Охирги сонда



Кўп ўқилган мақолалар



Долзарб мавзу



Мақолалар архиви

«    Aprel 2019   
Du Se Cho Pa Ju Sha Ya
1 2 3 4 5 6 7
8 9 10 11 12 13 14
15 16 17 18 19 20 21
22 23 24 25 26 27 28
29 30 1 2 3 4 5
19.05.2015

ИБРАТ МАКТАБИ

Саккиз нафар ўғил-ғизни оқ ювиб, оқ тараган, эл-юрт корига ярайдиган фарзанд этиб тарбиялаган пиру бадав­лат отахонлардан бири 94 ёшли Мадали Эшонқулов Фарғона шаҳридаги «Янгисой» маҳалласида яшайди. Яқинда ЎзХДП Фарғона вилоят кенгаши фаоллари, депутатлар ва ёшлар Мадали ота каби ўнлаб кексаларнинг хонадонларида бўлиб, уларнинг ҳолидан хабар олишди.

— Сизнинг ҳаёт йўлингиз биз учун ибрат мактабидир, — дейди «Истиқбол» ёшлар қаноти вакили, ЎзХДП аъзоси Ойбек Йўлдошев Мадали Эшонқуловнинг суҳбатини тинглар экан. — Партиямизнинг ёш вакилларидан тузилган кичик гуруҳ энди ҳар доим сиздан хабар олиб, уй юмушларига ёрдамлашади. Уларга бемалол суянишингиз, ўзингизни қизиқтирган саволларга жавоб олишингиз мумкин. 

Мадали Эшонқулов Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиси. Ғалабадан сўнг узоқ йиллар ҳалол ва фидойилик билан меҳнат қилди. Мана энди фарзанд, набира, эваралар бағрида бахтли ҳаёт кечирмоқда.

— Тилагим ҳам, талабим ҳам битта: тинч-фаровон ҳаётнинг қадрига етинглар. Ватаннинг фидойи ўғил-қизи бўлиб, унга хизмат қилинглар, — дейди отахон.

Шу каби мароқли суҳбатлар «Темирйўлчи» маҳалласида яшовчи 96 ёшли Тўхтасин ота Усмонов хонадонида ҳам давом этди. Партия вилоят кенгаши вакиллари Тўхтасин отага совға-салом улашиб, бу хонадонга ҳам ҳар доим келиб, ҳол-аҳвол сўраб турадиган бўлдилар.

«Кексаларни эъзозлаш йили» Давлат дастури асосида ЎзХДПнинг барча шаҳар ва туман кенгашлари жойларда кенг қамровли ишларни амалга оширмоқда. Жумладан, яқинда Фарғона шаҳридаги Саховат уйида «Кексаларимиз доимо эъзозда» мавзусида тадбир уюштирилди.

— Иккинчи жаҳон урушида ҳалок бўлган минглаб юртдошларимиз хотирасини ёд этиш, оловли жанггоҳлардан омон қайтган боболаримизга, оғир кунларни сабр-бардош билан енгган момоларимизга ҳурмат-эҳтиром кўрсатиш миллий қадриятга, айтиш керакки, ҳар биримизнинг қалб амримизга айланди, — дейди ЎзХДП Фарғона вилоят кенгаши раиси ўринбосари Дилбархон Мамажонова учрашув чоғида. — Кексаларимиз ҳамиша биздан меҳр ва эътибор кутади, биз ҳам уларнинг ибратли ҳикояларидан кўп нарса ўрганамиз. Шундай экан, бундай учрашувларни ҳар доим ўтказиб туришимиз керак.

Тадбирда вилоят Кенгаши депутатлари ҳомийлигида байрам дастурхони безатилиб, уруш ва меҳнат фахрийларига эсдалик совғалари топширилди.

— Биздан кўнгил сўраб келган ЎзХДП фаолларига миннатдорлик билдирамиз, — дейди Саховат уйидаги тадбир чоғида 96 ёшли Елена Петрова. — Деярли ҳар куни кимдир эшигимизни тақиллатиб келади. Хабар олувчиларнинг юз-кўзидаги меҳр, самимиятни кўриб дилим ёришади...

 

Муҳаммаджон ОБИДОВ,

«Ўзбекистон овози» мухбири. 



DB query error.
Please try later.