Охирги сонда



Кўп ўқилган мақолалар



Долзарб мавзу



Мақолалар архиви

«    Aprel 2019   
Du Se Cho Pa Ju Sha Ya
1 2 3 4 5 6 7
8 9 10 11 12 13 14
15 16 17 18 19 20 21
22 23 24 25 26 27 28
29 30 1 2 3 4 5
26.05.2015

МАЪНАВИЙ ФАЗИЛАТ ВА КАСБ МАДАНИЯТИ

Ички ишлар вазирлиги Академиясида «Ички ишлар органлари ходимларининг шахсий фазилатлари ва касбий малакаларини шакллантириш, уларни ватанпарварлик руҳида тарбиялашда маънавий-маърифий ишларнинг ўрни» мавзусида семинар-тренинг бўлиб ўтди.

Унда вазирлик марказий аппарати соҳавий хизматлари, Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ, Тошкент шаҳар ва вилоятлар ички ишлар бошқармалари, Жазони ижро этиш бош бош­қармаси, Қоровул қўшинлари, Республика «Қўриқлаш» бирлашмаси ҳамда олий таълим муассасалари шахсий таркиб билан ишлаш хизмати тарбиявий ишлар бўйича масъул ходимлари иштирок этди.

— Ички ишлар ходими аввало юксак маданиятли, бошқаларга ҳар томонлама ўрнак бўлиши керак, — дейди ИИВ шахсий таркиб билан ишлаш хизмати тарбиявий ишлар бошқармаси бўлим бошлиғи, подполковник Бернора Содиқова. — Ана шу мақсадда 1993 йилдан буён ҳафтанинг ҳар душанба куни маърифат дарслари ўтказилиб келинмоқда. Унда таниқли фан, маданият ходимлари, ижодкорлар, санъаткорлар, муассаса ва жамоат ташкилотлари вакиллари иштирок этадилар. Йил якунида ҳар бир ходим олган билимлари асосида малака тоифасига имтиҳон топширади.

— Ҳозирги кунда мамлакатимизда ўтказилаётган ислоҳотлар мазмун-моҳиятини жамиятимизнинг ҳар бир онгли аъзосига етказиш, огоҳлик ва ҳушёрликни ошириш муҳим аҳамият касб этади, — дейди тадбир ташкилотчиларидан бири, ИИВ Академияси тарбиявий ишлар бўлими бошлиғи, подполковник Музаффар Комилов. —  Бу семинар-тренингда ҳар бир ходим ўз мутахассислиги бўйича касбий маҳорат ва амалий кўникмаларини такомиллаштиради, шу билан биргаликда маънавий-маърифий билимларини ошириш орқали ўз фаолиятига ҳозирги давр нуқтаи-назаридан баҳо беради. Мақсадимиз – ходимларнинг маънавий фазилати ва касб маданиятини янги бос­қичга кўтариш ва замон талабига ҳар томонлама мос келадиган мутахассис кадрларни тайёрлашдан иборат. 

— Ўтказилган семинар-тренингнинг аҳамияти жуда катта, — дейди Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ шахсий таркиб билан ишлаш хизмати бошлиғи ўринбосари, подполковник Абдулла Йўлдошев. — Биз бу ерда бошқа вилоятлар ички ишлар идораларида хизмат интизоми ва қонунчилик бузилишларининг олдини олиш бўйича олиб борилаётган ишлар билан танишдик, ижобий натижаларни амалда қўллаш бўйича ҳамкасб­лар билан тажриба алмашдик.

— Жорий йил вилоятимизда ички ишлар идоралари ходимлари жанговорлик ва хизмат шайлиги, огоҳлик ва ҳушёрликни ошириш масаласига алоҳида эътибор қаратилмоқда, — дейди Самарқанд вилоят ички ишлар бошқармаси шахсий таркиб билан ишлаш хизмати бошлиғи ўринбосари, подполковник Шуҳрат Маматқулов. — Ходимларнинг билим савиясини ошириш бўйича услубий қўлланма тайёрланиб, уларга тарқатилди. Маънавий-маърифий, касбий маданият маш­ғулотлари давомида уларнинг олган билим ва малакалари амалий синовдан ўтказиб борилади ва баҳоланади.

Семинар-тренингда таъкидланганидек, бугунги глобаллашган давр одамлардан янгича фикрлашни, талаб этмоқда. Бундай шароитда зарур кўникма ва малакага эга мутахассислар тайёрлашда касбий маданиятга оид билимларнинг ўрни ва аҳамияти жуда муҳим ҳисобланади.

 

Нуруллоҳ ДОСТОН

ёзиб олди.



DB query error.
Please try later.