ижодкорлиги фаолияти юзасидан сайлов­чиларга батафсил ахборот­лар беришди. Мамлакатимизда давлат ва жамият қури­лишини демократлаштириш, ижтимоий-иқтисодий тараққиётни жадаллаш­тириш, суд-ҳуқуқ тизимини либераллаштириш, хавфсизликни таъминлаш, давлатимизнинг жаҳон ҳамжамиятида муносиб ўрин эгаллаши борасида амалга оширилаётган ишлар, олдинда турган муҳим вазифалар тўғрисида фикр-мулоҳазалар билдирилди.

Президентимизнинг жорий йил 16 январь куни «Мамлакатимизни 2014 йилда ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш якунлари ва 2015 йилга мўлжалланган иқтисодий дастурнинг энг муҳим устувор йўналишлари»га бағишланган ­Вазирлар Маҳкамаси мажлисидаги маърузаси мазмун-моҳияти, 23 январь куни Парламент палаталарининг қўшма мажлисидаги маърузасида белгиланган вазифалар ижроси, 9 май — Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан ­оммавий ахборот воситалари вакилларига берган интервьюсида билдирилган муҳим масалалар бўйича жойларда кенг тар­ғибот ишлари олиб борилди.

— Фракциямиз аъзолари, шунингдек, аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламлари, пенсионерлар, нафақаҳўрлар, ногиронлар ҳамда меҳнатга лаёқатсиз ва вақтинча иш билан банд бўлмаган кишиларни ўйлантираётган масалаларни, ушбу соҳа бўйича қабул қилинган қонунлар ижросини таҳлил қилишди ва ўрганишди, — деди фракция аъзоси ­Рустам Комилов. — Ўтказилган 300 га яқин учрашув, давра суҳбати ва семинарларда 36 минг нафарга яқин сайловчи иштирок этди. Учрашувлар савол-жавобларга бой бўлди. Аҳоли вакилларидан депутатларга 1300 дан зиёд мурожаат бўлди. 300 дан ортиқ мурожаат жойларда ҳал этилди, қолган мурожаатлар тегишли давлат идораларига юборилди ва назоратга олинди.

— Учрашувлар пайтида мамлакатимизда барча жабҳада олиб борилаётган ислоҳотлар ҳаётий самара бераётганига, фуқаролар уларни қўллаб-қувватлаётганига яна бир бор иқрор бўлдик, — деди фракция аъзоси Турсунпўлат Норбоев. — Шунингдек, бугунги кунда фуқароларимизнинг нафақат ижтимоий-иқтисодий, балки сиёсий фаоллиги, ҳаётга ва меҳнатга муносабати, ён-атрофда юз бераётган воқеаларга дахлдорлик туйғуси, айниқса, ёшларимизнинг ўзига ва келажакка ишончи ортиб бораётганини кўрдик.

— Илгари сайловчилар депутатларга аксарият ҳолларда фақат ижтимоий-маиший, баъзан шахсий масалалар юзасидан мурожаат қилиш билан чекланар эди, — деди фракция аъзоси Шуҳрат Турсунбоев. — Аммо ҳозир ундай эмас. Эндиликда сайловчилар депутатларга мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотларнинг бориши, парламент­нинг қонун ижодкорлиги фаолияти, қабул қилинган қонунларнинг мазмун-моҳияти, муҳокама қилинаётган қонунлар лойиҳалари тўғрисида, депутат аъзо бўлган қўмита ва фракция фаолияти ҳақида саволлар билан мурожаат қилмоқда. Шунингдек, сайловчилар таълим, банк-молия, соғлиқни сақлаш, уй-жой-коммунал хўжалиги, транспорт, қурилиш, алоқа масалаларига оид саволлар ва таклифларини билдиришди.

— Қабул қилинган қонун­ларнинг ижроси, қандай қонунларга эҳтиёж борлиги, аҳоли, хусусан, электорат вакиллари қандай муаммоларга дуч келаётгани ва уларни ҳал этиш бўйича нималар қилиш зарурлигини ўрганиш учрашувлар давридаги фаолиятимизнинг муҳим йўналиши бўлди, — деди фракция аъзоси Саттор Раҳматов. — Бундан таш­қари, партиямизнинг устувор дастурий мақсадларидан келиб чиқиб, касб-ҳунар коллежлари битирувчиларини мутахассислиги бўйича иш билан таъминлаш масаласи ўрганилди. Аввало, бу борада барча ҳудудда кенг кўламли ишлар олиб борилаётганини таъкидлашни истардим. Аммо ютуқлар билан бирга, айрим муаммо ва камчиликлар мавжудлиги ҳам маълум бўлди. Уларни бартараф этиш бўйича тавсиялар берилди.

Таъкидландики, фракция аъзоларининг сайлов округларидаги фаолияти даврида фуқаролар томонидан 15 га яқин йўналишда масалалар кўтарилган. Айниқса, аҳолини табиий газ, электр энергияси ва тоза ичимлик суви билан таъминлашни янада яхшилаш бўйича олиб борилаётган ишларни такомиллаштириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.

Фракция йиғилишида депутатларнинг сайлов округларидаги фаолияти якуни таҳлил этилди ва мазкур масала юзасидан фракция­нинг тегишли қарори қабул қилинди.

Ушбу қарорда сайловчилар кўтарган масалаларни умумлаштирган ҳолда, давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларига (мансабдор шахсларга) асослантирилган тушунтириш бериш бўйича сўровлар юбориш, қонун ижодкорлиги ташаббусларини кенгайтириш ва бошқа муҳим вазифалар ўз аксини топди.

 

Гулруҳ ОДАШБОЕВА,

«Ўзбекистон овози» мухбири.



DB query error.
Please try later.