Охирги сонда



Кўп ўқилган мақолалар



Долзарб мавзу



Мақолалар архиви

«    Dekabr 2018   
Du Se Cho Pa Ju Sha Ya
26 27 28 29 30 1 2
3 4 5 6 7 8 9
10 11 12 13 14 15 16
17 18 19 20 21 22 23
24 25 26 27 28 29 30
31 1 2 3 4 5 6
16.05.2015

БОШ СОВРИН КИМГА НАСИБ ЭТАДИ?

Куни кеча футбол бўйича нуфузи жиҳатидан жаҳон чемпионатидан кейинги ўринда турувчи Европа чемпионлар лигаси ярим финал жавоб учрашувлари бўлиб ўтди.

Дастлабки жуфтлик учрашувида «Бавария» (Германия) — «Барселона» (Испания) футболчилари ўзаро рўбарў келди. Бу жамоаларнинг Испанияда кечган баҳсида барселоналиклар йирик — 3:0 ҳисобида ғалаба қозонганди. Кутилганидек, жавоб ўйини ҳам шиддатли ва муросасиз кечди. Унда «Бавария» вакиллари мағлубият аламини олди — 3:2. Аммо бу муваффақият икки ўйин натижасига кўра, немис футболчиларининг финалга чиқиши учун камлик қилди.

Ярим финалнинг иккинчи ўйинида эса «Реал» (Испания) — «Ювентус» (Италия) жамоалари куч синашди. Учрашув олдидан аксарият мухлислар «Қироллик клуби» имкониятини юқори баҳолаётганди. Дастлаб Туринда ўтган ўйинда «Ювентус» бир тўп фарқи билан (2:1) ғалаба қозонган бўлса-да, олдинда жавоб учрашуви бор эди. Мадридда кечган жавоб ўйини чинакам финалга тенг баҳс мақомини олди. Унда Криштиано Роналду 23-дақиқада пенальтидан ҳисобни очди. Шунга қарамай, мезбонларга нисбатан майдонда фаол ва совуққонроқ ҳаракат қилган «Ювентус» футболчилари 57-дақиқада ҳисобни тенглаштириб, ўзлари учун керакли ва муҳим натижани қўлга киритдилар.

— Ярим финалдаги қониқарсиз натижадан жуда афсусдаман, — дейди «Реал» жамоаси ярим ҳимоячиси Гаррет Бейл. — Биз финалга чиқиб, совринни қўлга киритмоқчи эдик. Аммо омадимиз чопмади. Жамоамиз доимо кўпроқ гол уриш учун интилган, бу учрашувда рақиб дарвозасини бор-йўғи бир марта аниқ нишонга олдик. «Ювентус» футболчилари яхши ўйнади. Энди кейинги мавсумда Европа чемпионлар лигаси бош совринини қўлга киритиш учун тайёргарлик кўришимиз керак.

Эслатиб ўтамиз, Европа чемпионлар лигаси финал учрашуви шу йилнинг 6 июнида Берлин (Германия)даги «Олимпиаштадион» аренасида бўлиб ўтади. Унда «Ювентус» — «Барселона» жамоалари ўзаро куч синашади.

 

Эркин ХОЛБОБО



DB query error.
Please try later.