Охирги сонда



Кўп ўқилган мақолалар



Долзарб мавзу



Мақолалар архиви

«    Oktabr 2019   
Du Se Cho Pa Ju Sha Ya
30 1 2 3 4 5 6
7 8 9 10 11 12 13
14 15 16 17 18 19 20
21 22 23 24 25 26 27
28 29 30 31 1 2 3
21.05.2015

БАНДЛИК ДАСТУРИНИНГ ЖОРИЙ ЙИЛ БИРИНЧИ ЧОРАКДАГИ ИЖРОСИ КЎРИБ ЧИҚИЛМОҚДА

Юртимизда меҳнат ресурслари юқори суръатларда кўпайиб бораётган ҳозирги шароитда Иш ўринлари ташкил этиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш дастури ижросини ҳаётга татбиқ этиш, одамларни ишга жойлаштириш долзарб вазифа ҳисобланади.

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Меҳнат ва ижтимоий масалалар қўмитасининг навбатдаги кенгайтирилган йиғилишида шу масалага алоҳида эътибор қаратилди. Унда «2015 йилда иш ўринлари ташкил этиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш дас­тури»нинг асосий йўналишлари ва параметрларининг 2015 йил I чорак якунлари бўйича ижроси муҳокама этилди. Мазкур масала юзасидан Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги ҳамда Тошкент вилоят ҳокимлигининг ахборотлари тингланди.

Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлигининг Бандликни таҳлил қилиш ва меҳнат миқдорини тартибга солиш бошқармаси бошлиғи Эркин Авезовнинг қайд этишича, жорий йилнинг январь-март ойларида республика бўйича 141,1 мингта иш ўрни яратилган. Уларнинг 62,6 фоизи ёки 88,3 мингтаси қишлоқ ҳудудларига тўғри келади.

Депутатлар узоқни кўз­лаб амалга оширилаётган ислоҳотлар, инқирозга қарши кўрилган чора-тадбирлар самараси ўлароқ, юртимизда иқтисодиётнинг юқори ўсиш суръатлари таъминлаб келинаётганини таъкидлашди. Мақсадли дастурларнинг амалга оширилиши иш ўринлари кўпайишига ҳамда ёшлар бандлигини таъминлашга мустаҳкам замин яратмоқда. Кичик бизнес, якка тартибдаги ва оилавий тадбиркорликни, деҳқон ва фермер хўжаликларини ривожлантириш ҳамда касаначилик имкониятларини кенгайтириш, ишламай турган корхоналар фаолиятини тиклаш ҳисобига аҳоли бандлигини таъминлаш бўйича ижобий ишлар билан бир қаторда соҳада айрим ­муаммо ва камчиликлар борлиги ҳам айтиб ўтилди. Депутатлар бу борада ўз таклиф-мулоҳазаларини билдиришди.

Хусусан, янги объектларни ишга тушириш, ишлаб чиқаришни модернизациялаш, қайта жиҳозлаш ва мавжуд қувватлардан унумли фойдаланиш, саноат, қурилиш, хизмат кўрсатиш ва сервис соҳасини жадал ривожлантириш, инфратузилма, коммуникация ва уй-жой объектлари қурилиши кўламини ошириш ҳисобига иш ўринлари ташкил этиш муҳимлиги алоҳида қайд этилди.

Шунингдек, йиғилишда янги иш ўринлари ташкил этиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш дастурининг жорий йил I чораги давомида Тошкент вилоятидаги ижроси ҳам атрофлича муҳокама қилинди. Маълумотларга кўра, Тошкент вилоятида 2015 йилда 87,2 мингта иш ўрни яратилиши белгиланган бўлиб, I чоракда 11,4 мингта иш ўрни ташкил этилган. Депутатлар вилоятда бандликни таъминлаш бўйича устувор йўналишларга эътибор қаратишди. Дастурда белгиланган вазифаларни ўз вақтида ва самарали бажариш ҳақида фикр юритилди.

Шу асосда қўмитанинг кенгайтирилган йиғилишида «2015 йилда иш ўринлари ташкил этиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш ­дастури»нинг I чоракда белгиланган параметрларининг ижроси борасида тегишли қарор қабул қилинди. Ушбу қарорда  яратилаётган иш ўринларининг барқарорлигини таъминлаш, ишсиз ва банд бўлмаган аҳолини, айниқса, касб-ҳунар коллежлари битирувчилари, хотин-қизлар, ногиронлар ва ижтимоий муҳофазага муҳтож кишиларни ишга жойлаштириш, мутасадди вазирлик, ташкилот ва идораларнинг масъулиятини янада ошириш, йўл қўйилган камчиликларни бартараф этиш масалалари кўзда тутилди.

 

Лазиза ШЕРОВА,

«Ўзбекистон овози» мухбири.



Фикр ва мулохазалар

Защита от автоматических сообщений

Сўнгги янгиликлар: