Охирги сонда



Кўп ўқилган мақолалар



Долзарб мавзу



Мақолалар архиви

«    Iyun 2019   
Du Se Cho Pa Ju Sha Ya
27 28 29 30 31 1 2
3 4 5 6 7 8 9
10 11 12 13 14 15 16
17 18 19 20 21 22 23
24 25 26 27 28 29 30
06.06.2015

СВЕТЛАНА РАДЗИВИЛ — ОСИЁ ЧЕМПИОНИ!

Шу кунларда Хитойда енгил атлетика бўйича Осиё чемпионати қизғин давом этмоқда.

Мусобақанинг дастлабки куни ҳамюртларимиз учун муваффақиятли кечди. Аёллар ўртасида баландликка сакраш бўйича Ватанимиз шарафини ҳимоя қилган Светлана Радзивил мутахассислар ишончини оқлади. Бунгача ёшлар ўртасида жаҳон чемпиони, Гуанчжоу (2010 йил) ва Инчеон (2014 йил)да ўтган ёзги Осиё ўйинларида ғолибликни қўлга киритган моҳир спортчимиз медаллари жам­ғармасини яна бир соврин билан бойитди. Светлана қитъа чемпионатида баландликка сакраш бўйича энг юқори (1 м. 91 см.) натижани қайд этиб, олтин медалга сазовор бўлди.

Яна бир истеъдодли спортчимиз Екатерина Воронина ҳам баҳс­ларни ишончли бошлади. Еттикураш бўйича ўтказилган мусобақада у ядро улоқтиришда 12 метру 84 сантиметр натижа билан иккинчи кўрсаткични қайд этди. 200 метр масофага югуришда 25,66 сония натижа билан олтинчи бўлиб марра чизиғини кесиб ўтди. Айни пайтда Екатерина Воронина еттикурашнинг тўртта турида иштирок этиб, 3302 очко жам­ғарган ҳолда иккинчи ўринда бормоқда. 

Мусобақалар давом этмоқда. 

 

Самандар БОБОРАЖАБОВ,

ЎзДЖТУ талабаси.


Фикр ва мулохазалар

Защита от автоматических сообщений

Сўнгги янгиликлар: