Охирги сонда



Кўп ўқилган мақолалар



Долзарб мавзу



Мақолалар архиви

«    Dekabr 2018   
Du Se Cho Pa Ju Sha Ya
26 27 28 29 30 1 2
3 4 5 6 7 8 9
10 11 12 13 14 15 16
17 18 19 20 21 22 23
24 25 26 27 28 29 30
31 1 2 3 4 5 6
23.06.2015

«БИЗ ГИЁҲВАНДЛИККА ҚАРШИМИЗ!»

ЎзХДП «Истиқбол» ёшлар қаноти Қорақалпоғистон Республика бўлими 26 июнь – Халқаро гиёҳвандликка қарши кураш куни муносабати билан шу мавзуда давра суҳбати ўтказди. Унда гиёҳвандликнинг инсон ва жамият ҳаёти учун ўта зарарли ва хавфли иллат эканлигини ёшлар орасида кенг тушунтириш ҳамда гиёҳвандликка қарши курашда уларнинг фаол иштирокини таъминлаш масалаларида фикр алмашилди.

Сўзга чиққанлар бу иллатнинг жисмоний ва маънавий зарарлари борасида дунё ва мамлакатимиз оммавий ахборот воситаларида етарлича ёритилишига қарамай, ёшларимиз орасида мана шу оғуга тобе бўлаётганлар топилаётгани, гиёҳвандликка қарши кураш ҳар биримиздан огоҳлик, сергаклик ва масъулият талаб этишини алоҳида таъкидлашди.

Мутахассислар гиёҳванд моддалар қабул қилган инсон танасида турли касалликлар пайдо бўлиши, асаб-руҳий тизими фаолияти бузилиши, сезиш, эслаш, фикрлаш қобилиятининг пасайиши ва йўқолиши кузатилишини таъкидлашди. Гиёҳванд моддаларни истеъмол қилиш руҳий ҳамда жисмоний заифликка олиб келади.

Мамлакатимизда гиёҳвандликка қарши кескин кураш олиб борилаяпти. Бу борада самарали воситалардан фойдаланиляпти. Табиийки, бу жараёнларда биз ҳам фаол иштирок этишимиз керак, де­йишди «Истиқбол» ёшлар қаноти фаоллари.

 

Зулайҳо АРТИКОВА,

ЎзХДП Қорақалпоғистон Республика Кенгаши Матбуот хизмати ходими.



DB query error.
Please try later.