Охирги сонда



Кўп ўқилган мақолалар



Долзарб мавзу



Мақолалар архиви

«    Noyabr 2018   
Du Se Cho Pa Ju Sha Ya
29 30 31 1 2 3 4
5 6 7 8 9 10 11
12 13 14 15 16 17 18
19 20 21 22 23 24 25
26 27 28 29 30 1 2
23.05.2015

ПАРТИЯМИЗНИНГ ЖАМОАТЧИЛИК ҚАБУЛХОНАЛАРИ

электорат муаммоларини ўрганиш ва манфаатларини ҳимоя қилишда асосий механизмга айланмоғи зарур

Алишер Тошматов, ЎзХДП Сирдарё вилоят кенгаши раиси, халқ депутатлари вилоят Кенгашидаги партия гуруҳи раҳбари.

Партиянинг жамиятдаги таъсир кучи, обрў-эътибори Сайловолди дас­­турида белгиланган вазифалар ижросига боғлиқ. Чунки бугунги кунда қуруқ сўзлар, ваъдалар, баландпарвоз шиорлар билан мавқега эришиб бўлмайди. Ҳар бир айтилган гапнинг устидан чиқилса, берилган ваъда бажарилсагина, одамлар партияга ишонади, суянади. Бунга эришиш учун аввало, сайловчилар, электорат вакилларини ташвишга солаётган масалалардан хабардор бўлиш талаб этилади. Айнан шу ўринда Жамоатчилик қабулхоналари имкониятларидан унумли фойдаланишга алоҳида эътибор қаратмоқ керак.

Маълумки, Жамоатчилик қабулхоналари фаолия­ти йилдан йилга такомиллашиб бормоқда. Бунда ЎзХДП Марказий Кенгашининг йўриқномалари, тавсиялари муҳим аҳамият касб этмоқда.

2014 йилда партиямиз Жамоатчилик қубулхоналарига вилоят бўйича 533 мурожаат бўлди. Шулардан, 406 таси халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашлари аъзолари ҳамда ҳамкор ташкилотлар кўмагида ижобий ҳал этилди. Қолганларига ҳуқуқий маслаҳатлар берилди. Мурожаатлар асосида аҳолини ичимлик суви, табиий газ, электр энергияси билан таъминлашни янада яхшилаш, коммунал хизмат кўрсатишнинг аҳволига доир масалалар ҳар ойда партиянинг маҳаллий кенгашлари ҳамда депутатлар иштирокида мониторинг қи­линди.

Шунингдек, касб-ҳунар коллежи битирувчилари бандлиги бўйича қилинган мурожаатлар асосида олиб борилган ишлар натижасида айрим туман­ларда бир қатор камчиликлар борлиги аниқланди. Бу масалалар, аввало, партия гуруҳи йиғилишида, сўнгра халқ депутатлари Сардоба, Боёвут, Оқ олтин туман Кенгашлари сессияларида кўриб чиқилди.

Жорий йилнинг биринчи чорагида вилоятдаги 12 Жамоатчилик қабулхонасига 115 мурожаат бўлди. 70 мурожаат идора ва ташкилотлар кўмагида ижобий ҳал этилди. Қолгани назоратга олинди ва айримларига ҳуқуқий маслаҳатлар берилди.

Шу йилнинг март ойида вилоят партия кенгаши Жамоатчилик қабулхонасига Нуробод қишлоқ фуқаролар йиғини аҳолиси газ таъминотида узилишлар бўлаётгани тўғрисида мурожаат қилган. Бу масала халқ депутатлари вилоят Кенгашидаги партия гуруҳи томонидан ўрганилиб, ижобий ечим топди.

Туман, шаҳар кенгашлари ҳузуридаги Жамоатчилик қабулхоналарида ҳам ижобий ўзгаришларни кузатиш мумкин. Гулистон, Янгиер шаҳар партия кенгашлари фуқаролардан тушган мурожаатларнинг аксариятини ҳал қилишга эришган. Аммо айрим шаҳар ва туман кенгашлари қошидаги Жамоатчилик қабулхоналари фаолиятини қониқарли, деб бўлмайди. Ширин шаҳар, Мирзаобод, Ховос туман кенгашларида мурожаатларда кўтарилган масалаларни ўрганиш, уларни ижобий ҳал этишда сусткашликка йўл қўйиляпти. Биз бу масалада улар билан алоҳида иш олиб бораяпмиз. Албатта, партия ташкилоти ва гуруҳи фаол бўлса, ҳудудда мурожаатларга ечим ҳам топилади. Шу боис уларнинг фаолиятини кучайтириш учун ўқув машғулотлари, семинар-тренинг, давра суҳбатлари ташкил этиб боряпмиз. Соҳага доир ўқув қўлланмаларидан кенг фойдаланишга эътибор қаратяпмиз. Шу билан бирга, Жамоатчилик қабулхоналарининг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш, уларни замонавий компьютер ва коммуникация воситалари, зарур сиёсий-ҳуқуқий адабиётлар билан таъминлашга ҳаракат қиляпмиз.

Жамоатчилик қабулхоналари фаолиятида барча даражадаги партия ташкилотлари ҳамда депутатлар иштирокини таъминлаш зарур. Мисол учун, аҳоли мурожаатларини таҳлил қилиб, ҳудудлар учун хос бўлган масалаларни умумлаштирган ҳолда, юқори партия ташкилотларига олиб чиқиш лозим. Бошланғич партия ташкилотларимиз фаолият кўрсатадиган корхоналарда эса ишчиларнинг меҳнат шароити, ижтимоий ҳимояси қандайлигини ўрганишимиз ёки маҳалла фуқаролар йиғинларида эҳтиёжманд оилаларнинг ижтимоий нафақа олиши ҳолатини мониторинг қилиб бориш зарур. Бу жойлардаги муаммолар ечим топишига кўмаклашади.

Электоратни ўйлантираётган масалаларни ҳал этиш йўлларини барча манфаатдор ташкилотлар билан биргаликда муҳокама қилиш, аввал партия гуруҳида, вилоят, туман, шаҳар Кенгашларидаги доимий комиссияда, зарур бўлса, сессияда кўриб чиқиш талаб этилади. Шу орқали халқ депутатлари маҳаллий Кенгашларидаги партия гуруҳлари аъзоларининг ўз сайлов округларидаги фуқаролар мурожаатлари билан ишлашини янги босқичга кўтариш мумкин.

Сиёсий партияни халққа яқинлаштирадиган, жамиятда таъсир кучини оширадиган энг муҳим восита — одамлар манфаатини самарали ҳимоя қилишдир. Демак, бу борада Жамоатчилик қабулхоналари  имкониятларидан тўлақонли фойдаланишимиз зарур. Бу электорат манфаатларини барча ҳудудларда тизимли ўрганиш, шу асосда партия ташкилотлари ва депутатлик гуруҳларининг ташаббускорлигини ошириш, ижтимоий ҳимоя билан боғлиқ масалаларни ўз вақтида ҳал этишда долзарб аҳамият касб этади.

 

·      Электорат манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича ЎзХДП депутатлари қандай ишларни амалга оширмоқда?

·      Ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, аҳолини ўйлантираётган масалаларга ечим топиш бўйича қандай тажриба тўпланди?

·      Депутатлик гуруҳлари зиммасида бугун қандай вазифалар турибди?

·      ЎзХДП депутатлари қайси ҳудудларда талаб даражасида фаолият юритмаяпти, уларнинг фаоллиги ва ташаббускорлигини ошириш бўйича қандай таклифларингиз бор?

Мазкур саволларга ЎзХДП Тошкент вилоят кенгаши раиси, халқ депутатлари вилоят Кенгашидаги партия гуруҳи раҳбари ­Сирожиддин АЪЗАМОВнинг жавобларини кутамиз.

Бу ҳақдаги мақола газетамизнинг жорий йил 28 май сонида чоп этилиши режалаштирилган. 



DB query error.
Please try later.