Охирги сонда



Кўп ўқилган мақолалар



Долзарб мавзу



Мақолалар архиви

«    Dekabr 2018   
Du Se Cho Pa Ju Sha Ya
26 27 28 29 30 1 2
3 4 5 6 7 8 9
10 11 12 13 14 15 16
17 18 19 20 21 22 23
24 25 26 27 28 29 30
31 1 2 3 4 5 6
02.06.2015

«МЕҲРИМ СЕНГА АРМУҒОН»

ЎзХДП Фарғона вилоят кенгаши Меҳрибонлик уйлари болаларига совғалар улашди.

Баланд қурилган уй, ҳовли олди қип-қизил гулзор, гулзорда қўл ушлашиб олган болалар, уларнинг меҳрибон ота-оналари, мусаффо осмон узра қуёш ўзининг қайноқ заррин нурини улашмоқда.

Бу тасвирларни Фарғона шаҳридаги «Мурувват» ногирон болалар интернат-уйи тарбияланувчиси Оля Шинкаренко оқ қоғозга туширди.

1 июнь — Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни муносабати билан ўтказилган «Меҳрим сенга армуғон!» кўрик-танлови Оля Шинкаренко сингари болаларнинг қалбларидаги энг эзгу тилакларини рангин қаламлар орқали ифодалашга имконият яратди.

50 нафар тарбияланувчи иштирок этган танлов  болаларга ўзгача қувонч бағишлади.

ЎзХДП Фарғона вилоят кенгаши ташаббуси билан ўтказилган  тадбирда Олий Мажлис Қонунчилик пала-таси депутати Бунёджон ­Эшонқулов, вилоят «Қизил ярим ой» жамияти раиси ­Юлдузхон Раҳимова, ЎзХДП Фар­ғона вилоят кенгаши раиси ўринбосари, халқ депутатлари вилоят Кенгаши депутати Дилбархон Мамаджанова болаларни байрам билан табриклашди ва уларга совғалар топширилди.

Расмлар танловида Оля Шинкаренко биринчи ўринни қўлга киритди.

 

Феруза НИШОНОВА,

«Фаол аёллар» қаноти Фарғона вилоят бўлими етакчиси.



DB query error.
Please try later.